Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зиёдулла Сафаров: «Биз мухлисларнинг асосий мақсадимиз — «Насаф»га доимо далда бўлиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Насаф» мухлислар клуби фаоллари жамоанинг ОЧЛ доирасидаги сафар ўйинларида ҳам бирга бўлиш ва жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида ташаббус кўрсатишди. Бунга «Насаф» ПФК мухлислар клуби фаоли, сайтимизнинг жонкуярларидан бири бўлган — Зиёдулла Сафаров ташкилотчилик қилмоқда.

Биз Зиёдулла Сафаров билан шу ҳақда ва мухлислар клубининг яна бошқа режалари тўғрисида суҳбат қурдик.

— Бу йилги «Насаф» мухлислар клубининг режалари қандай?
— Бу йил севимли жамоамиз Ўзбекистон чемпионати, мамлакатимиз Кубоги мусобақаларидан ташқари Осиё чемпионлар лигасида ҳам иштирок этиши биз мухлисларнинг қувончимизга қувонч улашди. Шу муносабат билан мавсумга тайёргарлик жадал давом эттирилмоқда. Бу борада бир неча марта мухлислар клуби фаоллари билан йиғилиш ўтказдик. Келгусидаги режаларни муҳокама қилдик. Ўтган фаолиятимизни таҳлил қилдик. Ҳаттоки клуб бош менежери иштирокида ҳам йиғилишиб, гаплашиб олдик. Мухлислар клубига «Насаф» ПФК бош менежери Шамил ака Ярулин ҳам бефарқ эмаслар, у киши доимо раҳбар сифатида биздан ёрдамини аямайдилар.

— Шу йиғилишларда асосан нималар муҳокама қилинди, шу ҳақда очиқроқ гапира оласизми?
— Йиғилишларимизда кўпроқ мухлислар клуби аъзоларининг учрашувлар пайтида жамоани қандай қўллаб-қувватлаш, стадионда ўзларини қандай тутишлари, янги аъзоларни сафга қабул қилиш, уларга аъзолик шартларини тушунтириш каби масалалар муҳокама қилинди. Вазифалар фаоллар ўртасида тақсим қилинди.

— «Насаф» мухлислари стадионга бепул кирадими ёки чипта сотиб олишадими?
— «Насаф» мухлислар клуби доимо ўйинларга бепул киришган, аммо шу мақсаддангина клубга аъзо бўлишни хоҳловчи мухлислар ҳам йўқ эмас. Масалан, жамоа кетма-кет ғалабани қўлга киритса, улар доимо сафимизда, аксинча ҳолатда уларни топиш қийин бўлиб қолган пайтлар кўп бўлди. Мухлис доимо жамоанинг натижаларига караб эмас, балки яхши натижа кўрсатиши учун далда бўлиши керак. Шуларни ҳисобга олиб, бундан буён аъзоларимизни алоҳида танлов асосида қабул қилишни йўлга қўйдик.

— Мухлислар фаоллигини ошириш учун қандай ишларни амалга оширишни кўзлаяпсизлар?
— Энди ўйинга ташриф буюрадиган ҳар бир инсон аввало мухлис ҳисобланади. Аммо мухлислар клуби ана шу мухлисларни бирлаштириб, биргаликда ўз севган жамоасига чиройли ишқибозлик қилишни, қолаверса уларни стадиондаги ўзларини тутишларини тартибга солиш учун тузилади. Биз ҳозир яна бир режа ҳақида ўйлаб турибмиз, «Камолот» ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда шаҳримиздаги ўқув юртларида ҳам мухлислар клубини ташкил қилсак, кейин бу мухлислар клубини етакчиларини танлаб, «Насаф» ПФК мухлислар клуби кенгаши аъзолигига киритсак, деган. Энди тасаввур қилиб кўринг, ўйин давомида стадионнинг ҳар бир секторида шундай мухлислар жамоани чиройли ва аҳил равишда қўллаб-қувватлаб туришса, менимча жуда чиройли бўлса керак. Бу режамиз амалга ошадиган бўлса, шундай мухлислар клубини вилоятимиз миқёсида ҳам кенгайтириш ниятимиз бор. Режамизда яна бир қанча тадбирларни ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпмиз, шулардан бири, бу мухлислар наздида «энг яхши ўйинчи», «энг чиройли гол соҳиби», «энг яхши мухлис» каби номинациялар бўйича муносибларни аниқлаб, уларни тақдирлаб бориш. Бу ҳақда бизни клуб раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

— Яна шундай мухлислар клуби ташкил этилса, бунга аъзо бўлганлар ҳам ўйинга имтиёзли, яъни бепул киришадими?
— Йўқ, мухлислар клубига аъзолик стадионга бепул киради, дегани эмас. Ҳаттоки, бу мавсумдан «Насаф» мухлислар клуби аъзоларининг ҳаммаси ҳам стадионга бепул киришмайди. Бу ҳолат ўз севган клубингиз иқтисоди учун ҳам тўғри келмайди. Биз клуб раҳбарияти билан шунга келишдикки, стадионга фақат қўллаб-қувватлаш гуруҳи, бепул, имтиёзли киради, яъни булар барабан, карнай-сурнай, байроқ тутадиган ва шунга ўхшаш аъзолар. Аммо шундай клубларга аъзо бўлганлар учун баъзи имтиёзлар ташкил қилинади.

— Жамоанинг хориждаги ўйинларига ҳам мухлислар клуби аъзолари ташриф буюришадими?
— Биз мухлисларнинг асосий мақсадимиз — «Насаф»га доимо далда бўлиш. «Насаф»нинг бу йилдан ОЧЛ мусобақасини гуруҳ босқичидан бошлашини ҳисобга олиб, бу ишга эртароқ қўл урдик, яъни жамоамизнинг 2-ва 3-турларини хорижда ўтказишини ҳисобга олиб, мухлисларга таклиф билан чиқдик. Бу таклифимизга биз кутганимиздан ҳам кўпроқ мухлислар хоҳиш билдиришди. Мухлислар орасида бошқа вилоятлардан ҳам кўпчиликни ташкил қилаяпти, ҳозирча булар сони 200 кишини ташкил қилди. Ҳужжатларни рамийлаштиришда бизга Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам ёрдам бераяпти. Демак, юртимиздан боришган 200 мухлис «Насаф»нинг 2-ва 3-туридаги ўйинларида бевосита стадионда туриб, далда бўлишади.

— «Насаф»нинг қолган турдаги сафар ўйинларига ҳам шундай гуруҳ ташкил этиладими?
— Албатта, буни ҳам ташкил қиламиз. Ҳозирдан буни ҳам режалаштираяпмиз.

— Агар ана шу сафарга боришни хоҳловчилар бўлса, сизга қандай мурожаат қилишса бўлади?
— Марҳамат телефон рақамимни беришингиз мумкин: +998 95 505 11 17.

— «Насаф» 25 февраль куни ОЧЛ гуруҳ босиқичидаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади, сизнингча, бу ярим ғалабами?
— Ўзингиз биласиз, ОЧЛ мусобақаси ички чемпионатимиздан шуниси билан тубдан фарқ қиладики, бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Бу мусобақа ана шуниси билан ҳам ишқибозлар учун жуда қизиқ. Биз «Насаф» мухлислари ўз севган жамоамизга ишонамиз, жамоамиз ОЧЛда «Бунёдкор»дек ёки «Пахтакор»дек ҳали натижа кўрсатган бўлмасада, менимча энди вақти келди. Жамоамизнинг бу йилги ОЧЛдаги ўйинларидан умидимиз жуда катта. Энди 25 февралдаги «Тракторсозий» билан ўйинига келсак, шахсан ўзим ғалаба қилишимизга ишонаман. Бунга кўп сабаблар бор. Ҳаммасини ҳозир санаб ўтирмайман. Биргина мисол, жамоамиз жуда аҳил, деярли беш йилдан бери ўзгармаган таркибда ўйнашаяпти. Бунинг устига жамоамиз сафига яна янги ўйинчилар қўшилишди. Қолаверса, Рўзиқул Бердиев ҳам анча тажриба тўплади. У киши энди 2013 йилдаги Бердиев эмас. Мен бу ерда илк рақибимиз ҳақида фикр билдирмайман, умид қиламанки, Бердиев ўз одатига кўра, бу жамоа салоҳиятини яхшилаб ўрганган бўлса керак. Яна такрор айтаман, биз мухлислар фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.

Суҳбатни Азамат Умаров олиб борди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 00:01, 16.02.2015. Ўқилди: 4916 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик