ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2015 йили ўз лавозимини УЕФА президенти Мишел Платинига қолдиришга рози бўлгани борасида хабарларни инкор қилган.
Киритилди: 09:31, 09.10.2013. Ўқилди: 4165 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
ФИФА бош котиби Жером Валке Бразилиядаги шаҳарларнинг бири ЖЧ-2014ни ўтказиш ҳуқуқидан махрум этилиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларни рад этди.
Киритилди: 09:05, 09.10.2013. Ўқилди: 3962 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
ФИФА Жаҳон чемпионатларининг 2018 ва 2022 йиллардаги мезбонларини аниқлаш жараёнига шубҳа билан қарамоқда ва шу масалада текширув ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади Германиянинг Bloomberg нашри.
Киритилди: 08:51, 09.10.2013. Ўқилди: 4796 марта. Фикрлар
сони: 11 та.
Халқаро футбол иттифоқи ФИФА ирқчилик муаммолари бўлган давлатлар рейтингини тузиши мумкин. Бу ҳақда foxsports.com хабар бермоқда.
Киритилди: 21:42, 08.10.2013. Ўқилди: 4454 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
"ПСЖ" ва "Барселона" каби клубларда тўп сурган "Атлетико Минейро" ҳужумчиси Роналдиньо фаолиятини айнан Парижда якунлашни хоҳлаганини таъкидламоқда.
Киритилди: 07:52, 08.10.2013. Ўқилди: 3841 марта. Фикрлар
сони: 8 та.
«Барселона» футболчилари Лионель Месси ва Хавьер Маскеранолар Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинларига таклиф қилинишмади.
Киритилди: 18:14, 07.10.2013. Ўқилди: 3780 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
ФИФА Ижроқўми декабрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 қуръа механизмини тасдиқлади. Бу нарса эса 17 октябрь куни эълон қилинади.
Киритилди: 17:47, 06.10.2013. Ўқилди: 4555 марта. Фикрлар
сони: 5 та.
Россиядаги энг машҳур сайтлардан бири бўлган sports.ru фойдаланувчилар ўртасида терма жамоанинг ЖЧ-2018'даги имкониятлари борасида сўровнома ўтказди.
Киритилди: 15:07, 05.10.2013. Ўқилди: 5533 марта. Фикрлар
сони: 16 та.
ФИФА ЧЖ-2022ни қишда ўтказиш масаласида барча томонларнинг фикрларини эшитмасдан олдин бирор қарор қабул қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда жаноб Блаттер ўз расмий твиттерида маълум қилган.
Киритилди: 20:50, 04.10.2013. Ўқилди: 4610 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Бразилия яшил майдонларида ўтажак ЖЧ-2014нинг финал босқичи учун чипталар сотуви илк босқичи тўхтатилишига бир ҳафта қолганда Халқаро футбол уюшмалари ассоциациясига 4,5 миллионта ариза келиб тушган. Бу рақамни ESPN нашри келтирмоқда.
Киритилди: 11:46, 04.10.2013. Ўқилди: 3964 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси дунё биринчилигини ФИФА ижроқўми истаган вақтда ўтказишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда InsideWorldFootball хабар берган.
Киритилди: 11:29, 04.10.2013. Ўқилди: 5288 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
Йилига триллион доллар - мана шундай астрономик сумма бугун футбол мусобақалари учун ставкаларни қабул қилувчи жаҳон букмекер контораларида айланмоқда, деб ёзади BBC.
Киритилди: 23:08, 03.10.2013. Ўқилди: 4700 марта. Фикрлар
сони: 7 та.
ФИФАнинг Цюрихда жойлашган бош штаб-квартираси олдида Қатарда ўтадиган ЖЧ-2022 муносабати билан мамлакатда олиб борилаётган кенг миқёсли қурилиш ишларида қатнашаётган хорижлик фуқароларнинг меҳнат шароитлари юзасидан норозилик намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда BBC хабар қилади.
Киритилди: 21:13, 03.10.2013. Ўқилди: 4505 марта. Фикрлар
сони: 5 та.

Марокаш ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги қисмини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Марокаш футбол федерацияси сайтининг хабар беришича, Дубайдаги йиғин 6-14 октябрь кунлари ўтказилади.
Киритилди: 20:16, 01.10.2013. Ўқилди: 2967 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Либертадорес кубогининг амалдаги соҳиби "Атлетико Монейро"нинг етакчиси ва юлдузи Роналдиньо клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин.
Киритилди: 10:24, 30.09.2013. Ўқилди: 3615 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Пляж футболи бўйича Россия терма жамоаси Таитида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг финалида ғолиб чиқиб, ўз унвонини сақлаб қолди.
Киритилди: 14:38, 29.09.2013. Ўқилди: 3317 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Бугун пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида медаллар ўйналадиган кун. Финалда мусобақанинг амалдаги чемпиони Россия ва Испания терма жамоалари баҳс олиб боришади.
Киритилди: 09:30, 29.09.2013. Ўқилди: 3430 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Таити терма жамоаси ҳимоячиси Винсент Симон ярим йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда goal.com хабар тарқатди.
Киритилди: 14:33, 28.09.2013. Ўқилди: 3752 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари ЖЧ-2014 мезбонлари чемпионатда ҳақиқий фаворит бўлишлари кераклигини айтиб ўтди.
Киритилди: 11:21, 27.09.2013. Ўқилди: 4069 марта. Фикрлар
сони: 4 та.
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Жанубий Корея ва Замбияга қарши ўртоқлик учрашувлари олдидан кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Ўйинлар мос равишда 12 ва 15 октябрь саналарига белгиланган.
Киритилди: 10:39, 27.09.2013. Ўқилди: 4072 марта. Фикрлар
сони: 1 та.