Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Адана Демирспор" - "Бешикташ".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Барбастро" - "Барселона".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Фенербахче".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Лечче" - "Сассуоло".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Трабзонспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.07.2025

      05:15 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Вышка.
      06:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Трамплин 3 м.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      10:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      10:35 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани. Групповая гонка. Мужчины.
      12:55 LIVE Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды. Прямая трансляция.
      15:00 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
      16:15 Д/с "Век нашего спорта".
      16:45 "Небесная грация".
      17:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      17:55 LIVE Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе. Прямая трансляция.
      19:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:45 Д/с "Сила воды".
      21:00 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      03:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      04:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Трамплин 3 м.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 32" в Бангкоке, Таиланд. Аллиссия Хеллен Родригес против Йоанны Перссон, Владимир Кузьмин против Стефана Короди. Прямая трансляция.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      13:25 LIVE Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP TCR. Гонка 1. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      16:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:10 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Новости.
      19:00 LIVE Футбол. OLIMPBET Суперкубок России. "Краснодар" - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадены.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Предварительный кард. Крис Кёртис против Макса Гриффина, Чиди Нжокуани против Джейка Мэттьюса. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      12:30 Автоспорт. WEC. Этап 3. "6 часов Спа-Франкоршама" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 7. Сен-Мало - Герледан.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      21:45 BMX. Чемпионат Европы в Валмиере, Латвия.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 10 в Кракове, Польша. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      00:00 LIVE Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы. Прямая трансляция.
      01:05 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 8. Сен-Меэн-ле-Гран - Лаваль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даҳшатли туш

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўлиб қолди. Айниқса, ЖЧ-2014 мусобақасининг саралаш ўйинларида омадсиз иштирок этган Миржалол Қосимовга бўлган ишончнинг йўқолгани куннинг энг асосий мавзуси бўлиб қоляпти. Ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари бераётган саволларининг қай бирига нима деб жавоб ёзишни билмайди одам. Бундай воқеалар ҳали бери тугамайдиган кўринади. Негадир ижтимоий тармоқдан зерикиб кетдим – фақат битта мавзу. У ҳам бўлса Осиё Кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасию унинг рақиблари.

Тўғриси, терма жамоа ҳақида бирор мулоҳаза ёзаман деб компьютерни ёққан эдим, лекин нимани ёзишни билмай хунобман. Чунки, танқид қилсанг дарров компаниявозга, мақтасанг маломатнинг нақд ҳарсанг тоши бошингга келиб тушади.

Интернетда кун бўйи ўтириб баъзан овқат ейишни ҳам эсдан чиқариб қўяман. Ҳар доимгидек ярим кечаси овқат ейиш эсга тушиб кетади. Доим шунақа бўлади. Ўзимни чалғитиш учун баҳона қидириб қоламан. Нариги хонага ўтиб қарасам ҳамма донг қотиб ётибди. Ошхонага кирсам қозонни тўнкариб қўйишибди. Ишдан келаётганда кўчадан овқатлангандир деб ўйлашган назаримда. Ярим кечаси, бировга овқат пишириб бер деёлмайсан киши. Шу топда менга ким ҳам овқат пишириб берарди, дерсиз.

Қайтиб жойимга ўтирдим. “Яхшиси ухлаш керак! Эрталаб барвақтроқ турсам, ҳаммасини битириб қўяман!” деб ўзимча ўйладим. Вақт чоракам уч бўлибди.

Буни қаранг одам боласи уйқуда ҳам яшаркан. Лекин бунақа яшаштнинг нима кераги бор! Яшаганингдан кейин тирик эканингни сезиб турмуш сирларини билиб яшасанг-да.

Интернетга муккасидан кетган бир ошнам бор. Шу ошнам ярим соат мизғиб олса ҳам бир ярим соатлик кино бўладиган тушлар кўради. Одам туш кўриб бир соат ухласа ҳам бир кунлик чарчоғини чиқариб олади дейди. Ўшанинг учун ҳам у хохлаган вақтда туш кўришни ўрганиб олган. У ҳамиша: “Туш кўрсанг, умринг узаяди”, деб юради.

Бугун кечаси туш кўриб чиқишимни ўзим ҳам биламан. Сабаби уч кундан бери битта мавзу ҳақида баҳслашсанг ўша мавзуни охири тушингда ҳам кўраркансан. Қолаверса, ишинг чала қолгандан кейин, албатта асабинг бузилади, ана ўшанда кўрган тушинг роса дахшатли бўлиши турган гап. Шуларни ўйлаб ухлаб қолибман. Айтганимдек, “ўта дахшатли” туш кўрдим. Яхшиямки...

Бегона мамлакатга келиб қолибман. Қандай мамлакатлигини эслолмасмишману, лекин ўзимча уни Швейцариягами, Малайзиягами ўхшатармишман. Ҳаддан зиёд кенг, серҳашам бир залда эмишман... Сизларни билмадим-у, лекин мен туш кўраётганимни ўзим билиб тураман.

«Э, ФИФА қароргоҳига кириб колибсану», дедим ўзимга-ўзим. Залдаги узун стол теварагида одамлар ғиж бўлиб ўтиришибди. Қаерга келиб қолганимни, бу ерда ўзи нима гап бўлаётганини сўрай дейману тилим бормайди. Аслида ўзим расмий вазифа билан келганман, шунинг учун хижолат бўлишдан қўрқаман. «Келган жойини ҳам билмас экан!» деб таъна қилишлари мумкин-да, ахир. Шуларни ўйладим-да, сўрамай, ўзим билиб оламан, деб аҳд қилиб қўйдим.

Расмий музокаралар кетяпти. Унда нутқ сўзлаётганларнинг фикрига қараганда ўта жиддий масала кўриляпти. ЎФФдан якка ўзим вакилмишман. Залда ўтирган ажнабийларнингҳаммаси ўзига зеб берган, башанг, серсавлат одамлар эмиш.

—Хуш келибсиз! — деб улардан бири менга мулозамат қилди. — Сиз ўзфутболингиз аҳволини гапириб берасиз.

Аввалига қўрқиб кетдим, нима дейишимни билмай қолдим. Кейин ўзимга-ўзим далда бердим: «Э, парво қилма, бу нима бўларди, туш-ку, туш».

Тушликка-ку туш-а, аммо тушлигини билиб қолишса...

— Ўзим билган нарсаларни бажонидил гапириб бераман, — дедим дадиллашиб.

— Сизлардафутбол сўнгги пайтларда орқага кетяпти-а, шундайми?!

Жон-поним чиқиб кетди. Худоё ўзинг шарманда қилма, бунисига нима дейман? Борди-ю: «ҳа, футболимиз орқага кетяпти», деб юборсам, шунча одам олдида уни ёмонотлиққилиб қўяман. Жиноят қонунида бу оғир гуноҳ ҳисобланади. «Ривожланмаяпти деганингиз нимаси, бизнинг футбол жуда жадаллик билан ривожланяпти», дейдиган бўлсам, ёлғончи бўлиб қоламан. Нима қилсамикин? Яхшиси ёлғон гапириб қўяқолай. Жиноятчи бўлгандан кўра, алдоқчи бўлган маъқул, нега десангиз ёлғон гапга жазо йўқ.

— Нега индамайсиз? — деб сўраб қолди кўзойнагини чанггини артаётган киши.

—Айбга буюрмайсизлар, саволни эшитолмай қолдим.

— Сизлардафутбол ривожланмай қолди-а, шундай эмасми?

—Бу нима деганингиз?! — дангал сўрадим мен ҳам.

— Ҳамма шунақа дейди. Биз ҳам шундай деб эшитувдик.

—Бўлмаган гап, муҳтарам жаноблар! Шуни билиб қўйингки, бизнинг душманимиз кўп.

Шаънимизга туҳмат қилаёгганлар ҳам шулар.

Залда йиғилганларнинг ҳаммаси ҳайрон, ҳамма ёқа ушлаган.

—Демак, бизга ёлғон маълумот берган эканда, — деди яна биттаси салмоқлаб.

— Ҳа, шундоқ.

—Сизлар ўта нозиктабиат одамларсиз, «ривожланмаслик» деган сўзга ғашингиз келади. Майли бўлмаса, шу сўзнинг ўрнига «кам ривожланаётган» деган иборани ола қолайлик, маъқулми?

—Йўқ, бўлмайди. Бизнинг футбол кам ривожланаётган эмас, асло, жуда-жуда тараққий этиб кетган футболимиз.

Яна ҳамма ҳайратда!

—Сизларда ФИФА талабларига жавоб бермайдиган стадионлар борми?

Яна «ҳа» дейдиган бўлсам ЎФФгаёпишади. Роса аросатда қолдим-ку, мен!..

— Йўқ, бўлмаган гап!.. Ҳамма стадионларимиз ФИФАнинг ҳар қандай талабларига жавоб беради.

— Қойил... Ажойиб...

—Лекин футболчиларстадионларнинг аҳволидан нолишадику, шу гап туғрими?

—Нима стадионларнинг аҳволини айтаяпсизми?.. Ия, бизнинг стадионларга бутун дунё ҳавас қиладику!

—Ажойиб... Жуда антиқа...

ФИФАнинг халқаро конференциясида футболимизни шарманда қилмаётганим учун ўзимда йўқ, хурсандман. Ҳа, тўғри-да, агар газетаю интернет сайтлари шу гапларимни кўчириб босишса борми, қандай фойдали иш қилаётганимни эшитиб ЎФФдагилар албатта тасанно дейишарди.

—Сизларда ёшлар футболга кириб келиши учун яхшигина харажат қилишар экан. Футболчи бўлиш масаласи анча оғир эмиш, ростми шу? Боланинг отасида пул бўлмаса бирор бир клубга киролмас экан-а?

Ичимда биров: «Тўғрисини гапиравер, тўғрисини гапиравер», деб қистайди. Унга мен: «ҳолим вой бўлади», дейман. У яна мени ўз ҳолимга қўймайди: «Э, бу туш-ку. Туш кўраётганингни улар билиб ўтирибдими, нима деганингни қаёқдан билишарди. Лоаққал тушингда тўғри гапириб олсанг-чи». Аъзойи баданимни совуқ тер босди. Манглайимдаги терни сидириб ташладим-да, хохолаб кулиб юбордим.

—Ха-ха-ха! Бизнинг футболҳақида шундай фикрдамиз денг! Гапнинг пўскалласини айтаман. Худодан биттаю битта тилагим бор, у ҳам бўлса шуки, бизни кўролмаганларнинг кўзи кўр бўлсин. Ёш футболчи тайёрлашда заррача пул ўйнамайди, билдингларми? Барча футболи ривожланган мамлакатлардагига ўхшаб бизнинг болаларимиз ҳам ўз иқтидори билан клуб футболчисига айланади. Ўшанинг учун клубларимизда иқтидорли ёшлар тўлиб ётибди.

— Терма жамоага-чи?

— Терма жамоага миллий чемпионатимизда яхши ўйнаган кучли футболчилар  саралаб олинади. Ҳеч қандай таниш-билишчилик йўқ. Иқтидорларнинг кўплигидан бош мураббий қайси футболчини олишни билмай боши қотиб қоладики, натижада футболчилар олдида хижолат бўлиб юради.

— Ундай бўлса, нега ҳамма терма жамоага таниш-билишсиз кириб бўлмайди дейишади?

—Ана холос! Қип-қизил ёлғон-ку бу! Ким айтди буни сизга?! Терма жамоага чақириладиган футболчининг кимлиги билан мураббийнинг умуман иши йўқ. Отасининг давлати дарёдек оқса ҳам фақат иқтидорлилар олинади. “Мени ўғлимни терма жамоага олинг, хизматингизни қиламиз” дейдиганлар қайтиб футболга яқинлаштирилмайди.

— Футболни ривожланган деб мана буни айтса бўлади! — залдагиларнинг завқи келиб қийқириб юборишди.

— Ура!

Мен ҳам бўш келмай, футболимизни кўкларга кўтариб мақтаб кетяпман.

— Эшитишимизга қараганда, клубларингиз тайёр пулни ўзлаштириб олишар экан. Уларда ҳеч қандай маркетинг ё бўлмасам бошқа бир даромад келтирувчи ишлари йўқ эмиш-а?

— Ия, сизлар ўзи кимга ишонасизлар: ҳар хил ғаразгуйларгами ё менгами? — дея ўшқириб бердим.

—Сизга-да, албатта...

—Ундай бўлса қулоқ солинг. Клублар тўғрисида гапириб берай. Бизнинг клубларимиз фақат ўзи топган пул орқали чемпионатда иштирок этишади. Билдингизми? Клуб футболчилари ойлик маошларидан ҳеч қачон нолишмайди. Клубларда маркетинг хизмати шундай ривожланганки, даромаднинг асосий манбаи айнан жамоа атрибутка ва шунга ўхшаш савдодан келиб тушади. Бизнинг клубларни маркетингги олдида сизлар доим мақтайдиган Европа клублари ҳам мум тишлаб қолади.

Сир бўлса ҳам сизларга шуни айтиб қўяй, агар бизнинг клубларимизда футболчиларимиз овқати, кийим-кечаги ва ижара ҳақидан ортиб қолган пулини йиғиб юрса бир ойнинг ичида бемалол каттакон самолёт сотиб олиши мумкин. Лекин у самолётни бошига урадими?Бусиз ҳам унинг жони роҳатда...

—Вой-бу!.. Футбол зап ривожланаётган эканку!

Қани энди футболимизни роса мақтаётганимни федерациядагилар билиб қолса-ю, бошқа ёқларга ҳам олиб эшиттирса... Бу ширин ҳаёлларим зое кетмасмиди.

— Биринчи лига масаласи қандай? Биринчи лига жамоаларининг саксон фоизи маблағ йўқлигидан нолишади, дейишади.

—Ана холос... Лоф ҳам эви билан-да. Ёлғон гап шунақа бўлади деб уйловдим-а. Биринчи лига клубларимиз молиявий жиҳатдан шундай бақувватки, истаган вақтда Олий лигада иштирок этиши мумкин. Биринчи лиганинг ўзидан топаётган даромаднинг зўрлигидан Олий лигада иштирок этишни ўзлари исташмайди. Қуйи лиганинг ҳамма клублари иқтисодий жиҳатдан бақувват. Гарроов ўйнаб бирорта иқтисоди танг клуб топинг кўрингчи! Ҳатто иккинчи лига жамоаларининг иқтисодий аҳволи яхшилигини кўриб ҳамма ҳавас қилади.

— Журналистлар ижтимоий тармоқларда ўйинлар келишилаётгани ҳақида ёзилаётган мақолаларга нима дейсиз?

— Ия, бу ҳазилку. Футболимизга кўз тегиб қолмасин деб шундай қилган эдик-да. Биз жўртгага келишилган ўйинлар бўлаяпти дегандик.

— Шошманг, бу ерда бир гап борга ўхшайди, — ўтирганлардан бири сапчиб ўрнидан туриб кетди, — Ўзингиз ёзган мақолаларни ўқиганмиз. Газеталардаги фельетонларингизда ҳамиша клубларни ёмонлаб, уни бошқараётган раҳбарлар клуб пулларини ўзлаштираётгани ҳақида ёзасиз-ку...

— Ҳали шунга ишониб ўтирибсизларми? Қўйинглар-е! Буни мен футболимиз сал қизиши учун ёзаман. Мухлисларимиз шунақанги мақолаларга қизиқишади. Ҳамма ўйинлар кескин курашларга бой тарзда ўтаяпти деб ёзадиган бўлсак, мухлислар биздан ранжиб қолади. Мана шунинг учун ўйинларимиз келишилади, деб ёзамиз, обуначиларни кўпайтириш, сайтларда юзерларни орттириш учун шунга ўхшаган нарсаларни тўқиб юрамиз. Бунақа гаплар маҳаллий ахборот ҳисобланади, четга бошқачасини юборамиз.

— Сизларда футболчилар ёшини кичрайтираркан. Энг камида уч йилга деган маълумотлар ҳам бор. Бунга нима дейсиз?

Бундай гаплар меъдамга теккани учун ирғиб ўрнимдан турдим.

—Бас энди, мен кетаман.

— Ҳа, йўл бўлсин, бу ердан ҳеч қаёққа чиқиб кетолмайсан, ҳозир туш кўриб ётибсан...

Демак, ҳаммасини тушимда кўраётганимни улар ҳам билишар экан-да.

— Қўйиб юборинглар, кетаман.

— Қаёқка?

— Уйимга...

Эшикка қараб юрдим. Ўтирганларнинг ҳаммаси «гур» этиб устимга ёпирилди, бирпасда мени бурчакка тик қилиб қўйишди.

— Қўйиб юборинглар мени!

—Сен туш кўряпсан, ҳеч қаёққа кетмайсан!

На қўлимни ва на оёғимни қимирлага оламан.

—Яна битта саволим бор, — деди биттаси биқинимга туртиб, — сизларда ҳакамлар ўйинларни оқилона бошқаришадими, йўқми?

Қурқанимдан тилим айланмай қолди.

— Ҳм... ҳм... ҳм... — йўталиб ҳам олдим. Гапим бўғзимдан чиқмайди.

— Қани, гапир, гапир, ҳакамлар ўйинларни оқилона бошқаришадими? — дея ҳаммаси бир овоздан сўрашди.

Ниҳоят, яна тилга кирдим, ғулдираб туриб айтдим:

— Ҳа... Бизнинг ҳакамлар ўта адолатли. Шунинг учун улардан ҳеч ким нолишмайди.

— Барча ҳакамлар одилона иш юритадими?

— Сизга қайси бири керак ўзи?

— Айтайлик, Олий лига ҳакамлари.

— Адолатли бўлганда қандоқ... Улар ҳеч қачон қонун-қоидадан ташқарига чиқмайди. Ҳаммаси ФИФА қоидаларини сув қилиб ичиб олган. Улар ҳар доим холис бошқарган ўйинларни. Истаган ўйинингизни бориб кўринг бунга амин бўласиз. Мени қўйиб юборинглар энди!..

— Демак, сизларда ҳамма ҳакамлар одил эканда?

Ичимда ўйлайман: «Тонг албатта отади... Бу даҳшатлитуш бир умр чўзилиши мумкин эмас. Нима бўлса ҳам, албатта тонг отади, мен ўйғонаман».

— Холис ҳакам борми?

—Бор деб айтдим-ку, ахир... Ҳа, бор!

—Бор бўлса жуда соз, аммо нега доим ПФЛ устидан шикоят қилиб юрасизлар. Демак ҳакамлар яхшию ПФЛ ёмон шундайми?

— Йўқ, нима деяпсиз?.. Бизнинг ПФЛдек ташкилотни бошқа ердан тополмайсиз. Аслида ПФЛ қилаётган ишларни бошқа футбол федерацияларига тавсия қилиш керак. Бу ташкилот агар бирор бир ходими ўйин пайти хато иш қилиб қўйса умуман кечиришмайди. Шартта ўнта ўйинни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, отни калласидек жаримани қўйиб қўяди. ПФЛ шундай зўр ташкилот бўлиб қолганки уни мақтайвериб-мақтайвериб журналистларнинг тилида сўз қолмаган.

— ПФЛ фақат клублардан тушган бадал пуллар эвазига кун кўради. Клубларга ҳеч қандай фойдаси тегмаяпти деб эшитдик. Бунга нима дейсиз?

«Худоё мушкулимни ўзинг осон қил, бунисига нима деб жавоб бераман? Қора терга ботиб кетдим-ку!»

—Нима, бутун умрим уйқуда ўтадими? Етар менга шунинг ўзи? — дея қичқириб юбордим.

—Агар туғрисини айтмасанг, ҳеч қачон уйғонмайсан.

«Ростини айтадиган бўлсам, футболимизнинг обрўсини тўккан бўламан... Ё парвардигор шўрлик бошимга қандоқ кулфатлар солдинг!»

— ПФЛмиз сиз ўйлагандек боқиманда ташкилот эмас. Аксинча жуда сердаромад ташкилот. Шундай сердаромадки, ҳакамлар тугул ҳатто ўйинлар комиссарлари ҳам текинга ўйинни ўтказиб келади. Даромадга келсак, ПФЛ ҳеч қачон зарар кўрган эмас.

Шу ерга келганда гапнинг белига тепиб, шартта тўхтатишди.

— Демак, маълум бўладики, сизларнинг футбол ёрдамга муҳтож эмас, — деди йиғилиш иштирокчиларидан бири.

— Биз ҳақиқий аҳволни айтиб берасиз деган мақсадда сизни чақиртирган эдик. Мабодо ёрдамга муҳтож бўлсангиз, футболни ривожлантириш учун янги лойиҳаларни тарғиб қилиб, клубларингизни иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмаклашмоқчи эдик. Кўриниб турибди, ишларингиз жойида, ёрдамга ҳожат ҳам йўқ экан. Хўп, хайр.

Бу гапни эшитиб ич-ичимни йиғиб олдим.

— Нима?! — деб овозимнинг борича бўкирдим.

Демак, мени футболимизни ривожлантириш учун тарғиб қилиниши лозим бўлган янги ғояларни олиб келиш учун юборишган экан-да.

— Майли, нега буни илгарироқ айтмадингиз, билганимда шунга қараб тўн бичардим, гапнинг тўппа-тўғисини айтиб берардим.

—Хўп, хайр.

Аламимга чидаёлмай хўнграб йиғлаб юбордим. Буни қаранг, футболни ривожлантириш учун янги ғояларни қўлдан бой бериб қўйибман-а. Алам қиладигани футболимизни бутун дунёга ёмонотлиқ қилиб кўрсатсам, жиноят қилган бўламан деб ўйлаб, ёрдамдан қуруқ қолибман.

Йиғидан ўйғониб кетдим. Ҳали тонг ёришмаган экан. Шамчироқни ёкдим. Стулга ўтирдим. Тушимда ростдан ҳам йиғлаган эканман. Кўз ёшларимни артиб олиб, ҳозиргина кўрган даҳшатли тушимни қоғоз бетига тушира бошладим. Наҳотки, ҳеч тонг отмаса-я! Қуриб кеткур тун бирам чўзилиб кетдики...

Фарҳод Норбўтаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:02, 23.12.2014. Ўқилди: 9104 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.