Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 128 52 45 225
2 Япония 40 67 61 168
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1860 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё клубларининг январь ойидаги трансферлари: Топ-10

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйида январь ойида Осиё Клублари амалга оширган энг эътиборга молик трансферлар ўнталиги билан танишишингиз мумкин.

Эвертон Рибейро ("Крузейру" - "Ал Аҳли", БАА) - 15 млн евро.



Осиё клублари амалга оширган энг қиммат иккита трансфер Бразилиянинг "Крузейро" клуби футболчиларига тегишли бўлди. Осиёга "Крузейро"нинг икки футболчиси - Эвертон Рибейро ҳамда Рикардо Гуларт йўл олишди.

Эвертон Рибейро бутун фаолиятини Бразилияда ўтказган, аммо шундай бўлса ҳам унга Европадан таклифлар йўқ эмас эди. Унга "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Наполи" ҳамда "Шахтёр" клублари қизиқиш билдирган эди. Аммо, Рибейро барчани ажаблантирди ва БААга йўл олди. Ушбу трансфер учун "Ал Аҳли" ўз тарихидаги рекорд сумма - 15 млн евро тўлагани эътиборга молик. Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан ўйнайди ва бразилиялик футболчини ушбу ўйинлар орқали кўришингиз мумкин.

Рикардо Гуларт ("Крузейро" - "Гуанчжоу Эвергранд", Хитой) - 15 млн евро.



Осиё қитъаси жамоалари амалга оширган яна бир қиммат трансфер 2013 йилги ОЧЛ ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" клуби томонидан амалга оширилди. Хитойнинг сўнгги йиллардаги энг кучли жамоаси "Крузейро" футболчиси Рикардо Гуларт учун 15 млн евро тўлашга рози бўлди.

Ўтган мавсумда, бразилиялик ҳужумчи "Крузейро" сафида Бразилия чемпиони бўлди ва чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди. Энди 23 ёшга тўлган футболчига европадан таклифлар деярли бўлмади ва у "Гуанчжоу" таклифига рози бўлди.

Алан ("Зальцбург" - "Гуанчжоу Эвергранд", Хитой) - 11 млн евро.



Янги мавсумда Гулартнинг "Гуанчжоу"даги шериги унинг ҳамюрти Алан бўлади. "Гуанчжоу" клуби бразилиялик яна бир футболчи учун 11 млн евро аямади. Гулартдан фарқли равишда Алан Европада тўп суриш бўйича бироз тажрибага эга. Алан сўнгги 5 мавсум давомида Австрия чемпионатида 88та ўйинда 59та голга муаллифлик қилди ва 19та голга ассистентлик қилди. "Гуанчжоу" таркибида ўтган мавсум тўпурари Элкесон борлигини унутмаслик керак. Элкесон ўтган мавсум Хитой чемпионатида 28та ўйинда 28та гол уриб жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиб турибди. Шундай экан Алан асосий таркиб учун Элкесон ва Гуларт билан курашишига тўғри келади.

Уссама Ассаиди ("Ливерпуль" - "Ал Аҳли", БАА) - 6 млн евро.



Эвертон Рибейродан ташқари "Ал Аҳли" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Уссама Ассаидини ҳам ўз сафига жалб этишди. "Ливерпуль" таркибида ўз ўйини топа олмаган марокашлик футболчи сўнгги мавсумда "Сток Сити"да ижарада тўп сурди. Қишда эса, БАА чемпиони футболчи борасида "Ливерпуль"га таклиф билан чиқди. Табиийки, бундай таклифга "Ливерпуль" дарҳол рози бўлди. 6 млн евро унчалик ёмон нарҳ эмас.

Диего Тарделли ("Атлетико Минейро" - "Шандонг Лунен", Хитой) - 5,5 млн евро.



Хитой Суперлигасига кўчиб ўтган яна бир бразилиялик футболчи Диего Тарделли бўлди. "Сан Паулу", "Бетис", "ПСВ", "Анжи" клубларида тўп суришга улгурган ҳужумчи икки мавсум аввал Қатар Чемпионатида тўп сурган яна Бразилияга қайтган эди. У ерда деярли икки мавсум тўп сурган Тарделли яна Осиёга қайтишни маъқул кўрди.

Давроқе, унинг Хитой клубига ўтишига "Шандонг Лунен" клубининг ҳозирги бош мураббийи Кука кўндирган бўлиши табиий. Айнан ушбу бразилиялик мураббий қўл остида Тарделли "Атлетико Минейро" сафида ўйнаган эди. Маълумот учун, Тарделли "Шандонг Лунен" сафида Хитой Суперкубогини ютишга улгурди.

Эрнан Баркос ("Гремио" - "Тьянжин Теда", Хитой) - 2,6 млн евро.



Бразилия - Хитой маршрути бўйича Хитойга келган яна бир футболчи Эрнан Баркос бўлди. Сўнгги икки мавсумни "Гремио" сафида ўтказган аргентиналик ҳужумчи ушбу клуб сафида 85та учрашувда 26та гол урган.

Мичел ("Валенсия" - "Гуанчжоу Фули", Хитой) - 1 млн евро.



Хитой Чемпионатининг ўтган мавсумдаги бронза медали соҳиби - "Гуанчжоу Фули" клуби испаниялик футболчи Мичел билан шартнома имзолади.

"Валенсия"га тегишли бўлган футболчи клуб сафида ўзини кўрсата олмади ва клуб сафида 46та учрашувда бор йўғи 1та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган эди. Аммо, "Леванте" сафида ўтказган бир мавсумда клубнинг асосий футболчисига айлана олган эди.

Сисеро ("Флуминенсе" - "Ал Гарафа", Қатар) - ижара.



Германия Бундеслигасидаги ўйинлари билан танилган Сисеро "Флуминенсе"дан "Ал Гарафа"га бир йилга ижарага берилди.

Сўнгги мавсумда "Флуминенсе" сафида ўйнаган ярим ҳимоячи 67та ўйида майдонга тушиб 15та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган. Аввалроқ эса Германиянинг "Герта" ҳамда "Вольфсбург" клублари сафида жами 108та ўйинда майдонга тушган.

Тим Кэхилл ("Нью-Йорк Редд Буллз" - "Шанхай Шенхуа", Хитой) - эркин агент.



Австралия терма жамоаси билан Осиё Кубоги олтин медалларини нишонлашга улгурмай, 35 ёшли тажрибали футболчига Хитойдан яхши таклифлар туша бошлади. Кэхилл эса "Шанхай Шенхуа" клубидан тушган таклифга рози бўлди. Кэхилл ушбу клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Бруно Сезар ("Палмейрас" - "Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - ижарадан қайтиб келди



Ўтган мавсумни "Палмейрас" таркибида ўтгазган Бурно Сезар ижара муддати якунлангач "Ал Аҳли" таркибига қайтиб келди. "Ал Аҳли" ушбу футболчини 2013 йили Бенфикадан сотиб олган, аммо клуб сафида ўзини кўрсата олмаган футболчи "Палмейрас"га ижарага берилган эди.

Бруно Сезар "Ал Аҳли" клубида ўзини кўрсатиши учун ушбу мавсум яхши имконият бор. Саудия Арабистони клуби Кувайтнинг "Ал Қодисия" клубини плей-офф босқичида мағлуб этса ОЧЛ гуруҳ босқичида иштиорок этади. Бу эса, бразилиялик футболчи учун яхши имконият.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:09, 17.02.2015. Ўқилди: 9707 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасида 50 та голга энг кам ўйинда етган футболчи. Норвегиялик ҳужумчига бунинг учун 49 та учрашув кифоя қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик