Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки трансферлар сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қишки трансфер ойнасида бир қатор клублар ўз таркибини сезиларли равишда кучайтириб олишди. Ушбу мақолада қайси чемпионат вакиллари қишки харидлар учун қанча маблағ сарфлагани ва қанча фойда кўргани ҳақидаги маълумотлардан воқиф бўласиз. 

Англия Премьер-лигаси

Харажат: 161,86 миллион евро 
Даромад: 122,84 миллион евро
Энг кўп маблағ ишлатган клуб: "Челси" (33,4 млн евро).
Энг кўп даромад кўрган  клуб: "Челси" (48,34 млн евро). 
Энг қиммат трансферлар: Хуан Куадрадо ("Фиорентина"дан "Челси"га 33,4 млн евро эвазига), Вильфред Бони ("Суонси"дан "Манчестер Сити"га 32,3 млн евро эвазига), Габриэль Паулиста ("Вильярреал"дан "Арсенал"га 15 млн евро эвазига).

Одатга кўра энг қиммат трансферлар Англия Премьер-лигасида кузатилди. Ниҳоятда ажойиб телевизион шартнома, барқарор бюджет – буларнинг бари чемпионатнинг ўртамиёна жамоасига ҳам мўмай маблағ ҳисобига ўз таркибини кучайтириш имконини яратади. Қишда кузатилган энг шов-шувли харидлардан бири – бу "Суонси" етакчиси Бонининг "Манчестер Сити" билан шартнома имзолагани бўлди.

Чемпионат пешқадами "Челси" эса Шюррлени яхшигина ҳақ эвазига "Вольфсбург"га пуллади ва Италиядан Куадрадони таклиф қилди. Шунинг учун ҳам айнан лондонликлар ушбу трансфер ойнаси вақтида харажат ва даромад бўйича етакчилик қилишди.

Италия А Серияси

Харажат: 75,6 миллион евро
Даромад: 71,05 миллион евро
Энг кўп маблағ ишлатган клуб: "Рома" (27,75 млн евро).
Энг кўп даромад кўрган  клуб: "Фиорентина" (33,4 млн евро).
Энг қиммат трансферлар: Сейду Думбия (ЦСКАдан "Рома"га 14,4 млн евро эвазига), Маноло Габбьядини ("Сампдория"дан "Наполи"га 12,5 млн евро эвазига), Хоакин Корреа ("Эстудиантес"дан "Сампдория"га 8,2 млн евро эвазига).

Италия клублари анча вақтдан бери харажатлар учун пул сарфлашаётганлари йўқ эди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, улар қишги компанияни анча фаол ўтказдилар. 

Чемпионлик учун курашаётган "Рома" ЦСКАдан иқтидорли ҳужумчи Сейду Думбияни сотиб олиш учун 14 млн евродан воз кечди. Айнан ушбу харид А Сериянинг жорий трансфер ойнасида энг қиммат трансфер сифатида баҳоланди. Бундан ташқари "бўрилар" ўз таркибига "Ньюкасл" ҳимоячиси Янг-Мбивани ҳам қўшиб олдилар. 

"Фиорентина" эса ўз етакчиси Хуан Куадрадонинг сотувидан катта фойда кўрди. Апеннин ярим оролида бундан бошқа кўзга кўринарли трансфер кузатилгани йўқ. 

Германия Бундеслигаси

Харажат: 64,5 миллион евро
Даромад: 14,88 миллион евро
Энг кўп маблағ ишлатган клуб: "Вольфсбург" (35 млн евро).
Энг кўп даромад кўрган  клуб: "Хоффенхайм" (4,5 млн евро).
Энг қиммат трансферлар: Андре Шюррле ("Челси"дан "Вольфсбург"га 32 млн евро эвазига), Кевин Кампль ("Ред Булл"дан "Боруссия Д"га 12 млн евро эвазига), Тин Едвай ("Рома"дан "Байер"га 7 млн евро эвазига).

Германиянинг амалдаги чемпиони ва молиявий жиҳатдан энг барқарор жамоаси "Бавария" ушбу қишки трансфер вақтида "овга чиққани" йўқ. Шу сабабдан шов-шувли харидларга бошқа жамоалар қўл уришди. 

Немис клублари барча харажатининг тенг ярми Шюррле трансферига тўғри келди. Бундеслигада "Бавария" билан рақобатлашаётган "Вольфсбург" клуби немис иқтидори учун пулнинг бетига қараб ўтирмади. 

Жорий мавсум Германия чемпионатида жон сақлаб қолиш учун курашаётган дортмунднинг "Боруссия"си 12 млн евро сарфлаб Кевин Камплни ўз таркибига қўшиб олди. 

Камтарона "Хоффенхайм" жамоаси эса уч нафар футболчисининг сотувидан оз-моз маблағ ишлаб топди.

Испания чемпионати

Харажат: 54,55 миллион евро
Даромад: 34 миллион евро
Энг кўп маблағ ишлатган клуб: "Валенсия" (25 млн евро).
Энг кўп даромад кўрган  клуб: "Малага" (7,7 млн евро).
Энг қиммат трансферлар: Энцо Перес ("Бенфика"дан "Валенсия"га 25 млн евро эвазига), Лукас Силва ("Крузейро"дан "Реал"га 13 млн евро эвазига), Анхель Корреа ("Сан-Лоренсо"дан "Атлетико"га 7,5 млн евро эвазига).

Испаниядаги вазият қуйидагича: бор-йўғи уч-тўрт жамоагина шов-шувли трансферга қўл уришга қодир, қолганлар эса ўз таркибини бир неча миллион ҳисобига кучайтира олади холос. Бунга ёрқин далил – ушбу компаниядаги барча харажатлар деярли учта клуб – "Реал", "Атлетико" ва "Валенсия" ҳиссасига тўғри келди. 

Ички бозорда эса "Эспаньол" футболчиси Эрик Бейининг 5,7 млн эвазига "Вильярреал"га кўчиб ўтгани кўпчилик эътиборини тортди. Бу бежиз эмас. Чунки "сариқ сувости кемаси" Паулистани "Арсенал"га қўйиб юборгач харид учун яхшгина пул ишлаб олганди. 

Лига 1

Харажат: 32 миллион евро
Даромад: 9,63 миллион евро
Энг кўп маблағ ишлатган клуб: "Монако" (15,75 млн евро).
Энг кўп даромад кўрган  клуб: "Лилль" (5,33 млн евро).
Энг қиммат трансферлар: Бернардо Силва ("Бенфика"дан "Монако"га 15,75 млн евро эвазига), Исаак Телин ("Мальмё"дан "Бордо"га 3,5 млн евро эвазига).

Францияда ҳаммаси оддий. Фақатгина сенсацион равишда Европа Чемпионлар Лигаси плей-оффига йўл олган "Монако" бозорни бироз жонлантирди. Князликлар Бернардо Силва ҳисобига ўз таркибини кучайтириб олишди. Аммо футболчи "Бенфика" таркибида еврокубокларда майдонга тушгани боис янги жамоасида ЕЧЛ плей-оффида иштирок этолмайди. Яна 3-3,5 миллионлик харидлар кузатилди. Бироқ ҳайрон қоларли томони, кўпчилик жамоалар ҳеч нима сарфлашмади ёки миллион евро атрофидаги харидлар билан чекланишди. 

Француз клубларининг ўз футболчиси сотувидан кўрган фойдаси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Фақатгина "Лилль" Пап Суарени "Кристал Пэлас"га қўйиб юборгани эвазига 5 миллион евродан сал кўпроқ пул ишлади.

Маҳмуджон Азимов 

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 23:22, 08.02.2015. Ўқилди: 7833 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик