Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1961 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алишер Шоғуломов: «Қирол кубогидаги мувафақиятсизлик учун мураббийлар айбдор»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-22
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ташкил этилган “Қирол Кубоги”да иштирок этиб, мусобақани сўнгги ўринда якунлади. Турнирни Жанубий Кореяга қарши мағлубият билан бошлаган вакилларимиз, 2-турда мезбонлардан устун келишди. Сўнгги беллашувда эса, Гондурсдан енгилишди. Терма жамоамиз сафардан қайтиб келгач, “Локомотив” ҳужумчиси Алишер Шоғуломовни суҳбатга тортдик.

- Алишер, аввало мусобақа ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
- Мусобақа жуда яхши ташкил этилган, деб бемалол айта оламан. Ташкилотчиликдан тортиб, иштирокчиларгача барчаси жой-жойида. Қолаверса, Таиландда футболни яхши кўришар экан. Стадионларда футбол атмосфераси яққол сезилиб турди. Қисқаси, майдонга тушиб футбол ўйнашингиз учун барча шароитлар яратилган.
    
- Рақиблар тўғрисида қандай фикрдасиз?
- Айтганимдек, мусобақага кучли терма жамоалар таклиф этилган экан. Жанубий Корея ҳам, Гондурас ва мезбонлар ҳам жуда яхши ўйинлар намойиш қилиб беришди. Шу қаторда биз ҳам ёмон ўйнаганимиз йўқ. Гондурас физик-тактик томондан кучли экан. Таиланд эса, тез ўйини орқали менга манзур бўлди. 
    
- Лекин натижа хунук кўриниш олди. Атиги тўрт иштирокчи орасида сўнгги ўринни эгаллаш кишини ҳайрон қолдиради?!
- Ҳа, шунақа бўлиб қолди. Мен ҳар доим фикримни эркин гапиришга ўрганганман. Шунинг учун бу сафар ҳам шахсий фикрим билан ўртоқлашаман. Назаримда мусобақадаги бундай иштирокимизда мураббийларнинг айби бор. Нега? Чунки таркибга футболчи жалб қилиш борасида хатога йўл қўйилганга ўхшайди. Терма жамоага чақирилган аксар ўйинчиларни умуман таниганим йўқ. Улар билан мусобақа давомида танишдим. Бош мураббий ёрдамчиси Алексей Евстафеев ўзи ишлаётган клуб “Нефтчи”дан кўплаб футболчиларни жалб қилган. 
    
- Уларнинг барчаси учрашувларда майдонга тушдими?
- Ҳа, лекин қизиғи, айрим ўйинчилар умуман майдонга тушгани йўқ. Бу расмий мусобақа бўлмаса, уни шунчаки саёҳатга олиб бориб келишдан нима наф? Ундан кўра, клубга ташлаб кетишсин, жамоасининг асосий таркибидан муқим жой олиб учун машғулотларда тер тўксин. Расмий мусобақа бўлса, футболчини бирорта учрашувда майдонга тушмаслигини тўғри тушуниш мумкин, аммо ўртоқлик мақомидаги мусобақаларда ҳам захирада қолиб кетиш ғалати эмасми? Йўқотилган вақт футболчининг зиёнига хизмат қилиши ҳақиқат-ку!
    
- Терма жамоага таклиф қилинган ўйинчиларни танимаслигингиз бу мураббийларни айблашга сабаб бўлмайди. Алексей Евстафеев қўл остидаги ўйинчиларни сиздан яхшироқ билади.
- Албатта. Фикримни тўғри тушунинг, мен уларни кучсиз демоқчи эмасман, лекин “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” каби жамоаларда улардан кучлироқ ўйинчилар бор. Битта фактга реал қараш керак: “Нефтчи” ўтган йили олий лигада нечанчи ўринни қўлга киритди? Шуни ҳам ҳисобини олиш керак эмасми?    
    
- Ўзингиз мусобақа давомида нечта учрашувда майдонга тушдингиз?
- 1-турда Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушдим. Қолган учрашувларда захирада қолдим.
    
- Балки шунинг учун мураббийни айблаётган бўлсангиз керак?
- Йўқ. Чунки захирада қолиб кетганимдан жахлим ҳам чиқмади, алам ҳам қилмади, хафа бўлганим ҳам йўқ. Демак, корейслар билан ўйинда ўзимни кўрсата олмаганман ёки мураббийлар қолган беллашувларда майдонга мендан кучлироқ ҳужумчиларни туширган. Футболчи захирада қолиб кетгани учун айбни мураббийдан эмас, ўзидан излаши лозим. Мен ҳам шундай ўйинчилар тоифасига кираман. Юқоридаги фикрларимни бунга боғлиқлик жойи йўқ.
    
- Аслида Алексей Евстафеев билан бир неча йиллардан буён яхши муносабатда эмаслигингизни эшитганмиз.
- Тўғри, бунга бир қатор сабаблар бор. Хусусан, Алексей Владимирович ортимдан яхши гап гапирмаган. Шунинг учун муносабатимиз илиқ эмас. Аниқроғи, у кишини менга бўлган муносабати яхшимас. Бир нарсада адашманг, мен Шуҳрат ака Мақсудовни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Худди акамдан бўлиб қолган. Аниқроғи, у шогирдларига акадек муносабатда бўлади. Ҳақиқий ватанпарвар. Юрти учун жонини беришга ҳам тайёр инсонлар тоифасига киради. 
    
- Футболчи мураббийни айблаши одоб доирасига кирмайди?! Қолаверса, сиз ҳали кўпни кўрмаган ёш ўйинчисиз?!
- Биламан. Мен ҳеч қачон клубдан-клубга ўтганимда мураббийларим ҳақида ёмон фикр айтмаганман. Қолаверса, терма жамоаларга чақирилмаганимда ҳам устозларим ортидан ёмон гап айтмаганман. Қайтараман, мен Шуҳрат ака ҳақида индаганим йўқ. Ваҳоланки, биттагина ўйинга тушдим. Майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Агар мураббийларни ёмонлайверганимда мени захирада қолдирган Шуҳрат акадан айб излардим. Лекин юқорида таъкидлаганимдек, бу инсон менга худди акадек. Таиландга бориб захирада қолиб кетган бўлсам, бу менинг айбим. Бош мураббийнинг эмас! Мақсудовга ҳеч қандай хусуматим йўқ.
    
- Олимпия терма жамоасида Шуҳрат Мақсудовнинг ўрни қандай? Яъни, барча қарорларни ўзи қабул қиладими?
- Билмадим. Сабаби, мен мураббийлар ўртасидаги гап-сўзлардан хабарим йўқ. Аммо тушунишимча, Алексей Евстафеев ҳам сўнгги қарорларни қабул қилишда фаоллик кўрсатади. Аниқроғи, у ҳам кўп нарсаларни ҳал қилади.
    
- Гарчи ўша вақтда олий лига клубининг асосий таркибида ўйнаган бўлсангизда сиз на ўсмирлар ва на ёшлар термаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этмадингиз. Бу ҳам ўша терма жамоаларнинг мураббийлари орасида Алексей Евстафеев борлиги билан боғлиқми?
- Бундай демаган бўлардим, аммо бу ҳам сабаб. Айтмоқчиманки, ўша вақтда таркибда мендан кучли ҳужумчилар бўлгандир ва мураббийлар уларга ишонч билдиришган. Бироқ Владимирович билан муносабатимиз ҳам термага чақирилмаганимга қандайдир сабаб бўлган бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Ўйлашимча, ба табиий ҳол.
    
- Айтингчи, Олимпия  терма жамоамиз шу мураббийлар билан кўзланган мақсадга эришиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладими?
- Мураббийларга баҳо бериш ниятим йўқ. Ким қандай мутахассис эканлигини барча билади. Ҳозир бир аниқ фикрни айтаман: мен терма жамоада мураббийлардан кўра, футболчиларга кўпроқ ишонаман. Сабаби, терма жамоада кучли, иқтидорли ўйинчилар жуда кўп. Улар билан бемалол кўзланган мақсадга эришса бўлади. Фақат футболчиларни ўйинларга тўғри тайёрлаб, тўғри йўналиш бериш керак. Шундагина нимагадир эришиш мумкин.
    
- Бу интервьюдан кейин сизни бошқа терма жамоага чақирмасликлари мумкин. Шу ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
- Албатта ўйлаб кўрдим. Сиз айтган вазиятга тушишимни олдиндан ҳис қилиб турибман. Лекин шундай бўлса-да, ўз фикримни билдиришни лозим деб топдим. Агар терма жамоага бошқа таклиф қилишмаса ҳеч кимдан хафа бўлмайман. Мураббийлардан ҳам гина қилиб ўтириш ниятим йўқ. Шунинг учун фикримни айтдим-қўйдим. Терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр, чунки бу юрт шарафини ҳимоя қилиш деганидир. Бунинг учун аввало шунга лойиқ бўлиш керак. Мени таклиф қилишмаса демак, ўз устимда кўпроқ ишлашим лозим бўлади. Боиси, бу таркибда мендан кучли ҳужумчилар бор дегани. Шунинг учун ҳозирданоқ машғулотларда ишлаб, “Локомотив”да ўзимни кўрсатиб, 25 февраль куни старт оладиган Чемпионлар лигасида жамоамга ёрдам беришни режалаштиряпман. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳар қандай мураббий қўл остида кучли футболчи тўп суришини истайди. Бунга лойиқ бўлсам, таклиф бўлиши аниқ.
    
- Алексей Евстафеев ҳақида шунча гапни гапиргандан кўра, узоқ йиллик кўринмас адоватни йўқ қилиш учун ўзи билан яккама-якка ҳолда гаплашиб олсангиз бўлмайдими?
- Кучли мураббий қўл остидаги футболчилар билан ҳар қандай ҳолатда ҳам тил топишиши керак. Шогирдининг кўнглига йўл топса, ҳаммаси яхши бўлади. Чунки ҳамманинг характери ҳар хил. Мураббийликнинг масъулияти ҳам шунда аслида. Алексей Евстафеев билан гаплашиб олишим учун аввал у мен билан гаплашишни хоҳлаши лозим. Акс ҳолда вазият шу ҳолатда тураверади. 
    
- Бугунги интервьюдан кейин ёш, иқтидорли ҳужумчи яқин келажакда миллий терма жамоа ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлиш эҳтимоли бор. Сабаби, тан олайлик, одатда мураббийларимиз ўзлари ҳақида танқидий фикрларни билдирган ўйинчиларга яхши муносабатда бўлмайди. Шундан келиб чиқиб айтсак, бугунги гапларингиздан келажакда ҳам афсусланмайсизми?
- Йўқ. Нега афсусланаман?! Айтганимдек, терма жамоада ўйнаш учун аввало унга лойиқ бўлиш лозим. Клубда ўзимни кўрсатсам нега мураббийлар мени терма жамоага таклиф қилмасин?! Агар бугунги интервью сабаб терма жамоадан бошқа таклиф олмасам ҳам хафа бўлмайман ва гапларимдан афсусланмайман. Албатта, терма жамоада ўйнаш шараф, аммо наилож. Клубда ўзимни кўрсатсам мухлислар ким аслида кимлигини билиб олишади. Қолгани тақдир!
    
- Футболчини клубдан олиб, ўртоқлик мақомидаги ўйинларда ҳам майдонга туширмаслик ўйинчининг клубдаги фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинку?! Яъни, клубда ҳам, терма жамоада ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаса бу унга таъсир қилиши аниқку!
- Тўғри, аммо футболчи учун клуб терма жамоа олдида иккинчи даражали саналади. Терма жамоада тўп суриш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Сиз айтган фикрларда ҳам жон бор. Аксар ўйинчилар бу ҳақида ўйлашган бўлишса ҳам керак. Бироқ терма жамоа бу Ватан дегани. Ватан, юрт шарафини ҳимоя қилиш муқаддасдир!
    
- Энди яна “Қирол Кубоги”даги иштирок ҳақида икки оғиз. Жанубий Кореяга қарши баҳсда яхши ўйнадик дейилдику, аммо натижа улар фойдасига. Буни қандай тушиниш керак?
- Оддий. Бизга омад кулиб боқмади. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Хусусан, ўзим бош билан дарвозани нишонга олгандим, тўсинга тегиб қолди. Ҳужумларимиз голга айланишига яқин қолганида кутилмаган иккита қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳозир кўпчилик футболчиларни айбламоқда. Мен ундай демаган бўлардим. Уларнинг ҳар иккиси ҳам атайин қилгани йўқ. Шунчаки, ўйинда бўлиб турадиган ҳолатлар содир бўлди. Ҳамма инсон, адашади.
    
- Учрашувдан кейин Тоҳирга қандай муносабатда бўлинди?
- Ҳамма унинг кўнглини кўтарди, қўллаб-қувватлади. Тоҳирнинг ўзи эса, атайин қилмаганини айтиб, барчадан кечириб сўради.  
    
- Корейсларнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Корейсларнинг мураббийи кучли эканлиги сезилиб турди. Футболчиларнинг савияси яхши, аммо биз улардан кучлироқ эдик. Шунчаки, бизга тактик томондан тўғри йўналиш берилганида албатта ютардик. Рақиб айнан шу жиҳат, мураббийнинг кучлилиги эвазига биздан устун келди.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 10:18, 17.02.2015. Ўқилди: 10427 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.