U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧга ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди
ФИФА Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади. Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионати баҳслари шу йилнинг 30 май - 21 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мазкур Жаҳон чемпионати баҳсларини Янги Зеландияда туриб ёритишни истаган ОАВ ходимлари 1 май санасигача ФИФА расмий сайтида аккредитациядан ўтишлари лозим. Бунинг учун ФИФА медиаканалидаги қуйидаги ҳаволада https://extranets.fifa.com/en/registration/mediachannel/ заявка формасини тўлдириши талаб этилади. ФИФА медиаканалида рўйхатдан ўтган ва ўз аккаунтига эга бўлган ОАВ ходимлари эса қуйидаги ҳаволада http://media.fifa.com аккредитация заявкасини топширишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси F гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи ёшларига қарши баҳс олиб боради.
Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 12:21, 12.02.2015. Ўқилди: 4084 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар