Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

16/10 18:30 Насаф - Қўқон-1912
17/10 17:00 Машъал - Хоразм
17/10 18:30 Андижон - Шўртан
17/10 19:15 Сўғдиёна - Сурхон
18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6547 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.10.2025

      05:00 "Непобедимый".
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      20:45 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      22:45 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      00:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.10.2025

      06:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      06:40 "Вы это видели".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      09:15 "Страна спортивная".
      09:30 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      13:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      14:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Парусный спорт".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:00 "Сюрпляс".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 1.
      21:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:25 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      00:25 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      01:45 "Команда мечты".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      04:15 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      04:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Лимы в Перу.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1915 - 1920 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная".
      19:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Факел" (Воронеж) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Черноморец" (Новороссийск) - "Кубань Холдинг" (Павловская). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00 LIVE Тайский бокс. Кубок дружбы в Москве. Прямая трансляция.
      02:05 Евротур.
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "ПАРМА" (Пермский край) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      08:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      11:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      16:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 1.
      16:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Каккаре, Турция. Обзор.
      23:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал.
      02:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-7. Кутилаётган қишки трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янги йил эшик қоқмоқда. Бу эса қишки трансферлар яқин дегани. Шу сабабли айни вақтда футболчиларнинг у ёки бу жамоага кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ўзининг энг кульминацион нуқтасига кўтарилган. Январдаги трансфер палласи ўзининг кутилмаган харидлари билан ҳам ёзгисидан кескин фарқ қилади.

soccer.ru сайти эса тахмин қилинаётган трансферлар борасидаги барча маълумотларни умумлаштириб, энг муҳим қишки 7та харидни аниқлади.

Фернандо Торрес ("Атлетико")
Деярли ҳеч ким Фернандо Торреснинг январда қадрдон жамоасига қайтишига шубҳа қилаётгани йўқ. Тўғри, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо кун ўтган сайин 30 ёшли испан форварди тобора "Висенте Кальдерон"га яқинлашмоқда. Аслида Торрес ўтган ёздаёқ ўз уйида бўлиши мумкин эди, аммо ўшанда футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи "Челси" Фернандонинг сотувидан ҳали катта маблағ ишлаб олишига умид боғлаганди. Қолаверса, Торрес ўзининг маош билан боғлиқ талаблари билан "матрасчилар" раҳбариятини бироз чўчитиб юборганди.

Охир-оқибат "Челси" барибир футболчини "Милан"га текинга ижара бериб Торресдан қутилди. Аммо А Сериянинг 10 учрашувида 1та тўп киритган Фернандо осмондан ерга тушиш ва уйга қайтиш фурсати етганини тушуниб етди. "Челси" бунинг учун аллақачон рухсат берди, "Атлетико"дан фақатгина "Милан" билан келишиб олиш талаб этилади, холос.

Тахминларга кўра, ўзига хос "рокировка" бўлиши ҳам мумкин: Торрес ижара асосида Мадридга йўл олади, Черчи эса Миланга кўчиб ўтади. Аммо мадридликларнинг испан форварди трансферини сотиб олишлари ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Алессио Черчи ("Милан" ёки "Интер")
Ўтган мавсумда "Торино" ҳужумчиси Алессио Черчи А Сериянинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланганди. Унинг хизматларига "Интер" жиддий эҳтиёж сезди, аммо энг қулай таклифни Мадриднинг "Атлетико"си ўртага ташлади. Черчи Испания чемпионлари ихтиёрига Диего Пабло Симеоне жамоасининг муҳим футболчиси бўлиш иштиёқида ташриф буюрди. Аммо декабрь ойининг сўнггида ҳам Алессио захира ўйинчиси мақомидан қутула олмади.

Италиялик форвард жорий мавсум Испания чемпионатининг бирорта учрашувини асосий таркибда бошлагани йўқ. Яқинда эса у ўз жамоасини ўзгартиришга тайёр эканини расман эълон қилди.

Юзага келган вазиятни футболчи ва клуб раҳбарияти яхши тушуниб турибди. "Атлетико" Черчини харид қилиш учун 15 миллион евро сарфлаганди, аммо клуб ҳозирча футболчидан бирор фойда кўргани йўқ. Шу сабабли "матрасчилар" Черчини Фернандо Торреснинг трансферига қўшмоқчилар.

Ўтган ёздан бери Алессиони ўз таркибида кўришни хоҳлаётган "Интер" ҳамон футболчидан умидини узмаган. Агар Торрес-Черчи "рокировка"си амалга ошмаса ҳам футболчида Миланга кўчиб ўтиш имконияти сақланиб қолади.

Лукас Подольски ("Интер")
Германия термаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Лукас Подольски Лондоннинг "Арсенал" клуби захира ўриндиғини "иситиб ўтириш"дан чарчади ва ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоасини ўзгартирмоқчи. Ёзда Алексис Санчес ва Дэнни Уэлбек харид қилинганидан кейин немис футболчиси штатдаги захира ўйинчисига айланди-қолди. "Канонирлар" устози Арсен Венгер ҳам Лукасга у қадар муҳим аҳамият касб этмайдиган учрашувлардагина имконият тақдим қиляпти. Подольски Премьер-Лиганинг бирорта ўйинини дастлабки дақиқалардан бошлагани йўқ, бор-йўғи 7 ўйинда захирадан тушиб, майдонда атиги 106 дақиқа кўриниш берди, холос.

Форвард Англия чемпионатида рақиблар дарвозасини ишғол қилмаган бўлса-да, Чемпионлар Лигасида 3 марта тўп киритиб, ҳали ҳамон юқори савияли ҳужумчи эканини эслатиб қўйди.

Миланнинг "Интер" жамоаси Подольскини ўз таркибига қўшиб олишни мўлжалламоқда. "Нерадзурри" бошқарувини қўлга олган Роберто Манчини январдаёқ таркибда жиддий ислоҳотлар қилмоқчи. "Интер" Лукасни ёзда харид қилиш шарти билан ижарага олишни мақсад қилган.

Подольскининг "Арсенал" билан имзолаган шартномаси 2016 йилда ниҳоясига етишини ҳисобга олсак, тўлақонли трансфер "Интер" учун 7-8 миллион еврога тушиши мумкин.

Аднан Янузай ("ПСЖ", "Реал Сосьедад" ёки "Эвертон")
Ёш бельгиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда клуб мухлисларини хурсанд қилган кам сонли футболчилардан бўлди. Янузай ўзининг тиришқоқлиги билан "қизил иблислар" асосий таркибидан муқим жой олди ва Дэвид Мойес даврида етакчи ўйинчилардан бирига айланганди. Ёзда Аднан Райан Гиггз қўлидан "11" рақамли футболкани қабул қилиб олди ва янги мавсумга юқори ўйин савиясига кўтарилиши тахмин қилинган катта иқтидор эгаси сифатида ҳозирлик кўрди. Бироқ унинг ишлари кутилмаганда орқага кетди ва Янузай захира ўриндиғига "михланиб" қолди.

Луи ван Гал "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлга олган заҳоти бельгиялик футболчига муҳим вазифа излашга киришди, аммо кейинчалик жамоа ўйинида Янузайга эҳтиёж сезмаётганини тан олди.

Манкунианликлар Аднаннинг ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага беришга тайёрлар. Уни ўз сафида кўришни хоҳловчилар эса етарлича топилади. Катта иқтидор соҳиби учун асосий даъвогарлар сафида "ПСЖ", "Реал Сосьедад" ва "Эвертон" зикр этилмоқда.

Энцо Перес ("Валенсия")
Испан матбуотига ишонадиган бўлсак, "Бенфика" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Переснинг "Валенсия"га кўчиб ўтиши деярли ҳал бўлиб улгурган.

Қайд этиш жоиз, айни вақтда "кўршапалаклар" амалга оширувчи трансферларга таниқли футбол агенти Жорже Мендеш жавоб беради. Ушбу мутахассиснинг, шунингдек, португалия футбол бозорини назорат қилишини инобатга олсак, Перес январдаёқ "Месталья"да кўриниш бериши ҳақиқатга анча яқин.

Энцо ўтган мавсум Португалия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ташқари у Бразилиядаги жаҳон чемпионати вақтида ҳам ўзини кўп жиҳатдан кўрсатди. Лукас Билья ва Фернандо Гагони "альбиселесте" асосий таркибидан чиқариб ташлаши ҳам Переснинг иқтидоридан дарак беради. "Валенсия" ушбу иқтидор эгаси учун 25 миллион евро харажат қилиши кутилмоқда.

Жердан Шакири ("Ювентус")
Себастьян Жовинконинг Туринни тарк этиши тобора ойдинлашиб бораётган бир вақтда "Ювентус" унинг ўрнига муносиб номзод излашни бошлаб юборган. Италия чемпионлари ҳозирда бор эътиборини "Бавария" вингери Жердан Шакирига қаратган. "Кекса синъоралар" анчадан бери швейцариялик иқтидор эгасини кузатиб келишмоқда. Улар футболчини дастлаб "Базел"дан сотиб олишга уринган, аммо ўшанда "улоқ"ни мюнхенликлар илиб кетганди. Жорий ёзда Шакири бўйича немис грандига таклиф билан чиқишганди, аммо "Бавария" рад жавобини берди. Ҳозирда эса вазият умуман ўзгарган. Чунки футболчининг ўзи етарли ўйин амалиётисиз қолаётганидан ранжиб, Мюнхенни тарк этишни аҳд қилган.

Мавсум стартида "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола вингерга ишонч билдиришини айтиб уни қолишга кўндирганди. Жердан бунга ишонди, аммо унинг жамоадаги роли ўзгаргани йўқ. Шакири камдан ҳолларда бошланғич таркибдан жой олади, кўпинча эса захирадан ўйинга қўшилади.

Швейцариялик йигит жорий мавсум Бундеслигада 9 учрашувда иштирок этиб 1та тўп киритди ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Ювентус"дан ташқари футболчига, шунингдек, "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо Шакири учун айни вақтда оғир дамни бошдан кечираётган мерсисайдликлардан кўра туринликлар таркибига бориб қўшилиш оқилона қарордек туюлиши табиий.

Серхио Ромеро ("Ливерпуль")
Аргентина терма жамоаси посбони Серхио Ромеро "Монако"да ижарада ўйнагани ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаганига қарамай Бразилиядаги жаҳон чемпионатини ўта муваффақиятли тарзда ўтказди.

27 ёшли кипер Монте-Карлодан "Сампдория"га қайтиб келгач, бошланғич таркибда тез-тез майдонга тушди. Аммо бу унинг асосий таркиб учун курашда ҳамкасби Эмилиано Вивианони тўла-тўкис ортда қолдирганини англатмайди. Серхио январда жамоасини ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқда.

Британ матбуотида ёзилишича, Ромеронинг хизматлари билан "Ливерпуль" клуби қизиқиб қолган. "Қизиллар"нинг биринчи рақамли посбони Симон Миньоле жорий мавсум керагидан кўп хатога йўл қўймоқда. Мерсисайдликлар январда ўз таркибини яна бир дарвозабон билан тўлдиришни режалаштирган.

Ромеронинг "Сампдория" билан келишуви ёзда ниҳоясига етишини инобатга олсак, "Ливерпул"да маҳоратли киперни 1-2 миллион евро эвазига ҳам қўлга киритиш имконияти мавжуд.

P/S. Юқорида сизни тахмин қилинаётган трансферлар билан таништириб ўтдик, холос. Уларнинг амалга ошиш ёки амалга ошмаслигини албатта вақт кўрсатади. Бунинг учун у қадар кўп кутиш шарт эмас. Зеро, остонада Янги йил. Бу эса қишки харидлар яқин дегани.

Маҳмуджон АЗИМОВ таржимаси

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 12:39, 28.12.2014. Ўқилди: 14312 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.