Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серхио Рамос: «Моуринью мен учун оддий мураббий бўлиб қолаверади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгач, «Реал» яна бир бор дунё футбол ишқибозлари ва мутахассислари эътирофига сазовор бўлди. Айниқса, қийин ўйинда ҳисобни очган ҳимоячи Серхио Рамос кўплаб мақтовларни қабул қилиб олди. Албатта, журналистлар ундан интервью олишга ҳам улгуришди. Ана шундай интервьюлардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Жамоа учун Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозонилган ғалаба қанчалик аҳамиятга эга бўлди?
— Мадридга қайтганимиздан кейин катта байрам қилдик. Қолаверса, бу яқинлашиб келаётган байрамга ҳам ажойиб совға бўлди. Хурсандчилигимиз қўшалоқ бўлди, десам ҳам янглишмайман. Очиғи, Мадридга қайтганимиздан кейинги ҳиссиётларни таърифлаш қийин.

— Сиз жароҳат билан ўйнадингиз, бу қийинчилик туғдирмадими?
— «Крус Асуль» билан ўйин вақтида ва ўйиндан кейин ҳам ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмадим. Аммо шифокор мушакларим жароҳатланганини, тикланишим учун уч ҳафта вақт кетишини айтди. Лекин мен ўша дамда, энг муҳим пайтда ўзимни четга олиб тура олмасдим. Қолаверса, Клублараро жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш имконияти ҳар доим ҳам берилавермайди, бу халқаро нуфузли мусобақа. Шунинг учун шифокордан «Сан Лоренсо»га қарши саксон дақиқа ўйнашга рухсат олдим ва ўйинни кутганимдан ҳам аъло даражада ўтказдим.

— Оғриқсизлантирувчи уколдан фойдаландингизми?
— Йўқ, бошқа муолажадан фойдаландим ва ўйин якунлангунга қадар оғриқни сездирмайдиган препарат қабул қилдим.

— Сиз бурчакдан тўп узатилгач, ҳисобни очдингиз...
— Ҳаммаси Кросснинг ажойиб тўп узатиши туфайли содир бўлди. Бунгача рақиб яхши ҳимояланди. Аммо, барибир, стандарт вазиятдан тўп киритдик. Жамоавий ўйин самара бермаган пайтда индивидуал маҳорат жуда асқотади. Ўша гол ҳам тинимсиз меҳнатнинг жуда самарали натижаси эди.

— «Сан-Лоренсо» футболчилари қўпол ўйнади, деб айта оласизми?
— Улар ғайрат билан ҳаракат қилишди: асло чарчашмади, бурчак зарбасига қадар бизга ҳеч қандай имконият қолдиришмади, голга тортадиган хавфли вазият юзага келтира олмадик.

— Нега голни нишонлаш вақтида бир кўзингизни юмиб олдингиз ва Раулга ўхшаб футболкангиз рақамини кўрсатдингиз?
— Мен Педро Чуеке (физиотерапевт) ни жуда ҳурмат қиламан, у кўпинча кўзини қисиб қўярди. Футболкам рақамини кўрсатганимга келсак, Раулнинг бу услуби менга жуда ёқади ва мен гол урганимда айни лаҳзалар мана шу услубдан фойдаланиш учун жуда идеал ҳолат деган қарорга келдим. Шуни айтишим керакки, мен бу билан кимгадир нимадир демоқчи эмасман.

— Турнирнинг «Олтин тўп»ини қаерда сақлаяпсиз?
— Ҳозирча уйимда турибди ва мен уни бошқа жойга кўчирмоқчи эмасман. Бу шахсий ютуғимдан хурсандман, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман, жамоамга ёрдам бермоқчиман. Қачонки фаолиятимни тугатсам, ўшанда «Олтин тўп» шахсий коллекциямдан жой олади.

— Роналду сизга ҳавас қилгандир?
— Криштиану — ҳақиқий ҳужумчи, у ютқазишни ёқтирмайди. У мен учун хурсандлигини биламан ва бу мукофот унинг учун жуда муҳим эди, деб ўйламайман. Чунки Роналдуда бу каби шахсий мукофотлар керагидан ҳам ортиқроқ.

— 2014 йил сиз учун энг яхши йил бўлгандир?
— Албатта, бу йил шахсий ҳаётимда, ҳам футболчилик фаолиятимда муҳим йил сифатида муҳрланди: мен ота бўлдим ва тўртинчи кубокни қўлга киритдим.

— Сиз ҳалигача ўрта мактабни тугатмагансиз...
— Вазият шундай бўлган, чунки мен ўн беш ёшимда мактабни ташлашга мажбур бўлганман. Негаки биринчи жамоам — Капарросдан чақирув олганман. Аммо қачондир ўқишга қайтаман, деб ният қилгандим. Бунга сабаблар ҳам кўп, масалан, ўқишни тугатишим карьерам учун ҳам муҳим. Қолаверса, бу менга янада куч бағишлайди, шунинг учун ҳам айни дамда кўп вақтимни ўқишга сарфлаяпман.

— Бу ғалабаларда Анчелоттининг ўрни қанчалик муҳим бўлди?
— У жуда ғаройиб ва ақл бовар қилмас ишларни амалга оширди, жамоага қувонч ҳиссини қайтарди, ҳар бир футболчи билан алоҳида шуғулланди ва бор жавобгарликни ўз бўйнига олди. Карло — Мадрид учун жуда муҳим инсон, бизга айнан у каби футболчини тушунадиган ва клубда ўз ўрнини яхши биладиган инсон керак эди.

— Сиз Сакки билан унинг клубида ўйнаш борасида шартнома имзолаш ҳақида гаплашиб олган экансиз.
— Йўқ, унинг бу ғаразли гаплари мени ҳайрон қолдирди. Чунки шахсан мен шартнома тузиш ёки узайтириш масаласини ҳеч ким билан муҳокама қилмайман, бу акамнинг иши. Тўғри, Сакки баъзан мендан бу ҳақда сўраган, аммо тўлиқ суҳбатлашмаганмиз, пул ҳақида-ку, гап ҳам бўлмаган.

— «Реал» билан шартномангизни тезроқ узайтирасизми?
— Бу ҳозир мени ташвишга солаётгани йўқ. Сабаби, амалдаги шартнома муддати тугашига ҳали икки йил бор. Биз клуб билан бу ҳақда гаплашмадик ҳам. Аслини олганда, музокара қилишга ҳожат ҳам йўқ, чунки шартномани узайтириш ёки узайтирмаслигимни жамоа раҳбарияти ҳал қилади, мен эмас.

— Флорентино Перес билан алоқаларингиз қандай?
— Яхши. Мен дунёдаги энг кучли клубда ўйнашни орзу қилгандим ва орзумга етдим. Тўғриси, Перес билан камдан-кам гаплашаман. Боиси, шартномаларни отам билан акам муҳокама қилишади. Мен эса майдондаги ишимни амалга ошираман, холос.

— Фабрегасга нисбатан билдирган фикрларингиздан кейин («Рамос Фабрегас термага садоқатлироқ бўлиши керак» қабилидаги фикрларни айтганди) ўртангиздаги муносабат ўзгардими?
— Йўқ. Сеск билан ҳар доим яхши муносабатда бўлганмиз, термада узоқ вақтдан бери бирга ўйнаб келяпмиз, ўртамизда келишмовчилик деярли йўқ. Ўша вазият аллақачон эсимиздан чиқиб кетган: биз қўнғироқлашиб турамиз, аммо шахсий масалаларни муҳокама қилмаймиз. Нима бўлганда ҳам, муносабатларимизни яхшилашимиз шарт эди, ахир биз ёшларга ўрнак бўлишимиз керак.

— Моуриньюнинг тиббий маълумот ҳақидаги гаплари сизга оғир ботгандир?
— Йўқ. Мен айтишим шарт ва айтаман ҳам, ҳар доим ўз фикримни билдираман. Моуринью эса мен учун бошқалар қатори оддий мураббий бўлиб қолаверади.

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:06, 27.12.2014. Ўқилди: 6419 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик