Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
 |
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Буркина-Фасо - 1:0. |
| 90+2' |
 |
Марат Бикмаев сариқ карточка олди |
| 90+2' |
 |
Вуууҳ! Стефан Банде чап қанотдан узатма берди. Тўп эса яқин устунга тегиб, майдонни тарк этди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
| 88' |
 |
Буркина Фасода ўзгариш: Сибири Арнауд Санао ўрнига Исмоил Ҳамед Савадого тушди
|
| 86' |
 |
Меҳмон футболчиси олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 86' |
 |
Буркина-фасоликларнинг ҳужумини Шукуров бартараф этди |
| 85' |
 |
Зоҳид Абдуллаев жамоадошлари билан яхши комбинация ташкил қилиб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо рақиблар унга зарба бериш имконини беришмади |
| 84' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани африкалар қайтаришди |
| 83' |
 |
Абдулкарим Багуиан огоҳлантириш олди. У Андреевнинг оёғи тагига хавфли ташланди |
| 80' |
 |
Азим Аҳмедов ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Вакилларимиздан ҳеч ким йўқ |
| 79' |
 |
Бир киши кўп бўлиб қолган меҳмонлар ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда. Ҳозирча самарасиз |
| 76' |
 |
Вакилларимиз ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди |
| 75' |
 |
Ўзбекистонда яна ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Саламат Қуттибоев туширилди |
| 74' |
 |
Африкалик футболчи Арманд Исмоил Оуэдраго олис масофадан кучли зарба йўллади. Лобанов тўпни юқорига кўтариб юборди |
| 72' |
 |
Азиз Ҳайдаров майдондан четлатилди. У ўзини ортдан чалган футболчини очиқчасига тепиб йиқитди. |
| 71' |
 |
Меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда |
| 70' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев тушди |
| 67' |
 |
Зоҳид Абдуллаев сариқ карточка олди. Рақибнги ортдан йиқитгани учун |
| 67' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Анзур Исмоилов ўрнига Отабек Шукуров туширилди |
| 66' |
 |
Яна ўзгариш: Хернан Кафенде ўрнига Арманд Оуэдраго тушди |
| 65' |
 |
Меҳмонларда яна ўзгариш: Амаду Туре ўрнига Саканде Сулаймоний тушди |
| 64' |
 |
Буркина Фасода ўзгариш бўлди: Аброҳим Гуигама ўрнига Раззоқ Бенин тушди |
| 63' |
 |
Зоҳид Абдуллаев бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Қосимовнинг ҳуштаги жим |
| 58' |
 |
Яхши ҳужум ташкил қилинди. Элдорнинг икки ҳимоячи орасидан берган узатмаси ўтганида Сергеев ва Абдуллаев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди. |
| 56' |
 |
Жамшид бурчак тўпини ўйинга киритди. Сергеев бош билан зарба беришга уринди, Ноаниқ |
| 54' |
 |
Ҳошимов ўнг қанотдан узатма берди. Зонго тўпни эгаллади |
| 53' |
 |
Яна бир жарима зарбаси хавфли бўлди. Амаду Туре йўллаган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 52' |
 |
Вуууҳ! Буркина-фасоликлар жарима тўпини комбинация шаклида амалга оширишди. Ерлатиб етказилган тўп устидан бир футбол жарима майдончамиз ичида сакраб ўтиб кетди, бошқаси зарба беришга уринди. Зарба муваффақиятли чиқмади. Тўпни Лобанов эгаллади |
| 50' |
 |
Буркина-Фасода ўзгариш: Исмоил Лингани ўрнига Ҳассими Барри тушди |
| 50' |
 |
Африкаликлар ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлашди |
| 47' |
 |
Искандеров жаримадан етказган узатмага Шомуродов бош билан зарба берди. Аиме Зонго тўни эгаллади |
| 46' |
 |
Андреевга нисбатан чап қанотда фол ишлатилди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
| 46' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш бўлмоқда: Жасур Ҳасанов ўрнига Зоҳид Абдуллаев, Даврон Ҳошимов ўрнига Азим Аҳмедов туширилди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Буркина-Фасо - 1:0. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Кримец рақиб ҳужумини бартараф этди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
Терма жамоамиз қарши ҳужумга ўтди, амо наониқ берилган узатма натижасида имконият йўққа чиқди |
| 41' |
 |
ГООООЛ! Егор Кримец, 1:0! Жамшид Искандеров ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Аиме Зонга тўпни қўлидан чиқариб юборди. Егор бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 39' |
 |
Чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Андреевга Жамшид узатма берди. Станислав офсайдда деб топилди |
| 37' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани ўзбекистонликлар қайтаришди |
| 36' |
 |
Жарима майдончамизнинг чап ён чизиғи олдида Шерзод Қосимов жарима зарбаси белгилади |
| 35' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани африкаликлар қайтаришди |
| 34' |
 |
Ҳошимов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва рақиб жарима майдончаси узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
| 34' |
 |
Футболчиларимиз чап қанотда комбинация ташкил қилишди. Ҳасановнинг узатмасини Зонго эгаллаб олди |
| 32' |
 |
Шомуродов икки ҳимоячи орасидан чиройли ўтиб кетиб, жарима майдончаси кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ |
| 30' |
 |
Андреев чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Сергеев 7 метрдан бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 28' |
 |
Буркина-Фасо олис масофадан жарима майдончамизга узатма берди. Қайтарилган тўпга берилган зарба анча ноаниқ бўлди |
| 25' |
 |
Ўзбекистонликлар яхши комбинация ташкил қилишди. Ҳасанов чап қанотдан узатма берди. Аммо тўп Сергеевдан ўтиб кетди |
| 22' |
 |
Терма жамоамизда қарши ҳужумда яхши имконият юзага келаётганди, бироқ Шомуродовнинг узатмаси ноаниқ бўлди |
| 19' |
 |
Эҳҳ! Яхши имконият! Искандеров бурчак тўпини ўйинга киритди ва Сергеев бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Дарвозабон майдончасидаги Кримец дарвозани ишғол қила олмади |
| 17' |
 |
Африкалик футболчи офсайдда қолди |
| 16' |
 |
Жасур Ҳасанов олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ |
| 15' |
 |
Андреев чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни бош билан қайтарди |
| 12' |
 |
Шомуродов олис масофадан зарба йўллади. Ҳимоячига теккан тўпни дарвозабон майдондан чиқиб кетишига йўл қўймади |
| 11' |
 |
Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди. |
| 9' |
 |
Искандеров жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп жонли девордан ўтмади |
| 8' |
 |
Амаду Туре огоҳлантириш олди. Шомуродовнинг оёғига хавфли ташланди |
| 7' |
 |
Ўзбекистон кўпроқ ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Сергеев яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши керак эди. Аммо Игорь тўпни тўхтата олмади ва тўпни дарвозабон эгаллади |
| 4' |
 |
Хавфли вазият. Андреев чап қанотдан узатма берди. Шомуродов 8-9 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 2' |
 |
Меҳмонлар футболчиси Исмоил Лингани олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида Азиз Ҳайдаров сардорлик вазифасини бажаради |
| ' |
 |
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига |
| ' |
 |
Буркина-Фасо мадҳияси ижро этилмоқда |
| ' |
 |
Диққат қилинг! Ўзбекистон ва Буркина-Фасо терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |