Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Барселона» 1-ўринга кўтарилди!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Реал Мадрид" кеча "Атлетик"ка ютқазиб қўйганидан кейин "Барселона" бугун ўйинда ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олиш мумкинлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва "Райо Вальекано" дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонлар биринчи бўлим давомида номдор рақибига яхши қаршилик кўрсатди, ўз навбатида каталонияликлар бир қанча имкониятлардан фойдана олишмади.

Иккинчи бўлим бошидан "Барселона" уюштирган кетма-кет ҳужумлар бирин-кетин самара келтира бошлади. Дастлаб, бурчак тўпидан кейин Пике ҳисобни 2:0га етказди. Орадан кўп ўтмасдан бош ҳакам "Райо" дарвозасига пенальти белгилаш билан бирга Титога иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, ҳимоячини майдондан четлатди. Лионель йўллаган дастлабки зарбани даврозабон қайтарди. Ҳимоячилар зарбадан аввал жарима майдончасига киргани учун ҳакам қайтадан пенальти тепилиши кераклигини кўрсатди. Иккинчи зарбани Месси голга айлантирди.

Тез орада Месси ушбу ўйиндаги иккинчи ва учинчи голларини киритган бўлса, Суарес сўнгги дақиқада "дубл"ни расмийлаштирди. Орада "Райо Вальекано" футболчилари пенальтидан битта жавоб тўпини киритишди. Пенальти белгиланган вазият учун Алвес майдондан четлатилди.

Ушбу ғалаба "Барселона"ни жадвалда 1-ўринга олиб чиққан бўлса, Месси ушбу мавсумдаги голлар сони бўйича Роналдуга тенглашиб олди (30тадан гол).

Барселона – Райо Вальекано 6:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Суарес, 2:0 – 49 Пике, 3:0 – 56, пенальти Месси, 4:0 – 63 Месси, 5:0 – 68 Месси, 5:1 – 81, пенальти Буэно, 6:1 – 90 Суарес.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Альба (Адриано, 69), Матье, Хави, Маскерано (Ракитич, 60), Педро, Иньеста (Рафинья, 65), Месси, Суарес.
Райо Вальекано – Альварес, Тито, Ба, Амайя, Инсуа, Трашоррас, Хосабед (Марин, 65), Буэно, Лика (Акино, 69), Какута, Баптистао (Манушу, 81).
Огоҳлантиришлар: Тито (27), Маскерано (29), Трашоррас (56), Альба (57), Акино (84), Адриано (90).
Четлатиш: Тито (54), Дани Алвес (80).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:00, 08.03.2015. Ўқилди: 10018 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик