Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 07.11.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:1
      • Навбаҳор
      • 07.11.2025 18:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Нефтчи
      • 08.11.2025 16:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Пахтакор
      • 08.11.2025 17:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 08.11.2025 18:15
      • Насаф
      • -:-
      • Машъал
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан
  • «A» Серия
      • 08.11.2025 00:45
      • Пиза
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 08.11.2025 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.11.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Верона
      • 08.11.2025 22:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Торино
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • -:-
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.11.2025 01:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 08.11.2025 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Алавес
      • 08.11.2025 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Осасуна
      • 08.11.2025 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Леванте
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Бетис
      • 08.11.2025 17:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 08.11.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 08.11.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 08.11.2025 22:30
      • Сандерленд
      • -:-
      • Арсенал
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

08/11 16:00 Қўқон-1912 - Пахтакор
08/11 17:00 Бунёдкор - Динамо
08/11 18:15 Насаф - Машъал
09/11 15:00 Қизилқум - Андижон
09/11 17:15 Хоразм - Сўғдиёна
09/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9295 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати-2016

ФИНАЛ. 10 июль. соат 23:59. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

ПОРТУГАЛИЯ

Эдер (109)

1 : 0

ФРАНЦИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Руи Патрисиу
03.Пепе
04.Жозе Фонте
05.Рафаэл Гуэрейро
07.Криштиану Роналду
10.Жоао Марио
14.Уильям Карвалью
16.Ренату Саншеш
17.Нани
21.Седрик Соареш
23.Адриэн Силва
  01.Уго Льорис
03.Патрис Эвра
07.Антуан Гризманн
08.Димитри Пайет
09.Оливье Жиру
14.Блез Матюиди
15.Поль Погба
18.Мусса Сиссоко
19.Бакари Санья
21.Лоран Косельни
22.Самуэль Умтити
ЗАҲИРА
02.Бруну Алвеш
06.Рикарду Карвалю
08.Жоао Моутиньо
09.Эдер
11.Виейриня
12.Антони Лопес
13.Данило
15.Андре Гомеш
18.Рафа Силва
19.Элизеу
20.Рикарду Куарежма
22.Эдуарду
  02.Кристоф Жалле
04.Одил Рами
05.Н’Голо Канте
06.Йоан Кабай
10.Андре-Пьер Жиньяк
11.Антони Марсиал
12.Морган Шнайдерлин
13.Эльяким Мангалья
16.Стив Манданда
17.Люка Динь
20.Кингсли Коман
23.Бенуа Костиль

Матн

'
Ўйин бошида Роналду аламдан кўзёш тўккан бўлса, ҳозир у қувончдан йиғламоқда!
120+3'
Ўйин якунланди! Португалия - Европа чемпиони!!!
120+3'
Руи Патрисиу сариқ карточка олди. Вақтни чўзгани учун
120+2'
Вууууҳ! Погба жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
120'
Қўшимча бўлимга 2 дақиқа қўшилди
119'
Санья бирга бир вазиятга чиқаётган Жоао Мариунинг оёғи остидан тўпни тепиб юборишга улгурди
118'
Португалиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди
115'
Марсиал чап қанотда ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо бу ишни эплай олмади
115'
Поль Погба сариқ карточка олди
113'
Гризманн бурчак тўпини ўйинга киритди. Португаллар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтиб кетишди, аммо имкониятдан фойдана олишмади
112'
Эвра чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
110'
Ён чизиқдан тўп улоқтириб берилди. Жиньяк жарима майдончаси ичида тўпни қабул қила олмади
109'
ГООООООООЛ! Эдееееееер, 1:0! Португалиялик футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Льорис бурчакка кираётган тўпни қайтара олмади!
108'
ВУУУУУУУҲ! Рафаэль Гуэрейро!!! Унинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб ерга тушди!!!
107'
Лоран Косьелни сариқ карточка олди. У тўпни қўли билан ўйнади. Дарвозагача 24 метрлар бор
106'
Матюиди оёғини баланд кўтариб, Рафаэлга нисбатан хавфли ўйин кўрсатди
106'
Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди
105'
Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунланди. Жамоалар дарвозаларни алмашишади
104'
ВУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Эдер бош билан зарба берди. Льорис зарбани бир амаллаб қайтарди. Сўнгра французлар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
102'
Саньянинг узатмасидан кейин Жиньяк жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади
101'
Гризманн бурчак тўпини ўйинга киритишни қойиллатмади
100'
Франциянинг бурчак тўпи эмас, ундан кейин ташкил этган ҳужуми хафли бўлди. Яна бурчак тўпи
98'
Уильям Карвалью огоҳлантирилди. Қарши ҳужумга ўтаётган Команни ортдан чалди
97'
Матюиди сариқ карточка олди.
96'
Рафаэль Гуэрейро огоҳлантириш олди
95'
Вууууҳ! Куаржема жарима тўпини етказиб берди. Пепе бош билан берган зарбадан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди! Аммо португалиялик ҳимоячи офсайдда қолган экан
91'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Кичиқ танаффус ва қўшимча бўлимлар бошланади
90+2'
Вууууууҳ! Жиньяк жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Пепени чалғитиб зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб қайтди! Гризманн ёнидан ўтиб кетаётган тўпни бўш дарвозага буриб қўйишга улгурмади...
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Санья ўнг қанотдан хавфли узатма берди. Жиньяк тўпга бироз ета олмади. Руи тўпни эгаллади.
87'
Сиссоко майдон марказида рақиб футболчиларидан ўтди ва Гризманн томон узатма берди. Узатма тезроқ чиқди, тўпни Патрисиу эгаллади
85'
Жиньяк чап қанотдан жарима майдончасининг ярим айланаси томон сурилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади
84'
ВУУУУУУҲ! Муссса Сиссоко! 22 метрлардан кучли зарба берди. Бурчакка бораётган зарбани Патрисиу қайтарди. Шубҳасиз, ҳозирча икки жамоа таркибида энг яхши футболчилар мана шу иккаласи
83'
Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик французларда 47% - 53%
82'
Нани олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
80'
Вууууууҳ! Нани ўнг қанотдан берган узатмани дарвозабон учун хавфли зарба бўлиб чиқди. Льорис тўсин остидан тўпни қайтарди. Куарежма чалқанча услубда зарба берди. Уго бу сафар тўпни эгаллаб олди
79'
Португалияда ҳам ўзгариш бўлди: Саншеш ўрнига Эдер тушди
78'
Францияда ўзгариш: Оливье Жиру ўрнига Андре-Пьер Жиньяк тушди
77'
Рафаэль Гуэрейро чап қанотдан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Косьелни узатмани қайтарди
75'
Вуууууҳ! Франция терма жамоаси аъзолари жарима майдончаси ичидаги Жируни тўп билан таъминлашди. Оливьенинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Патрисиу қайтарди!
72'
Бурчак тўпи хавфли бўлди, аммо зарба беришга улгуришмади французлар
72'
Вууууҳ! Жирунинг узатмасидан кейин Коман тўпни эгаллади ва жарима майдончасига кирди, аммо тўп ён томонга кетиб қолди. У тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди, аммо ҳимоячилар тўпни эгаллашди
70'
Гризманн ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
67'
Коман олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Ноаниқ
66'
Португалияда ўзгариш: Адриен Силва ўрнига Жоао Моутиньо тушди
66'
Вууууууҳ! Гризманн! Коман жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Антуан дарвозабон майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
65'
Санья ўнг қанотдан яхши узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
63'
Франция ижросидаги бурчак тўплари хавфли бўлмаяпти
62'
Жоао Мариу сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Жируни ортдан чалди
61'
Иккинич бўлимда жамоалар эҳтиёткорликни янада оширишди
59'
Вууҳ! Погбанинг узатмасидан кейин Гризманн чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Патрисиу тўпни осонгина эгаллади
58'
Францияда ўзгариш: Димитри Пайет ўрнига Кингсли Коман тушди
56'
Жоао Мариу чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Умтити бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
Пайет чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Погбанинг 22 метрлардан зарбасига аниқлик етишмади
53'
Бурчакдан етказилган узатмани Патрисиу иккинчи уринишда эгаллаб олди
52'
Вууҳ! Сиссоко бу сафар ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
49'
Португалиянинг ҳужумидан кейин тўп Льорисга етиб борди
46'
Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз
'
Португалия - Франция. Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати — 45 – 55%, зарбалар — 4 - 7, Аниқ зарбалар — 0 - 3, Бурчак тўплари — 2 - 3, офсайдлар 0 - 0.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Португалия - Франция - 0:0. Танаффус.
45'
Французларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз чиқди
41'
Пайет жарима майдончаси ичида Гризманндан узатма қабул қилди ва зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан ён томонга кетди. Сиссоко тўпни эгаллади ва жарима майдончасига узатма берди. Марказий ҳимоячилар ишончли ўйнамоқда
39'
Куарежма бурчак тўпини ўйинга киритди. Льорис тўпни эгаллади. Французларнинг жавоб ҳужуми пайтида тўп Патрисиуга насиб этди
38'
Португалия яхши ҳужум ташкил қилди, аммо иш зарбагача етиб бормади
34'
Седрик Соареш сариқ карточка олди
34'
ВУУУУУУУҲ! Сиссоко! Погбадан узатма қабул қилди, рақиб жарима майдончаси ичида бир ҳимоячи чалғитди ва 12 метрдан кучли зарба берди. Патрисиудан даҳшатли сэйв!
30'
Мусса Сиссоко ўта фаол ўйнамоқда! У 3 ҳимоячи орасидан ўтиб, катта тезликда жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп португалиялик футболчи оёғидан майдонни тарк этди
29'
Пайет чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
27'
Жоао Мариу бош билан зарба берди. Льорис тўпни эгаллади
25'
Куарежма майдонга тушди. Криштиану эса кўзда ёш билан майдонни тарк этди. Аламли... Уни трибуна остига олиб кириб кетишди
24'
Йўқ, Роналду ўйинни давом эттира олмади. У сардорлик боғичини Нанининг билагига тақди. Уни замбилда олиб чиқиб кетишади. Майдонга тушиш учун Куарежма тайёргарлик кўрмоқда
23'
Бурчакдан етказилган узатмани Патрисиу эгаллади
22'
Вуууууҳ! Сиссоко майдон марказидан юриш қилди, бир неча нафар футболчилардан ўтиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. БУрчак тўпи
20'
Криштиану майдонга қайтди
18'
Португалия тиббиёт штаби Роналдуни майдонга қайтариш, ундаги оғриққни йўққа чиқариш учун қўлдан келган барча ишни қилади...
17'
Криштиану Роналду ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. У тиззасидан олган жароҳат туфайли ҳаракатланишга қийналаётганди. У майдонга ўтириб олди. Шифокорлар майдоннинг ўзида унинг оёғини текширувдан ўтказишмоқда
13'
Португалия Франциянинг шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда
10'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Жиру бош билан аниқ зарба берди! Патрисиу тўпни эгаллади!
10'
ВУУУУУУУҲ! Гризмаааааан, Патрисиу!!! Пайетнинг узатмасидан кейин Антуан бош билан тўпга "парашют" услубида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтиб, "тўққизлик"ка кираётганида Руи Патрисиу тўпни қайтаришга муваффақ бўлди!!!
8'
Роналду ва Эвра тизза билан тўқнашиб кетишди. Криштиануга тиббий ёрдам кўрсатилди
7'
Оҳо! Франциянинг шашти баланд! Сиссоко тўпни эгаллаб, олдинга қараб юрди ва Пайетга пас берди. Димитри Жируни кўзлаб ҳаводан узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Тўп яна Португалия жарима майдончасига қайтарилди. Гризманн ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
6'
Оҳо! Чап қанотдан Португалия жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Сиссоко ярим айлана ичида тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Ноаниқ
4'
Вууууҳ! Нани! Майдон марказидан етказилган узатмани Лиуш рақиб жарима майдончаси ташқарисидаги кўкраги билан қайтарди ҳамда ичкраига кириб, 12 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
2'
Францияда яхши имконият. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Пафет жарима майдончасининг чап томонида эгаллади ва дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Португалияликлар тўпни қайтаришди
2'
Французлар илк дақиқалардан кучли пресиснг уюштиришмоқда
0'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Тўпни ўйинга португаллар киритиб берадиган бўлишди
'
Энди эса навбат Франция давлат мадҳиясига!
'
Португалия давлат мадҳияси жонли ижро этилмоқда...
'
Диққат! Марк Клаттенбург бошчилигидаги ҳакамлар ортидан Португалия ва Франция терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! Кутиб оламиз!
'
"Стад де Франс" стадионининг марказига Кубокнинг улкан ҳажмдаги нусхаси ҳам ўрнатилган.
23:45'
Ўйин бошлшанишига 15 дақиқа қолди. Ғолиб жамоага топшириладиган КУБОК стадионга олиб чиқилди!
'
Ўйин бошланиш олдидан "Стад де Франс"ни майда капалаклар босиб кетди... Улар футболчиларга халал бермоқда
23:30'
Ўйин бошланишига роппа-роса 30 дақиқа қолди...
'
Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишганидан кейин стадионда финал баҳсига бағишланган дастур намойиш этилади
'
Футболчилар "Стад де Франс" стадионига чиқиб, ўйин олдидан чигалёзди машғулотларни олиб боришмоқда
'
Мусобақанинг барча терма жамоаларига 8 млн. евродан берилади. Турнирдаги иштирокка қараб, бу сумма ошиб боради. Жумладан, турнир чемпиони яна қўшимча 8 млн. еврога, финалчи эса 5 млн. еврога эга бўлади.
'
Тарихда илк марта қитъа чемпионатида 24та жамоа иштирок этди. Бу кимгадир ёқди, кимгадир ёқмади. Шуниси аниқки, айнан 24та жамоа туфайли плей-оффдан бошлаб сетканинг бир томонига кучли терма жамоалар тушиб қолишди. Бу томонлама Португалияга омад кулиб боқди. Португаллар финалга қадар Хорватия, Польша ва Уэльсни мағлуб этишди.
'
Бир ойдан бери давом этаётган навбатдаги Евро билан бугун хайрлашамиз.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионатининг финал баҳсига етиб келдик. Португалия ва мезбон Франция терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боришади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.