Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерюрак...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сарлавҳани ўқиб, кўз ўнгингизда ўша машҳур киноактиёр Мел Гибсон ижросидаги Уилям Уолс қаҳрамони гавдаланган бўлса ажаб эмас. Аммо, келинг, бугун ўзимизни “Шерюрак” ҳақида бироз билганларим билан ўртоқлашсам. Хуллас, бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клубининг асосий ҳимоячиси Виталий Денисов ҳақида мақола ёзгандим, аммо айрим сабабларга кўра буни эътиборингизга ҳавола қилолмадим.

Футбол жамоавий ўйин, шу боис кимнингдир ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш қайсидир маънода нотўғридир, лекин ҳар бир футболчининг энг юқори даражадаги ўйин кўрсатган даврига етиб келгунча бўлган даври ҳақида нимадир ёзмаслик, унга эҳтиром кўрсатмаслик адолатсизлик бўларди, назаримда. Зеро, ҳар бир спортчи омма назарига тушган, халқ ҳурматига сазовор бўла бошлаган пайтгача ўзига хос тўсиқларни енгиб ўтишга, ирода билан меҳнат қилишга тўғри келади. Анна шу меҳнатларни қадрлаш, унга муносиб ҳурмат билдириш эса бизнинг нафақат мухлислик, балки инсонийлик бурчимиздир.

Ўзбек футболи шу кунгача жуда кўплаб истеъдод соҳибларини тарбиялаган ва камол топтирган. Жумладан, Виталийнинг отаси ва илк устози Геннадий Денисов ҳам ўз даврида мамлакатимизнинг энг кучли футболчиларидан бири бўлган. Геннадий Денисовнинг “Пахтакор”да кўрсатган ёрқин ўйинларини ёши катта мухлисларимиз яхши билишади. Футболчи оиласида 1987 йил, 27 февралда таваллуд топган ёш истеъдод соҳиби Витя ҳам “Пахтакор” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби битирувчиси ҳисобланади. У ёшлигиданоқ мутахассислар назарига туша бошлади. 2003-2006 йиллар мобайнида ёш Денисов Москванинг ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилди. Кейинчалик 2006 йилдан Нижний Новгороднинг “Спартак” жамоаси таркибида ўйнади. 2007 йилдан эса Виталий Украинанинг “Днепр” (Днепропетровск) жамоасига бориб қўшилди. Денисов айнан “Днепр” жамоасида ўзининг ишончли ўйинларини кўрсата олди. Майдоннинг энг қийин ва муракккаб нуқтаси бўлмиш ҳимоя зонасида тўп тепувчи Виталий нафақат ўзининг ташқи кўриниши, балки майдондаги жангавор хатти-ҳаракати энг асосийси тартибли ўйин услуби билан бошқалардан яққол ажралиб турарди. Шунингдек, у нафақат ўзининг тезлиги балки тўп оширишдаги аниқлиги ва кучли зарбалари, вақти-вақти билан ҳужумга шиддат билан қўшилиб туриши ҳам барчада илиқ таассурот қолдирди.

Футболчининг яна бир ажойиб хислати бор эдики, у терма жамоа йиғинларига ҳар доим “лаббай” деб жавоб берган. Шунингдек, у ҳар гал терма жамоа либосида тўп сурганда энг аввало юрт шаъни учун майдонга тушганини чуқур ҳис қилиб турарди. Буни терма жамоа ўйинларида майдонга тушган Денисовнинг ўйиндаги ҳаракатларидан англаш қийин эмас. У гўё охирги марта майдонга тушгандек бор кучи билан ҳаракат қилиши, қолаверса, бошқа футболчиларимизни руҳлантириб, ўз кўрсатмалари орқали “жанга чорлаб” туриши мисолида кўриш мумкин. Яккакурашлардаги спортчиларга хос таптортмас характери, майдоннинг ҳар қарич ери учун кураш олиб бориши билан мухлислар назарига тушди. Балки шу сабабдандир, терма жамоа мағлубиятга учраган ўйинларда ҳам у бошини баланд кўтарган ҳолда майдонни тарк этади. Бундай ўйинлардан кейин ҳам ҳеч ким Денисовнинг ўйинларини танқид қилмайди. Чунки у майдонда ўз ишини сидқидилдан, аъло даражада виждонон адо этади, майдонда ўзи жавобгар қисмида рақиблар устидан ғолиб бўлади. Бир-икки мавсум давомида Украинада тўп сурган Виталий бугунги кунда Москванинг “Локомотив” клубининг асосий ўйинчиларидан биридир.


(Денисов учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида мукофотланмоқда)

Шунингдек, унинг яна бир эътиборимизни тортувчи хусусияти шундаки, у доим журналистларга берган интервьюларида Ўзбекистонни қанчалар севишини, бу юртга садоқатини алоҳида таъкидлаб ўтади. Унинг майдондан ташқарида ўзини тутиши ҳам тахсинга лойиқ. Шунингдек, Виталий миллий терма жамоасига чақирув олганида чемпионатдаги тур ўйинларини қолдириб, терма жамоамизнинг муҳим ўйинларига вақтлироқ етиб келган ҳолатларини ҳам кузатганмиз.

Яқиндагина Россия чемпионатининг охирги учрашувларининг бирида ўйин тугагач, Виталий ўз футболкасини ногирон мухлисга совға қилгани ҳақида интернет саҳифаларида ўқиб қолдим. Бу эса футболчини нафақат спортчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам ҳурмат қилишга ундайди.


(Витя ўз футболкасини ногирон мухлисга совға қилмоқда)

Миллий терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирилган Денисовга Украинадан Тошкентга парвоз пайтида самолёт стюардессаларидан бири “биласизми, сиз машҳур кинофильм қаҳрамони Торга жуда ўхшайсиз”, деган экан. Шу сабаблими ёки бошқа сабабми уни Европадаги лақаби — Тор. Яқинда икки қисмдан иборат ушбу фильмни томоша қилар эканман, бош қаҳрамон ва бизнинг қаҳрамонимиз ўртасидаги ўхшашликларни кўриб, бу номни футболчимизга берилиши бежиз эмаслигини англаб етдим. Шунингдек, кўпчилик ўзбек мухлислари уни “Шерюрак” дея эркалашади. Ҳа, ўша фильм қаҳрамонлари қанчалик ақлбовар ишларни амалга оширмасин, улар шунчаки бадиий тўқима бўлиб қолаверади. Бизнинг қаҳрамонимиз эса бугун кўз ўнгимизда фаолиятининг энг юқори чўққисига интилмоқда...


(Виталий Денисов ва Крис Хемсворт ижросидаги Тор)

Ҳа, танқидий мақола ёзиш, кимнингдир фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ҳамманинг қўлидан келади. Мен юқоридаги гапларим билан футболчини ортиқча мақтадим деб ўйламайман. Бу фикрларим билан термамиз ўйинчиларини биридан-бирини устун қўйиш ниятим ҳам йўқ. Фақат ёзганларимни бугун Австралия майдонларида миллат шаъни учун, футболимиз равнақи, биз мухлислар қувончи учун жон куйдириб меҳнат қилаётган футболчимиз фаолиятига ташлаган мухлисона назар сифатида қабул қилгайсиз. Зеро, ўзбек футболида бу каби ёрқин ўйинлар кўрсатган футболчиларимиз кўп ва Осиё кубогидан кейин уларнинг сафи янада ортади деб ишонч билдираман. Улар билан фахрланиш, уларнинг олтин даврлари ҳақида шеър-у, қўшиқлар куйлаш бизга насиб этсин. Ҳозирча, уларни қўллаб-қувватлаб, ғойибона бўлса ҳам ишончимизни, меҳримизни изҳор қилишимиз эса ҳар бир ўзбек мухлисининг бурчидир. Саломат бўлинг!

МДҲ футболининг,
Чап қаноти қироли.
Термамиз ўйинида,
Беқиёс ўрни, роли.

Ҳимоямиз “бетони”,
Шак-шубҳасиз шу йигит,
Тоза қилар ишини,
Қилмай кўп ҳам ур-йиқит!

Қоида бузмай бажарар,
Подкатга ҳам улгуриб.
Қайтмас тўқнашувлардан,
Аямайди ўзини.

Шерикларга “кураш” деб,
Айтар даъват сўзини.
Бир таклифим мухлислар,
Сизга айтмоғим керак,

Виталийнинг лақаби,
Бўлсин энди ШЕРЮРАК!!!

Дилшодбек Жуманиёзов, VIQOR никли мухлис

Шеър муаллифи: Алишер Норбобоев, ALBARS никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:06, 12.01.2015. Ўқилди: 11843 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик