Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маҳбусликка маҳкум футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бастия» футболчиси Брандао ўз асабларини жиловлай олмагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу кўнгилсиз воқеа маҳбусликка маҳкум этилган бир қатор футболчиларни ёдга солди.

Брандао
Бу футболчи бевосита стадионда амалга оширган тартиббузарлиги учун панжара ортига равона бўлди. «ПСЖ»- «Бастия» беллашувининг биринчи ярмидан кейин бразилия­лик ўйинчи парижликлар ярим ҳимоячиси Тиаго Моттани трибуна остидаги йўлакчада кутиб турди ва кутилмаганда Моттанинг юзига калла тортиб юборди. Натижада Моттанинг бурни пачоқ бўлди, Брандао эса жамоатчиликнинг нафратига дучор бўлди. Албатта, Мотта ҳам фаришта эмас, лекин Брандаонинг бу ҳаракати спорт этикасига мутлақо зид. Ўша воқеадан кейин «Бастия» безоридан воз кечди, Франция футбол федерацияси эса футболчини ярим йилга мусобақалардан четлатди. Брандао қайта-қайта узр сўраган бўлсада, энди кеч бўлганди. Кейинчалик Париж суди уни бир ойлик муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Эдуард Стрельцов
Собиқ совет футболининг тарихидан яхши хабардор бўлган мухлислар «Торпедо» ҳужумчиси қандай кўргиликларга дуч бўлганини яхши биладилар. Лекин ноёб иқтидор соҳибининг нима учун панжара ортидан жой олгани ҳеч кимга маълум эмас. 1958 йили Марина исмли аёл футболчи уни зўрлаганлиги ҳақида судга ариза берганди. Бу чиндан ҳам шундай бўлганми ёки қип-қизил туҳматми, «юқоридагилар»нинг ташаббуси билан Стрельцов катта футболдан маҳрум этилганми - жавоби йўқ саволлар. Факт шуки, 20 ёшли футболчи ЖЧ-1958да ватан шарафини ҳимоя қилиш учун Швецияга йўл олиш ўрнига терговчиларнинг сон-саноқсиз саволларига жавоб қайтарди. Охир-оқибат, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фақат 1963 йили уни муддатидан аввал озодликка чиқаришди.

Юрий Севидов
Севидов ҳам айни чиройли ўйинлар кўрсатадиган 23 ёшида яшил майдонлардан маҳрум этилди. Тўғри, у ўз машинаси билан таниқли академик Дмитрий Рябчиковни туртиб юборганди. Бироқ олим шифохонада йўл транспорт ҳодисасида олган жароҳати туфайли эмас, балки тажрибасиз шифокорнинг беморга наркоз юборишдаги хатоси туфайли ҳаётдан  кўз юмганди. Лекин барча айб­лар Севидовга ағдарилди ва у спорт устаси унвонидан маҳрум этилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. 4 йилдан кейин Юрий озодликка чиқди.

Георгий Деметрадзе
Футболчилик даврида Георгий сермаҳсул ҳужумчилардан бири эди. У ҳатто Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳам бўлганди. Аммо фаолиятининг сўнггида у жиноий гуруҳлар таъсирига тушиб қолди. 2010 йилнинг ёзида Деметрадзе криминал гуруҳларга алоқадорликда айбланиб, 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Лекин 1,5 йилдан кейин «Алания»нинг собиқ ҳужумчиси озод этилди.

Жорж Бест
«МЮ»нинг афсонавий ҳужумчиси майдондаги баҳсларда ҳам, турли-туман жанжалларда ҳам ўта фаоллиги билан ажралиб турарди. Футболчилик фаолиятининг охирида у ҳам панжара ортидаги ҳаёт билан танишишга мажбур бўлди. Унинг ширакайф ҳолда автомобил бошқаргани ва бунинг оқибатида полиция ходими билан жанжаллашиб қолгани бунга сабаб бўлди. Шу тариқа Жорж Лондондаги «Пентовиль» қамоқхонасида 3 ой яшади, 1984 йилдаги рождество байрамини ҳам ўша ерда нишонлади. Ҳатто турма футбол жамоаси сафида майдонга тушишга ҳам улгурди.

Тони Адамс
«Арсенал»нинг собиқ сардори бир пайтлар ичкиликка ружу қўйганди. Кейинчалик бу иллатдан халос бўлиш учун уни махсус шифохонада даволашди. Лекин бунгача ичкилик туфайли бир неча марта нохуш вазиятларга тушиб қолганди. Жумладан, 1991 йилда маст ҳолда автомобилга ўтириб, йўл транспорт ҳодисасининг айбдорига айланди. Авариядан ҳеч ким зарар кўрмаган бўлса-да, Адамс барибир суд олдида жавоб беришга мажбур бўлди - Буюк Британияда бундай қоидабузарликларга қатъий чоралар қўлланилади. Охир-оқибат, Тони панжара ортида 4 ой «ҳордиқ» чиқаришига тўғри келди. Тўғри, у маҳбуслик даврини ҳам зое кетказмади. Яъни, турма футбол жамоасига мураббийлик қилди.

Жоуи Бартон
Инглиз футболининг кўзга кўринган чапаналаридан бири ўз бебошликлари оқибатида тез-тез «сариқ» матбуот саҳифаларида чиқиб турарди. Масалан, у «Манчестер Сити»да тўп сурган пайтида ўз жамоадоши юзига тутаб турган сигаретни босиб олганди. Касбдошлари билан муштлашиш, йўқ жойдан қизил карточкаларни ишлаб олиш Бартон учун оддий иш ҳисобланарди. 2007 йилда «Ньюкасл» сафида тўп сураётган Жоуи Ливерпулдаги «Макдональдс»да ўз укаси ва таниши билан у ердаги мижозларни дўппослай бошлади. Оқибатда, бир киши ҳушидан кетиб қолди, бошқаси бир нечта тишидан жудо бўлди. Бу «қаҳрамонлик» учун Бартон ярим йилга қамоқ жазосини олди. Бироқ 77 кундан кейин озодликка чиқди.

Рене Игита
Ўзининг бетакрор «чаён сакраши» билан дунёга донг таратган колумбиялик дарвозабон қонун билан келиша олмаганлиги оқибатида, ЖЧ-1994 турниридан бенасиб қолмаганди. 1993 йилнинг июнида футболчи таниқли наркобарон Пабло Эскобар билан алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Шу тариқа посбон ярим йиллик умрини Богота қамоқхонасида ўтказди, жазони ноҳақ деб ҳисоблаб, очлик ҳам эълон қилди. Бироқ жазо муддатининг камайтирилишига эриша олмади.

Данкан Фергюсон
Машҳур сэр Алекснинг жия­ни ҳам 1994 йилда, «Глазго Рейнжерс»дан «Эвертон»га ўтишидан бир неча ой аввал спортчиларга хос бўлмаган безориликни амалга оширди. Футбол беллашувларининг бирида Данкан рақиб футболчисининг юзига калла тортиб, қизил карточкадан ташқари яна 44 кунга озодликдан маҳрум этилди. Панжара ортида бўлишига қарамай, футболчи ўз мухлисларидан мактублар олиб турди. Хатларнинг бирини ўша вақтда «Эвертон»нинг жажжи мухлисларидан бири жўнатганди. У боланинг исми Уэйн Руни эди...

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:57, 21.12.2014. Ўқилди: 5625 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик