Луис Энрике Мессининг бугунги машғулотларга ташриф буюрмаганидан ғазабда
Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг жамоанинг бугунги очиқ машғулотига келмаганидан ғазабга тушган.
Маълумотларга қараганда, Месси бироз бетоб бўлиб қолгани туфайли машғулотларга ташриф буюрмаган. Аммо, аргентиналик футболчи клуб врачларига соғлиғи туфайли мурожаат қилмаган. Луис Энрике бугунги машғулотларга келмагани учун Мессидан қаттиқ ранжиган ва буни футболчининг яқинларига айтишга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" кеча "Реал Сосьедад" клубига мағлубиятга учраган ва Месси учрашувни захира ўриндиғида бошлаган эди. Ушбу учрашув якунига етгач футболчи ва мураббий ўртасида бироз зиддиятли вазият юзага келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Манба: sports.ru
Киритилди: 19:15, 05.01.2015. Ўқилди: 8562 марта. Фикрлар: 43 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар