Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
 |
Ўйин якунланди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "МЮ" кетма-кет иккинчи ўйинда ютқазмоқда. |
90+3' |
 |
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан зарба берилди. Ноаниқ. |
90+3' |
 |
"МЮ"нинг хавфли ҳужумини мезбонлар бартараф этишди
|
90+2' |
 |
Ибраҳимович жаримадан йўллаган зарба аниқ бўлди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди. |
90+1' |
 |
"Фейеноорд"да ўзгариш бўлди. |
90+1' |
 |
Дирк Кёйт Рохога нисбатан фол ишлатди. Дарвозача 25 мер.
|
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
|
89' |
 |
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Депай ўйинга киритди. Тўп майдонни тарк этди. Жуда муваффақиятсиз ижро |
87' |
 |
Погба бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаётаганида жарима майдончаси ташқарисида йиқилди. Ҳакам негадир ўйинни тўхтатмади |
86' |
 |
Вууууҳ! Златан рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва Смоллингга етказди. Криснинг зарбасини ҳимоячи эгаллади ва ётган ҳолда ён томонга тепди. Тўп эса Эшли Янгга келиб тушди. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди |
83' |
 |
"МЮ" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
82' |
 |
Моуриньо шогирдлари босимни оширишлари керак |
79' |
 |
ГООООООЛ! Тони Триндад, 1:0! Йоргенсен ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Триндад етиб келди ва дарвоза бурчагига аниқ зарба берди |
78' |
 |
Депай яна жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Анча ноаниқ |
77' |
 |
Депай жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди, тўп ҳимоячидан ўтмади |
75' |
 |
Вууҳ! Эшли Янг ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини рақиб дарвозабон майдончасига етказди. Златан бош билан зарба берди, аммо ноаниқ |
72' |
 |
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Тонни Вилена жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
71' |
 |
"Фейеноорд"да қарши ҳужумда яхши имконият юзага келди. Йоргенсен жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
70' |
 |
Ҳар иккала жамоа ҳимояда мустҳакам ўйнамоқда. Шу боис, ҳужумлар бору, хавфли вазиятлар йўқ |
65' |
 |
Эшли Янг ўнг қанотдан узатма берди. Златан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Аммо ҳимоячига нисбатан фол ишлатди |
63' |
 |
Жозе Моуриньо бирданига 3та ўзгаришга қўл урди.
Рэшфорд — Златан Ибраҳимович
Хуан Мата — Эшли Янг
Марсиал — Мемфис Депай |
62' |
 |
Вуууҳ! Погба олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ |
60' |
 |
Голландлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишда ва тезкор ҳужумга ўтишди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба ноаниқ бўлди |
59' |
 |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди |
58' |
 |
Рохо ўз қанотидан узатма берди. Марсиал узатмага бироз ета олмади, ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
56' |
 |
Эл-Аҳмадий олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
51' |
 |
Погба олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
48' |
 |
Ўйин темпи ёмон эмас, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. Танаффус |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
 |
Вууҳ! Дармиан ўнг қанотдан узатма берди ва Марсиал жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Ўша пайтда дарвозабон майдончасига кираётган Хуан Мата тўпга бироз ета олмади |
40' |
 |
Вууууҳ! Конголо чап қанотдан Дармианни алдаб ўтди, жарима майдончасига нариги томондан яқинлашаб келаётган шеригига узатма берди. Бергхёйс 14 метрдан ноаниқ зарба берди. Унга ҳеч ким халақит бермаётганди |
39' |
 |
Навбатдаги бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди |
39' |
 |
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп Смоллингнинг бошидан майдонни тарк этди |
34' |
 |
Рохо чап қанотдан роттердамликлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячиларга насиб этди |
31' |
 |
Ўйин асосан жарима майдончасидан жарима майдончасигача бўлмоқда |
29' |
 |
"Фейеноорд" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди |
24' |
 |
Вуууууҳ Дармиан ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Марсиал тўпни эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Яхши имконият эди |
23' |
 |
Ван дер Хейден сариқ карточка олди |
20' |
 |
Мезмбонлар чап қанотдан дарвозабон майдончасига тўпни етказишди. Ҳужумда фол қайд этилди |
17' |
 |
Погбанинг жаримадан зарбаси аниқ бўлди. Тўпни Брэд Жонс эгаллади |
16' |
 |
Эррерага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 27 метр |
15' |
 |
Байи тиббий ёрдам олиб, майдонга қайтди |
13' |
 |
Эрик Байи Конголо билан тўқнашиб кетди. "МЮ" ҳимоячиси тиззасидан жароҳат олди |
11' |
 |
Ван дер Хейден олис масофадан аниқ зарба берди. Тўпни Де ХЕа эгаллади |
9' |
 |
Хавфли вазият! Мезбонлар аниқ узатма билан жарима майдончасига кираётган Торнстрани тўп билан таъминлашди. Унинг зарбаси йўлига Байи ғов бўлди |
7' |
 |
Рэшфорд ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма беришга ҳаракат қилди, аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди |
6' |
 |
Моуриньо шогирдлари ўйин назоратини ўз томонларига олишга ҳаракат қилишмоқда |
1' |
 |
"Фейеноорд" оқ-қизил, манкунианликлар кўк рангли формада ҳаракат қилишмоқда |
0' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга майдон эгалари киритиб беришди |
' |
 |
Жамоалар майдонда саф тортишди |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа лигасининг гуруҳ босқичи доирасида илк ўйинни «Манчестер Юнайтед» сафарда Голландиянинг «Фейеноорд» клубига қарши ўтказади. |