Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4163]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2554]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2520]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2391]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2338]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2311]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2191]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2152]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2049]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1901]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Челси» Англия лига кубогини қўлга киритди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия лига кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Челси" Англияда мавсумдаги дастлабки совринни қўлга киритган жамоага айланди. Жозе Моуриньо шогирдлари "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалида ғалаба қозонишди.

"Аристократлар" ушбу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўришди. Улар ўйин давомида катта устунликка эга бўлишмади, аммо ўз услубларига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимояда ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ўзлари яратган вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишди.

Бунда "Челси" иккита рекошет ёрдам берди. Биринчи бўлим тугаши арафасида бурчакдан етказилган тўпни Терри дарвоза тўрига йўллади (рекошет ёрдамида). Моуриньо жамоасига қарши ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиш деярли мағлубиятга тенг. "Тоттенхэм" футболчиси Эрикссеннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига эмас, тўрига бориб тушганида, "шпорлар"да қандайдир имконият бўлиши мумкин эди. Ҳарри Кэйннинг ёлғиз ўзи бутун бошли "Челси" олдида ҳеч нарса қила олмади.

Ўйиннинг 56-дақиқасида Фабрегасдан узатмани қабул қилган Диего Коста ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Уокернинг оёғига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Уго Льорис бошқа томондан зарба кутгани учун, тўпни ўтказиб юборди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Моуриньо шогирдлари ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Шу тариқа, "Челси" ўз тарихида бешинчи марта Англия лига кубогини боши узра баланд кўтарди.

Англия лига кубоги, финал
Челси – Тоттенхэм 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Терри, 2:0 – 56, автогол Уокер.
Челси – Чех, Зума, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Куадрадо, 76), Рамирес, Иванович, Фабрегас (Оскар, 88), Азар, Диего Коста (Дрогба, 90).
Тоттенхэм – Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Ламела, 71), Эриксен, Шодли (Сольдадо, 80), Таунсенд (Дембеле, 62), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дайер (31), Виллиан (70), Кэйхилл (72), Бенталеб (78), Куадрадо (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 01.03.2015. Ўқилди: 8163 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик