Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
 |
Ўйин якунланди. Қўшиб берилган дақиқаларда "МЮ" ғалабани илиб кетди! |
| 90+2' |
 |
Моуриньо ўзгаришга қўл урди. Уэйн Руни ўрнига Крис Смоллинг тушди |
| 90+2' |
 |
ГОООООООЛ! Маркус Рэшфорд, 0:1! Руни чап қанотдан бир ҳимоячидан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рэшфорд 2 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди |
| 90+2' |
 |
Вууууҳ! "Халл" гол уришига бир баҳя қолди! Мейлер 17 метрдан кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 90+1' |
 |
Погбанинг бу сафарга зарбаси ҳам ноаниқ бўлди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 89' |
 |
Вууҳ! Мхитарян олис масофадан аниқ зарба берди. Якупович тўпни эгаллади |
| 88' |
 |
Вуууууҳ! Погба! Жариам майдончаси ярим айланаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!.. |
| 86' |
 |
Рэшфорд ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотга ўтиб кетди |
| 84' |
 |
"МЮ" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Погба оёғини баланд кўтариб, ҳимоячига нисбатан хавфли ўйин намойиш қилди. |
| 83' |
 |
"Халл Сити"да ўзгариш: Абель Эрнандес ўрнига Гарри Оллей тушди |
| 82' |
 |
Вуууууҳ! Ҳимоячининг хатосидан кейин меҳмонлар ўта қулай вазиятга эга бўлишди. Мхитаряннинг зарбасини ҳимоячи ўзига қабул қилди |
| 80' |
 |
Бурчак тўпидан кейин ташкил этилган ҳужум хавфли бўлди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 79' |
 |
Вууууҳ! Рэшфорд! У жарима майдончасига бурчакдан кириб борди ва ҳимоячилар орасида бўлишига қарамасдан олис бурчак томон зарба берди. Якуповичдан ажойиб сэйв |
| 78' |
 |
Бу сафар Погба жаримадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ |
| 77' |
 |
Девид Мейлер сариқ карточка олди. Дарвозагача 22 метрлардан жарима зарбаси |
| 76' |
 |
Мхитаярн 22 метрлардан берган зарбани Якупович эгаллади |
| 76' |
 |
"МЮ" ҳимоячилари қайтарган тўпни Хаддлстоун 19 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 75' |
 |
Вууууҳ! Хаддлстоун жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди |
| 74' |
 |
Вууҳ! Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Руни 15 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Устун ёнидан ўтиб кетди |
| 72' |
 |
Златан жаримадан зарба берди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 72' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Маркус Рэшфорд тушди |
| 71' |
 |
Том Хаддлстоун сариқ карточка олди. У олдинга интилаётган Мхитарянни йиқитди |
| 69' |
 |
Мхитарян ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди |
| 68' |
 |
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, аммо тезда тўпни йўқотишди |
| 66' |
 |
Погба олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ
|
| 65' |
 |
"МЮ" босимни ошириб бормоқда. "Халл" охиригача ҳимоялана олармикин? |
| 63' |
 |
Вуууҳ! Ибраҳимович жарима майдончаси ичида Руни етказган узатмани бутсасининг ёни билан Матага узатди. Хуан дарвозабон қаршисида деярли ёлғиз қолди, аммо офсайд |
| 62' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани мезбон ҳимоячилари қайтаришди |
| 62' |
 |
Вууҳ! "Халл" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Ибраҳимович 20 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди |
| 60' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Марсиал ўрнига Генрих Мхитарян тушди |
| 60' |
 |
Марсиал олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 58' |
 |
Валенсия ўнг томондан дарвоза олдига узатма берди. Якупович тўпни эгаллади |
| 55' |
 |
Ўйин томонларнинг навбатма-навбат ҳужуми остида ўтмоқда, аммо голга тортадиган вазият юзага келмаяпти |
| 48' |
 |
"Халл Сити"да ўзгариш бўлди. Снодграсс ўрнига Шон Малони тушди |
| 48' |
 |
Погба жарима майдончасидаги Златан йўналиши бўйлаб узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус |
| 45+2' |
 |
Абель Эрнандес жарима майдончасига кирди ва Блинд таъқиби остида дарвоза томон зарба берди. Де Хеани тўпни қабул қилди |
| 45' |
 |
Вууууҳ! Руни дарвозабон майдончасига узатма берди. Ибраҳимович тўпни дарвозабондан олиб ўтиб, ўткир бурчак остида товони билан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди. Боз устига, Златан офсайдда қолган экан |
| 45' |
 |
Погбага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 30 метр масофа |
| 43' |
 |
Яхши вазият. Валенсия жарима майдончасига етказган узатмага Хуан Мата 12-13 метрлардан бош билан зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди |
| 39' |
 |
Вуууҳ! Руни жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва дарвоза олдига узатма берди. Марсиалга нисбатан ҳимоячи чаққонроқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди |
| 37' |
 |
Вуууҳ! Хавфли вазият! Мата ўнг томондан жарима майдончасигага кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Якупович узатмани қайтарди, Руни 5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза чизиғи устида турган Дэвиснинг қорнига тегиб қайтди |
| 36' |
 |
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмага Эрнандес бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллади |
| 34' |
 |
Хуан Мата аниқ айланма зарба берди. Аммо тўп айнан дарвозабон турган жойга борди ва Якупович уни эгаллади |
| 33' |
 |
Жарима майдончаси ярим айланаси олдида Хуан Матага нисбатан фол ишлатилди. Хавфли зарба бўлиши мумкин |
| 32' |
 |
Погба олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Якупович осонгина тўпни қабул қилди |
| 30' |
 |
Меҳмонлар бу сафар ўнг қанотда комбинация ташкил қилишди ва Феллайни жарима майдончасига узатма берди. Бу сафар ҳам хавф бартараф этилди |
| 29' |
 |
Чап қанотдан "Халл Сити" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 26' |
 |
"МЮ" дарвозаси олдидан хавф вазият. Дарвозабон майдончасига етказилган тўп учун Снодграсс ва Люк Шоу кураш олиб боришди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди, аммо "Халл" футболчиси устун урилиб кетди ва жароҳат олди |
| 25' |
 |
Вуууууҳ! Роберт Снодграсс жаримадан жуда ажойиб зарба йўллади. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди |
| 23' |
 |
Феллайни жарима майдончаси яқинида Диомандени чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди |
| 22' |
 |
Погба жарима майдончасига кирган Матага узатма берди. Хуан тўпни қабул қила олмади |
| 19' |
 |
Мезбонлар зич ҳимояланиб, манкунианликлар ҳужум ташкил қилиш имкониятини беришмаяпти |
| 17' |
 |
Хуан Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Ал-Муҳаммадий бош билан тўпни қайтарди |
| 10' |
 |
Вуууҳ! Марсиал жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Златан дарвозага тескари турган ҳолда тўпни ортга урди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди |
| 9' |
 |
"МЮ" қисқа паслар орқали мезбонлар жарима майдончасига киришга уринди. Марсиал Ибраҳимович томон берган узатмани ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 6' |
 |
Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар йўқ. |
| 0' |
 |
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Юнайтед" футболчилари киритиб беришди |
| ' |
|
Учрашув бошланиш арафасида |
| ' |
 |
Хайрли оқшом футбол мухлислари. "МЮ" сафарда "Халл Сити" клуби меҳмони бўлмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди |