Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йўловчи...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир куни Эркин Воҳидов таксига ўтирибдилар. Кеч кириб қолган, бунинг устига ҳайдовчи манзилни ҳа деганда тушунавермабди. Бир амаллаб шоирнинг уйини топиб келишибди. Манзилга етиб келишгач, ҳайдовчи норози оҳангда дебди: «Ака, одамни шунча овора қилдинингиз. Эркин Воҳидовнинг кўчаси десангиз бўларди-ку, қидириб юрмас эдик».
Ҳа, бу воқеани шунчаки кулгу учун эслаймиз. Лекин! Биз шунчалик бефарқ бўлиб кетганмизки, буюкларнинг буюклигинигина биламиз, холос. Улар бу ергача қандай етиб келишган, нима учун уларни яхши кўришади, нимага уларнинг ҳаётини ўрганишади - булар биз учун муҳим эмасдай гўё.

Футбол қироли Пеленинг ажойиб гапи бор: «Дунёдаги барча мухлислар учта ўйинни албата томоша қилади: жаҳон чемпионати финали, чемпионлар лигаси финали ва эль-класико». «Реал» Мадрид ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашув Испаниядаги бошқа ўйинлардан фарқли тарзда бутун дунёга тегишли. Класико - бутун дунёдаги футбол мухлисларининг ўйини. Эль-класико - байналмилал байрам. Бу кеча бутун дунёдаги футбол мухлислари иккига бўлинишади. Яхши ва афсуски ёмон маънода ҳам. Бу кеча миллионлаб мухлислар ғалабадан сармаст бўлишади ва яна миллионлаб мухлислар онасидан қолган тошойнани қидириб қолади. Бир сўз билан айтганда бутун дунё футбол ҳавосидан баҳра олади. Хўш, бизда ҳам шундайми?! Афсуски йўқ! Бизда бу икки ажойиб жамоанинг ҳақиқий мухлисларидан кўра бир кунлик, бир чойхоналик мухлислари кўпроқ.

Талабалар турар жойида яшаганимизда футбол кўриш ўзига хос жараён эди. Телевизор бор хонага ёппасига «бостириб кирардик». Худди фан зоналар каби иккига бўлинган талабалар ўзига хос аншлагни ҳосил қиларди. «Реал» ва «Барселона»нинг чемпионлар лигаси ярим финалида «Бавария» ва »Боруссия»га имкониятни бой берганини эслайсиз. «Боруссия» - «Реал» ўйинини кўриб турган эдик (4:1) сафимизга томдан тараша тушгандай бир «барзанги» келиб қўшилди. У боланинг футболга қизиқишидан барча бирдек ҳайратда қолди. Эмишки, бир кун олдин «Барселона»нинг «Бавария»га имкониятни бой берганига чидай олмай дарсга боролмабди. Аслида эса «пахмел» бўлмагани учун боши оғриётгани кейинроқ маълум бўлди. Кўп ўтмай «мухлис» қаҳрамонимиз осмон-у фалакни жумбушга келтириб хуррак ота бошлади. Левандовскининг тўртинчи голидан кейинги ҳайқириқдан уйғониб кетиб ҳисобга қаради ва мамнун ҳолда «Эртага дарсга бораман» деди. Кейин яна хуррак ареаси...

Бундай мисолларини кўплаб келтириш мумкин. Кўча-кўйдаги «Реал» ва «Барселона» ҳақидаги кўр-кўрона суҳбатлар, футбол баҳона ошхўрликлар, ижтимоий тармоқлардаги статуслар ва ҳоказо. Инсоннинг энг хунук жиҳатларидан бири бу сунъийликдир. Барча нарсанинг табиийси яхши. Тарих ҳам самимийларни қадрлаган, қадрлайди. Бунинг устига «Реал» ва «Барселона» каби буюк жамоалар сохта мулозаматга муҳтож эмас. Уларни ростакамига суядиганлар жуда-жуда кўп!

...Юксак қоядан шиддат билан қўзғалган бургут сурувдаги қўзичоқни илди-ю кетди. Зоғча буни кўриб турганди. Ҳасаддан ичи куйиб, ўзининг ҳам шундай қилгиси келди. Зоғча жон-жаҳди билан чинқирганча қўчқорга ташланди: панжалари билан жунга ўралашиб қолди-да қочишнинг ҳам учишнинг ҳам имкони қолмади. Чўпон уни тутиб қанотини кесди ва эрмак учун болаларига олиб борди. Болалари: «Ота, бу қандай қуш?» деб сўрашди. Чўпон: «Мен-ку бунинг зоғча эканини биламан, лекиб бу ўзини бургут деб ўйлайди...». Эзопнинг «Бургут, зоғча ва чўпон» масалидан.

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:57, 30.12.2014. Ўқилди: 6926 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.