Жазоир терма жамоаси йил якунларига Африканинг энг яхши терма жамоаси деб топилди
Жазоир терма жамоаси 2014 йил якунларига кўра Африка қитъасининг энг яхши жамоаси деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоа Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида Жазоир терма жамоаси Россия ва Жанубия Корея терма жамоаларини ортда қолдириб нимчорак финалга йўл олишган эди. Нимчорак финалда эса бўлажак чемпион - Германия терма жамоасига фақатгина қўшимча вақтда мағлубиятга учрашган эди.
Жазоирнинг "Сетиф" клуби бош мураббийи Хайриддин Мадуи эса қитъанинг йил якунларига кўра энг яхши мураббийи деб топилди.
Жазоир терма жамоаси ҳамда Португалиянинг "Порту" клуби ярим ҳимоячиси Ясин Браими "келажаги порлоқ ёш ўйинчи" сифатида Африкада тенгсиз бўлди. Браими мазкур номинацияда "Порту"даги жамоадоши Венсан Абубакар (Камерун) ва "Лион" аъзоси Клинтон Н'Джие (Камерун)ларни ортда қолдирди.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре эса аввалроқ хабар берилганидек Африканинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.
Манба: soccer.ru
Киритилди: 11:07, 09.01.2015. Ўқилди: 6223 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар