Бугун “Оқ-тепа” назорат учрашувида Қозоғистонинг “Шахтёр” жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга чиқди.
Жамоамизнинг устунлигида ўтган беллашувда футболчиларимиз меҳмонлар дарвозасини икки марта ишғол қилди. Анвар Раҳимов ва Асилжон Мансуров томонидан урилган голларга қарағандалик ёш ўйинчилар жавоб қайтара олишмади.
Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА – ШАХТЁР (Қозоғистон) – 2:0 (0:0)
24 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Олимжон Толибжонов.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов (Акмал Турсунбоев), Элдор Эргашев (Асилжон Мансуров), Фарҳод Мирааҳматов (Марат Қудратов), Темур Яфаров (Маҳсуджон Ҳайитов), Муҳаммаджон Файзуллаев (Жалолиддин Саидов), Собир Усмонхўжаев (Суҳроб Саримсоқов), Илдар Магдеев (Анвар Раҳимов), Дилмуҳаммад Худойбердиев (Темур Дадашев), Шаҳзод Сулаймонов (Зафаржон Қорақулов), Жўрабек Собиров (Сардор Соибов), Сергей Рекун (Берумий Абдунабиев).
Голлар: Анвар Раҳимов, Асилжон Мансуров.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).