Бугун 16 август, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 15.08.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 18 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1340 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      21:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче". Прямая трансляция.
      01:30 Новости футбола.
      01:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      03:35 Новости футбола.
      03:40 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.08.2025

      05:15 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:40 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа. Финал.
      11:25 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      15:20 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:05 "Страна спортивная".
      17:20 LIVE Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway". Прямая трансляция.
      23:50 "Тайны звёзд спорта".
      00:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      03:15 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Техническая программа. Финал.
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.08.2025

      05:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 5 на автодроме "Красное кольцо".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      14:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Уфа" - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      16:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      17:35 Новости.
      17:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 5-й тур. "Спартак" (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      21:30 После футбола с Георгием Черданцевым.
      22:25 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Мальорка" - "Барселона". Прямая трансляция.
      00:25 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Валенсия" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:00 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.08.2025

      05:15 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      08:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 2.
      09:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      11:30 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 2.
      12:15 Велоспорт. Тур Дании. Этап 4.
      13:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/2 финала.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал. Прямая трансляция.
      00:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария. Обзор.
      01:00 Велоспорт. Тур Дании. Этап 5.
      02:00 Велоспорт. Тур Чехии. Этап 3.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Дании. Этап 5.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Мақсадимиз – осиё чемпиони бўлиш!»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтаётган ҳар бир дақиқа барчамизни янги 2015 йил сари етакламоқда. Янги йилни  кутиб олиш билан боғлиқ расм-русум, урф-одатлар дунё мамлакатларида турлича ва ўзига хосдир. Масалан, Колумбияда эски йилнинг рамзи сифатида узун оёқли ёғоч қўғирчоқларни ясашса, шотландлар «хонадон ўчоғидаги олов ҳеч қачон ўчмасин, дастурхон доимо тўкин бўлсин» деган ниятда  мезбонникига кўмир бўлагини олиб боришади. Англияда Янги йил расман 752 йилдан бошлаб байрам мақомини олган. 1843 йилда эса ушбу сана муносабати билан дўстларга табрик хати юбориш анъанаси пайдо бўлган. Шу куни Лондон кўчаларида катта сайил уюштирилиб, Беркли майдонига келган ҳар бир киши карнавал иштирокчисига айланиши мумкин. Италияда Янги йилда ҳамма эски нарсалардан воз кечиши керак, деган одатга риоя қилишади. Шунинг учун янги йил кечаси деразадан эски буюмларни ташлаш ҳолатига гувоҳ бўлиш мумкин. Непалда ҳам шунга ўхшаш урф бор. Кечки пайт тўлин ой даврида, непалликлар катта гулхан ёқишади ва унга керак бўлмаган нарсаларини ташлашади. Бизда эса Янги йилни ҳар бир юртдошимиз ўз оиласи даврасида, тўкин дастурхон атрофида қарши олади. Биз байрам арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан учрашиб, уни суҳбатга тортдик. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг совриндор футболчилардан бири ҳисобланувчи Жепаров «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари сафида жами 8 марта Ўзбекистон чемпионлигини, 7 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ва бир марта МДҲ кубогида зафар қучган. Шунингдек, унинг ҳисобида Жанубий Корея чемпионлиги, кубоги, Лига кубоги, Саудия Арабистони чемпионлиги унвонлари ҳам бор. Бундан ташқари, у 2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб топилган.

- Мен учун Янги йил оилавий байрам ҳисобланади, - дея сўз бошлади С.Жепаров. - 31 декабрь куни аввал ота-онамизни кўргани борамиз. Кеч­қурун рафиқам ва фарзандларим билан янги йилни тўкин дастурхон атрофида қарши оламиз. Менимча, ҳар бир оилада Янги йил байрамини шундай тарзда кутиб олишса керак.

- Жепаровлар хонадонининг янги йил байрамига дохил ўзига хос анъа­налари борми?

- Алоҳида айтишга арзигулик анъаналаримиз йўқ. Лекин ҳар йили байрам дастурхонига янги таом тортилади. Яъни бу йил истеъмол қилган таомимизни келаси йил тайёрламаймиз.

- Ўзингиз тайёрлайсизми?

- Йўқ, албатта (кулади). Рафиқам қўли ширин ошпаз. Байрам дастурхонини ўзи тайёрлайди.

- Бу йилги байрам дастурхонини қайси таом безаши кутиляпти?

- Очиғи билмадим. Бу ҳақда ҳали рафиқам билан маслаҳатлашиб кўрмадик. Аммо қандайдир антиқа таом бўлиши керак. Дастурхонни салатлар безагани аниқ. Турмуш ўртоғим қайси таомни тайёрласа, биз шуни истеъмол қилаверамиз. Кореяда ҳам рафиқам ва фарзандларим ўзим билан яшашади. Ўзбек таомлари, хусусан паловни тез-тез пишириб туради. Шундай экан, ўзлигимизни йўқотиб қўймаймиз (кулади).

- Бу байрамни айниқса, болажонлар интизорлик билан кутишади. Шу маънода фарзандларингизга қандай  совғаларни ҳозирлаб қўйдингиз?

- Одатда байрамдан бир-икки кун олдин болаларни арча байрамига олиб борамиз. Кўпинча Мустақиллик майдонида ўрнатилган Президент арчаси биз кўзлаган манзил бўлади. Фарзандларимга совғалар ҳам тайёрлаб қўйилган.

- қандай совғалар?

- Фарзандларим байрамга икки-уч кун қолганида қорбобога мактуб ёзишади ва мактубларида қандай совға олмоқчи эканликларини баён қилишади. Шунга қараб, ҳар йили совғаларимиз ҳам турлича бўлади.

- Шахсан ўзингиз болалигингизда ота-онангиздан олган ва ҳозиргача ёдда қолган совғани эслай оласизми?

- Олган совғаларим кўплигидан биронтасини эслай олмаяпман (кулади). Тўққиз ёшимда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда менга дадам тўп совға қилгандилар. Балки, шу совға мен учун қадрли бўлиб қолгандир.

- Умуман бу йилги футбол мавсуми сизда қандай таассуротлар қолдирди?

- Агар йилни иккига бўлсак, унинг биринчи қисми мен учун омадсиз келди. Клубимизга янги бош мураббий тайинланди. Бир-биримизни тушуна олмадик. Бунинг натижасида захира ўриндиғида ўтириб қолган пайтларим бўлди. Бош мураббий ўзгаргач, фаолиятимда яна ижобий томонга ўзгаришлар кузатила бошланди. Йил сўнггида Корея кубогини қўлга киритдик. Тўлиқ коллекция учун айнан мана шу соврин етмаётганди. Совринларим кўнгилдагидек тўлиқ бўлганидан хурсандман.

- Янги йилдаги режалар қандай?

- Ҳар сафар йил сўнггида келаётган янги йилдан фақат ижобий нарсалар кутишга одатланганмиз. 2015 йилги мавсумни спортчиларимиз орасидан айнан футболчилар бошлаб беришади. Австралияда ўтказиладиган Осиё кубогидан кўп нарса кутяпман. Сов­ринли ўринлар, хусусан, чемпионликни қўлга киритиш фурсати етиб келди, деб ўйлайман. Шунча вақт ўртамиёна жамоа бўлиб юрганимиз етар энди. Шунингдек, «Сеонгнам» билан шартномам ўз якунига етди. Балки, янги мавсумни янги жамоа сафида бошларман. Ҳозир шу ҳақда ўйлаяпман.

- Корея матбуотида «Сеонгнам» клуби сиз ва бразилиялик легионер билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабарлар берилди. Бундан хабарингиз борми?

- Менимча бу бош мураббийнинг эмас, аксинча клуб раҳбариятининг қарори бўлса керак. Шундай бўлиши йилнинг бошидаёқ маълум эди ва ўзимни шунга тайёрлаб келдим. Таклифлар етарли ва яқин кунларда янги чорловлар бўлишига ҳам ишонаман.  

- Матбуотда Тошкентнинг «Локомотив» клубига ўтишингиз ҳақидаги хабар пайдо бўлди?

- Менга ҳам шу ҳақда айтишди. Бунинг эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Лекин расмий маълумотни айта олмайман. Чунки ҳозирча бирор бир жамоа ёки шахс  билан музокара олиб бормадим. Асосий эътиборим Осиё кубогига қаратилган. Биринчи галда миллий терма жамоа билан биргаликда юқорироқ натижага эришишим керак.

- Терма жамоамизни олдинда Осиё кубоги учун беллашувлар кутиб турибди. Бундан тўрт йил аввал қатарда ўтган қитъа чемпионатида кучли тўртликдан жой олган эдик. Ҳозирги таркиб ҳам чакки эмас. Мухлисларга қандай натижа ваъда қила оласизлар?

- Олдиндан аниқ бир натижани башорат қилиш ёки ваъда бериш жуда мушкул масъулият эканлиги баробарида мақсадга мувофиқ ҳам эмас. Бу нафақат футболга, балки бошқа барча спорт турларига ҳам тааллуқли масала. қайси жамоа мусобақага юқори тайёргарлик ва спорт формасида етиб борса ютуқ ўшаники бўлади. Ва яна футболда кутилмаган, тасодифий жароҳатлардан ҳам ҳеч бир ўйинчи кафолатланган эмас. Лекин бу билан мен ўзимни ва жамоамизни мусобақа ҳали бошланмасидан оқламоқчи эмасман. Ҳар бир футболчи терма жамоа таркибида юқори ўринларни эгаллашни истайди. Шунингдек, Осиё кубогида муваффақиятли тўп тепиш орқали футболчиларимиз ўзларига яхшироқ шароитдаги таклифларни олишлари мумкин. Энг муҳими, Ватанга дахлдорлик ҳисси. Менимча, ҳозир терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосида яна шу тушунча бирламчи ҳисобланади. Ўйлайманки, натижамиз тўрт йил аввалгидан кам бўлмайди.

- қуръа бизни чорак финалдаёқ кучли терма жамоаларга рўбарў қиляпти. Агар гуруҳдан эсон-омон ўтиб олсак, «плей-офф» босқичида Жанубий Корея ёки Австралияга қарши майдонга тушиш эҳтимоли юқори...

- Сиз айтган икки терма жамоани аниқ чорак финалга чиқади, деб ким айта олади? Тўғри, улар нафақат гуруҳ, балки мусобақа ғолиблиги учун ҳам фаворит ҳисобланишини инкор этмайман. Шунингдек, уларнинг кучли жамоа эканликлари баҳсталаб масала эмас. Зеро, Кореяда ҳам, Авс­тралияда ҳам футбол анча илгарилаб кетган. Иккала терма жамоа ҳам таркиб бўйича кучли. Лекин тўйдан олдин ноғора чалмаслик керак. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бошқа томондан ҳар қандай ҳолатга ҳам тайёр туриш лозим. Олдимизга юксак вазифалар қўйилган экан, рақиб танламаслигимиз даркор. Бизда ҳам хориж клубларида тўп тепадиган легионерларимиз бор. Ютқазмайдиган жамоа­нинг ўзи йўқ.

- Икки йилдан бери Корея чемпионатида ўйнаяпсиз. Бу мамлакат футболини яқиндан биласиз. Уларнинг асл кучи нимада?

- Шу икки йилни таҳлил қилиб, чемпионатларимизни таққослаб кўрдим. Ўзи Ўзбекистон чемпионатида ўйнамаётганимга тўрт йил бўлибди. Кореяда ҳам, Саудияда ҳам жамоаларнинг кучи деярли тенг. Молиявий жиҳатдан бир-бирига рақобат қиладиган жамоалар кўп. Клубларнинг моддий техник базаси, жамоа инфратузилмаси ҳақида ортиқча гапирмаса ҳам бўлади. Исталган жамоа яхши легионерни таклиф қила олади. Энг катта ютуқларидан бири ҳар бир футболчи юз фоиз куч билан ўйнайди. Шунчаки ўйинлар йўқ. У ерда мураббий ёки мухлисларни алдаб бўлмайди. Тўғри, баъзида йирик ҳисоблар ҳам қайд этилади. Лекин бу ўша икки клуб ўртасидаги тафовутдан дарак эмас. Футболда бундай ҳолатлар кўп бўлиб туради. Айниқса, Англия премьер лигасида бундай ҳисобларга сўнгги пайтларда кўп бор дуч келяпмиз.      

- Бу йил Ўзбекистон чемпионатида порлаган уч нафар футболчини айтиб бера оласизми?

- Ўйинларни жонли равишда кўриш имконияти йўқлиги учун ўз танловимни эълон қила олмайман. Лекин терма жамоа сафига чақирилган ёш футболчилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев каби истеъдодли ёшлар майдонга чиқди.

- Бир неча йилдан бери терма жамоа сардорисиз. Ўйинларга жамоани бошлаб чиқаётганда ҳаяжонни сезасизми?

- Ҳаяжонмасу, кўпроқ масъулиятни ҳис қиламан. Аммо мен жавобгарликдан чўчимайман. Бу менга қўшимча куч бағишлайди. Жамоада етакчи бўлиш - қийин вазиятларда уни олиб чиқишда кўзга ташланади. Гоҳида ўзимни ҳам койиб тураман. Энди таркибга назар ташлайдиган бўлсак, сафимизга қўшилган ёшлардан хурсанд­ман. Терма жамоада авлодлар алмашинувининг бўлиши зарурий ҳолат. Энг муҳими, бу ёшлар ишлашдан тўхтаб қолишмасин. Шунда ўзларига ҳам, терма жамоага ҳам фойда келтиришади.

- Сервер, мавзуни бироз ўзгартирсак. Сиз икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлгансиз. Илк бор совринни қабул қилаётган пайтдаги ҳая­жон билан иккинчисининг ўртасида фарқ бўлганми?

- Очиғини айтсам, биринчиси мен учун кутилмаган ҳолатда рўй берган. Ўша пайтда мен таътилдан унумли фойдаланиб, дам олишга отланаётгандим. Номзодлар сафидан жой олганим ва Куала-Лумпурга боришим кераклигини айтишганида, аввалига ишонмадим. Биринчи навбатда номзодлар орасида япониялик ва кореялик футболчиларнинг борлиги энг яхши бўлишимга бироз бўлса-да ишончсизликни оширганди. Кейин беш нафар номзоднинг борлиги ҳам имкониятларни пасайтириб юборгандек таассурот қолдирганди. Иккинчи маротаба йил ўйинчиси, деб топишганида эса, биринчисидек кучли ҳаяжон бўлмаган. Боиси, номзодлар уч нафар эди. Табиийки, энг яхши бўлиш имконияти юқорироқ бўлган. Лекин охиригача соврин кимга насиб қилишини ҳеч ким билмаган. Дарвоқе, биринчисида рафиқам менга ҳамроҳлик қилганди. Анъаналарни бузмаслик учун Малайзияга иккинчи сафаримда ҳам аёлимни ўзим билан бирга олиб кетганман. Турмуш ўртоғимнинг қадами ҳар иккисида ҳам қутлуғ келган (кулади).

- Ўғлингиз Рауль машғулотларни давом эттиряптими?

- Албатта. Ҳозир у «Бунёдкор» академиясида таҳсил оляпти. Бу йил етти ёшга тўлди. Евгений Николаевич қўл остида бошланғич футбол сир-асрорларини ўрганяпти.

- Футболни ўзи танладими?

- Ҳа, Раулнинг футболга меҳри баланд. Ўзи футболчи бўлишни хоҳлади. Ҳеч ким уни мажбурламади?

- Машҳур футболчининг фарзанд­ларига ҳамиша қийин бўлиб келган. Шуни била туриб, ўғлингизнинг қийин касбни танлашига қандай муносабат билдирдингиз?

- Осон касбнинг ўзи йўқ. Машаққат чекмасангиз, исталган соҳада ҳам кўзлаган маррага эриша олмайсиз. Ким меҳнат қилса, биринчи галда роҳатини ўзи кўради.

- Фарзандингизга Рауль исмини ўзингиз қўйганмисиз?

- Худди шундай.

- «Реал» афсонаси Рауль Гонсалесга ҳавас шундай исм танлашингизга сабаб бўлганми?

- Йўқ, шунчаки Рауль исми менга ёқарди.

- қизларингизнинг келажакда спорт билан ошно тутинишига қандай қарайсиз?

- Катта қизим Вероника тўрт ёшга тўлди. Кичигимиз эндигина бир ёшу беш ойлик бўлди. Кўрамиз, балки Вероника спортни танлар. Ҳозирдан серҳаракат. Бир жойда турмайди. Теннис ёки фигурали учиш спорт тури билан шуғулланар. Мабодо, ўзи чиндан ҳам шу спорт турларига қизиқса, унинг қарорини қўллаб-қувватлайман.

- Футболчилик фаолиятингиз якунланганидан кейин нималар билан шуғулланмоқчисиз?

- Менимча, бунга бироз эртароқ бўлса керак. Ҳали бир неча йил футбол ўйнамоқчиман. Кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Энди эртами-кеч барибир фаолиятни якунлашга тўғри келади. Ўшанда бирор клубда бош менежер бўлиб ишларман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболнинг ичида қоламан. Чунки бошқа соҳада ўзимни тасаввур ҳам қила олмайман.

- Суҳбатимиз сўнггида байрам тилакларингиз?

- Аввало барчани кириб келаётган Янги 2015 йил билан табриклайман. Янги йил барчамизга омад келтирсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиаданинг асосий йўлланмалари ҳам келаётган йилда ўйналади. Тилагим лицензияларимиз кўп бўлсин. Ва албатта, Осиё кубогида миллий терма жамоамизга омадлар ёр бўлсин. Дуо қилиб туришсин, ўз ўрнида биз футболчилар ҳам боримизни бериб, астойдил чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:07, 31.12.2014. Ўқилди: 6941 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.