Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биродар Абдураимов: "Осиё ўйинларида устимиздан ёзишганди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Якунига етиб бораётган 2014 йил футбол мусобақаларига бой бўлди. Бразилияда 4 йилликнинг энг нуфузли турнири - жаҳон чемпионати юқори савияда ўтказилди. қитъамизда эса навбатдаги Осиё ўйин­лари ташкиллаштирилди. Дарвоқе, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри мезбонлик қилган қитъа ўйинларининг футбол мусобақаси биз учун аҳамиятли эди. Айнан 17-Осиё ўйинлари чоғи шу пайтгача миллий терма жамоалар миқёсида ягона бўлиб турган тарихий ғалабамиз қўлга киритилганига 20 йил тўлди. 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган 12-Осиё ўйинларида Биродар Абдураимов ва Рустам Акрамов мураббийлигидаги жамоамиз чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганди. Биродар Ҳасанович билан байрам арафасида уюштирган суҳбатимиз давомида бундан 20 йил аввалги қувончли онларни ёдга олдик.

- Ҳа, 20 йил аввалги қувончли лаҳзаларни ёдга олиш мен учун ҳамиша мароқли, - дея сўз бошлади футболимиз афсонаси. - Ўша қитъа ўйин­ларида кучли жамоалар билан бирга машҳур мураббийлар ҳам жам бўлишганди. Маласан, Япония терма жамоасида Фалькао, Жанубий Корея­да эса Анатолий Бишовец ишларди. Энди Рустам Акрамович билан мени мураббий сифатида деярли танишмас эди. қўлга киритилган муваффақиятимиздаги асосий омил - бу футболчиларимизнинг ўзлари. Ўшанда ўзбек футболининг кучли ўйинчилари терма жамоа сафидан жой олишганди. Биз - мураббийларнинг зиммамиздаги энг катта вазифа жамоавий ўйинни тўғри йўлга қўйиш бўлган. Хиросимага етиб борганимизда йигитларга «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ерда 18 кун турамиз, бекорга келмаганимизни исботлаб, ўзимизни кўрсатайлик», деб айтдик. Гуруҳдаги илк ғалабадан кейи­ноқ терма жамоа­мизга қизиқиб қарай бошладилар. Ахир ЖЧда иштирок этиб қайтган Саудия Арабистони термасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шундан сўнг «қаердан келди бу жамоа?» қабилида фикрлар билдирилди. Кейин ён қўшнимиз Туркманистон терма жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келдик. Бу ўйин дерби мақомида бўлиб, жуда қизиқарли кечганди. Энг эсда қоларли ўйин шубҳасиз, ярим финалда Жанубий Корея термасига қарши кечган. Зеро, корейслар кучли эканликларини билардик. Бишовецнинг жамоасида жаҳон чемпионатида қатнашишган футболчилар жамланишганди. қолаверса, учрашув финал ва ёпилиш маросими учун мўлжалланган стадионда ўтказилди. Бу қўшимча масъулият юкларди. Ўша ўйинда тўғри тактика танлаганимиз учун зафар қучганмиз, деб ўйлайман. Агар қарши ҳужум тактикаси асосида ҳаракат қилмаганимизда, корейсларнинг ғалаба қозонишлари аниқ эди. Учрашув якунланишига 15 дақиқа қолган бир пайт Азаматнинг узоқ масофадан урган чиройли голи терма жамоамизни финалга олиб чиққанди. Олтин медаль учун кечган финал ўйинини машҳур Валерий Лобановский ҳам бевосита стадионда кузатганди. Машҳур мутахассиснинг майдонга тушишимиздан олдин «Ўзбекистонни чемпионлик билан табрикласак ҳам бўлаверади, сизлар кучлисизлар, фақат буни амалда расман исботлаш қолди», дея футболчиларга қўшимча куч бағишлагани эсимдан чиқмайди. Дарҳақиқат, руҳий томондан кучли эдик. Хитойликлар биздан чўчиб туришганди. Якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олдинги натижаларимиз бежиз эмаслигини исботлагандик.

- Ўшанда Хитой мамлакати раҳбари «Футбол мусобақаси ғолиблигини Осиё ўйинларида вакилларимиз барча спорт турлари бўйича қўлга киритишган медалларга алмашардим», деган экан.

- Худди шундай. Мен ҳам бу ҳақда эшитгандим. Ҳурматли Юртбошимиз Хитойга уюштирган расмий сафарлари чоғи мамлакат раҳбари шу сўзларни гапирган. Бу Хитой президенти томонидан билдирилган катта эътироф.

- Мусобақада иштирок этган чемпион жамоани ўзбек футболининг барча даврлардаги энг кучли термаси, де­йиш мумкинми?           

- Футболчиларимиз ўша пайт фаолиятларининг энг гуллаган даврини ўтказишаётганди. Барча чизиқларда кучли ўйинчилар жам бўлишганди. Ҳимоя­да Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, ярим ҳимояда Миржалол қосимов, Илҳом Шарипов, Степан Атоян, ҳужумда Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов. Лекин жароҳатланганлар ҳам йўқ эмасди. Шунга қарамай, 14-15 нафар футболчи билан кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозониб, якунда Тошкентга Осиё ўйинлари ғолиби сифатида қайтгандик.

- Мусобақа мобайнида маҳаллий ва хорижий матбуотнинг Ўзбекистон термаси ҳақидаги фикри қандай бўлганди?    

- Илиқ фикрлар билдирилган. Айниқса, гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етгач, «Бу давлат Осиёнинг қайси қисмида жойлашган?» қабилидаги қизиқишлар юзага келган. Бизга Осиё ўйинларининг кутилмаган жамоаси сифатида қарашган. Футбол мутахассислари, хусусан, юқорида айтганимдек, Валерий Лобанов­ский юқори баҳо берганди. Лекин танганинг орқа томони ҳам бор: айрим жамоаларнинг жиддий эътирозларига дуч келганмиз. Сабаби, қитъа ўйинларига бир хил рангдаги футболка ва гетраларда боргандик. Футболчиларимизнинг либослари рақиб жамоаники билан бир хил рангда бўлиб қолганида, яхшигина эътироз билдиришган. Ҳатто рақибларимиз томонидан ОФКга шикоят хати ҳам ёзилганди.

- Биродар ака, якунланиб бораётган 2014 йилни қандай таассуротлар билан кузатяпсиз?

- Терма жамоаларимиз орасидан ёшларимиз қаторасига 2-марта жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олишди. Бу 2014 йил ҳисобидан ўзбек футболидаги энг катта ютуқлардан бири бўлди. Реферимиз Равшан Эрматов ЖЧ-2014 баҳс­ларида 4та учрашувда ҳакамлик қилди. Кетма-кет 2та мундиалнинг 9та ўйинида ишлаган Равшан ўзига хос рекорд ўрнатиб, жаҳон футболи тарихидан жой олди. Мана, куни кеча 16 ва 19 ёшли қизлар терма жамоаларимиз Осиё чемпионати финал бос­қичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Энди 2015 йилни Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогидаги иштироки билан бошлаб беради. Миржалол қосимов ва унинг жамоасига келаси ҳафта старт оладиган қитъа чемпионатида омад тилайман. Миржалолга тилагим - энди мураббий сифатида ҳам Осиё чемпиони бўлсин. Кўз тегмасин, ҳозир жамоамиз кучли таркибга эга. Равшан Ҳайдаров жамоа­сига ҳам Янги Зеландияда  ўтадиган жаҳон чемпионатида ғалабалар ёр бўлсин. Жаҳон чемпионати - катта бозор. Футболчилар унда ўзларини кўрсатиб, фаолиятларида бурилиш ясашларини истайман. Шуҳрат Мақсудов жамоасига эса, 2016 йили Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини тилайман. Менга афсонавий «Маракана» стадионида ўйнаш насиб қилган эди. Энди Ўзбекистон олимпия жамоаси футболчилари ҳам шундай бахтдан туйишсин.  Фурсатдан фойдаланиб, остонада турган Янги йил байрами билан барча юртдошларимизни Абдураимовлар оиласи номидан чин қалбимдан табриклайман. Мана, янги йил ҳурматли Президентимиз томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили», деб эълон қилинди. Бу биз - фахрийларга чексиз ғурур бағишлади. Ҳамюртларимизнинг бу йили амалга ошмаган барча эзгу истаклари 2015 йили рўёбга чиқсин. Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:04, 03.01.2015. Ўқилди: 7133 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик