Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1249 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      12:25 "Культовые".
      12:55 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      13:55 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Мужчины.
      15:30 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия.
      19:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:30 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      23:45 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Техническая программа. Финал.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Д/с "Век нашего спорта". Татьяна Казанкина.
      02:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге. Женщины.
      03:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:50 Стрельба из лука. Чемпионат России во Владивостоке.
      04:50 "География спорта". Красногорск.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.08.2025

      05:00 Д/ф "Брюс Ли. Путь воина".
      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      12:50 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      14:55 Специальный репортаж.
      15:15 Новости.
      15:20 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      19:35 Смешанные единоборства. UFC 312 в Сиднее, Австралия. Дрикус Дю Плесси против Шона Стрикланда. Реванш.
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:40 Евротур.
      02:30 Смешанные единоборства. ACA 183 в Краснодаре, Россия. Магомедрасул Гасанов против Шамиля Абдулаева.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 5 в Санкт-Петербурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      09:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 2.
      13:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 2.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/8 финала.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      18:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 3. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      02:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/4 финала.
      04:30 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вали Султонов: "Хоразм"нинг ўрни олий лигада!"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A
Вали Султонов бир пайтлар чиройли ўйинлари билан хоразмлик ишқибозларга олам-олам қувонч улашганди. Унинг мураббийлик фаолияти ҳам ёмон бошланмади. Ўз ишига масъулият билан ёндашиши ва футболга садоқати туфайли соҳанинг иқтидорли мутахассисларидан бирига айланди. Ҳозирда тиниб-тинчимас мураббий «Хоразм»ни бошқаряпти. Айтиш жоиз, Вали Фарҳодович бир неча кун аввал жамоаси билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди.

- Вали Фарҳодович, мусоҳабамиз аввалида «Хоразм»нинг нав­батдаги биринчиликка тайёргарлик режалари ҳақида маълумот берсангиз.
- Жамоамизнинг янги мавсумга тараддуд жараёни 3 босқичдан иборат бўлади. Урганч Олимпия захиралари коллежи базасида уюштирилаётган биринчи босқич машғулотлари 27 декабрь кунига қадар давом этади. Ҳозир асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари устида ишлаяпмиз. 5 январдан 20 кунлик иккинчи ўқув йиғинини ўтказиш учун тўпланамиз. Охирги босқични эса Тошкент шаҳрида ташкиллашни мўлжаллаяпмиз. Пойтахтда қатор назорат учрашувларида майдонга тушиш, ЎзПФЛ кубогида иштирок этишни кўзлаганмиз. Айнан Тошкентдаги йиғин чоғи якуний таркибни аниқлаб оламиз. Шу ўринда айтиш жоиз, ўқув-йиғинларни намунали ташкил этишда клубимиз директори Султонбой Нурметов ва жамоамиз маъмури Қаҳрамон Машариповларнинг ҳиссалари катта бўляпти.

- Машғулотларда негадир жамоанинг баъзи футболчилари кўринишмаяпти...
- Бу борада хатоларга йўл қўйганмиз. Энди, ўша хатони такрорламасликка интиляпмиз.

- Бундан 3 йил муқаддам жамоани тарк этгандингиз. Сир бўлмаса, бунинг сабабига тўхталсангиз...
- Замин паст ва баландликлардан, ҳаёт эса юксалиш ва пасайишлардан иборат. Кутилмаганда, ўша пайтдаги клуб раҳбарияти мен билан шартнома имзолашни хоҳламади. Бунинг боисини ҳанузгача англаб етмадим. Натижада маълум муддат «Хоразм»даги фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўлдим. Шунга қарамай,  мазкур масалада бировни айбдор қилиб кўрсатиш ниятим йўқ. Шунчаки, тушунмовчилик. Умуман, жамоадан кетганим учун афсусланмадим ҳам. Аксинча, 3 йил оралиғида ўзим учун футбол оламининг янги қирраларини кашф этдим. Яъни, билмаганларимни ўргандим, кўрганларимдан андоза олдим. Айниқса, «Насаф-2», кейинчалик «Насаф» ёшлар жамоасида ўтган вақтим ғоят фойдали бўлди.

- «Хоразм» якунига етган биринчиликда ўз тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Биринчи лигада  12-ўрин - бу воҳанинг бош жамоаси учун ачинарли натижа...
- Мутлақо тўғри. Жамоани менга биринчилик тугашига 10 тур қолганида топширишди. Албатта, қисқа фурсат ичида клуб мав-қеини қайта тиклаш ҳар қандай мураббий учун мушкул иш ҳисобланади. Аслида мавсум олди ва биринчилик мобайнидаги машғулотлар жараёни талаб даражасида олиб борилмаганлиги оқибатида футболчиларнинг жисмоний, тактик ва техник кўрсаткичларида пасайиш кузатилган. Табиийки, бу ҳол  ўйинлар натижасига салбий таъсир кўрсатди. Ҳозирда ушбу камчиликларни бартараф этишга жиддий ёндошяпмиз.

- Янги мавсум олий лигада 16та жамоа ўйнайди. Янгиликни қандай баҳолайсиз?
- Ижобий. Зеро, ўйинлар сони ошиши баробарида футболчиларнинг тажрибаси янада юксалади. Асосийси, олий лигага қўшилган 2та жамоанинг ёшлар таркибида кўплаб йигитлар тажриба орттириш имконини қўлга киритишади. Айнан, шу ҳолат ёшларнинг катта футболга қадам қўйишларида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

- Биринчи лигада рақобатдош жамоалар озлиги айни ҳақиқат. Қолаверса, мусобақа тизими ҳам кўпчиликни қониқтирмаяпти. Шу хусусдаги фикрингиз қандай?
-  Биринчи лигада рақобат йўқолгани хусусидаги гап-сўзларга қўшилмайман. Масалан, янги мавсумда Тошкентнинг «Обод», «Оқ-тепа», «NBU-Осиё», қолаверса, «Хоразм», Нукуснинг «Орол» жамоалари ҳам номигагина қатнашмайдилар. Улар сафига бошқа жамоалар ҳам қўшилар. Мусобақа формати ҳақида гапирсак, ҳақиқатан икки босқичли тизимдан воз кечиш керак. Иштирокчи жамоалар кўплигидан нима фойда? Айримлари биринчилик тугамай, курашдан чиқиб кетишяти. Шундай экан, қуйи лигани ихчамроқ қилган маъқул.

- Мураббийлик курсисига ўтирганингиздан сўнг жамоанинг уй учрашувлари Хива шаҳридан Янгибозор туманига кўчирилди. Бунинг сабаби нима?
- Ўйинларимизни Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернатига қарашли стадионга кўчирганимизнинг асосий сабаби шуки, у ерда футболчиларнинг ечиниб-кийинишлари ва ювинишлари учун деярли барча шароитлар муҳайё этилган. Интернат раҳбарияти ва мураббийларнинг саъй-ҳаракатлари билан стадион ҳар бир учрашувга тахт ҳолатга келтирилаётганини ҳам айтиш жоиз.

-  Урганчдаги «Хоразм спорт мажмуаси» стадионида қачон учрашув ўтказилади?
- Маълумки, келаси йили воҳамизда мактаб ўқувчилар ўртасидаги нуфузли мусобақа - «Умид ниҳоллари-2015»нинг республика босқичи бўлиб ўтади. Мазкур спорт ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ушбу ўйингоҳда уюштирилиши режалаштирилган. Шу боис, бугунги кунда мажмуада кенг қамровли қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Насиб қилса, мусобақа тугагач, ишқибозларимизни яна ўз стадионимизга чорлаймиз.

- Янги мавсум режалари қандай?
- Муболаға эмас, мухлисларимиз «Хоразм»нинг мамлакатимиздаги етакчи жамоаларга қарши ўйинларини соғиниб яшашмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда, ўз олдимизга олий лигага бериладиган 2та йўлланмадан бирига эгалик қилиш вазифасини қўймоқчимиз. Насиб этса, орзуйимизга эришамиз. Зеро, «Хоразм»нинг ўрни олий лигада!

С. НУРМЕТОВ («Хоразм» клуби директори): - Хоразмликлар азал-азалдан футболни жуда севишади. Воҳамизда кўплаб номдор жамоалар фаолият юритишгани сўзимиз исботидир. Қолаверса, миллий чемпионатимиз олий лига учрашувларини томоша қилишга келган мухлисларни Урганчдаги стадионимиз  ўз бағрига сиғдиролмаган пайтлар ҳам кузатилган. Қисқаси, бугунги кунда жамоамизни кучлилар сафига қайтариш ягона орзуйимизга айланган. Янги мавсумдаги ҳар бир учрашувни ишқибозларимиз учун футбол байрамига айлантириш ҳаракатидамиз. Ишончимиз комилки, бу борада бизни вилоятимиз раҳбарияти қўллаб-қувватлайди.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Вали СУЛТОНОВ «Жайхун», «Қурувчи» (Урганч шаҳри, 1989-1991), «Сўғдиёна» (Жиззах, 1992), «Ситора» (Бухоро, 1993), «Турон» (Дошҳовуз, Туркманистон, 1994 йилнинг биринчи ярми), «Динамо», «Хоразм», «Хоразм-2003» (Урганч, 1994-1998, 2000-2004), «Хива» (Хива, 1999) жамоаларида тўп сурган. 1992 йили «Сўғдиёна» сафида Ўзбекистон миллий чемпионати бронза медалини қўлга киритган. У Хоразм воҳасда «А» тоифасидаги лицензиясига эга ягона мутахассис саналади. Турли йилларда Урганч шаҳрининг «Хоразм»  ва Ҳазорасп туманининг «Ҳазорасп» жамоаларида бош мураббий вазифасини бажарди.  Шунингдек, унинг устозлигида Хоразм вилояти мактаб ўқувчилари терма жамоаси «Умид ниҳоллари-2003» мусобақасида ғолиб чиқди. 2010 йили эса «Хоразм» жамоаси  Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) кубогини қўлга киритди.
Икром Худойберганов суҳбатлашди,
"ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:07, 30.12.2014. Ўқилди: 10722 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.