Кириш Регистрация

Бугун 21 ноябрь, 2017 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 29 67
2 Насаф 29 62
3 Пахтакор 29 56
4 Бунёдкор 29 52
5 Навбаҳор 29 43
6 Бухоро 29 43
7 Машъал 29 41
8 Олмалиқ 29 41
9 Қўқон-1912 29 41
10 Металлург 29 37
11 Қизилқум 29 36
12 Динамо 29 32
13 Сўғдиёна 29 31
14 Нефтчи 29 27
15 Шўртан 28 23
16 Обод 28 9

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Нефтчи 2-1 Машъал
29-тур Қизилқум 2-1 Металлург
29-тур Олмалиқ 2-1 Навбаҳор
29-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
29-тур Бунёдкор 3-0 Бухоро
29-тур Насаф 4-0 Пахтакор
29-тур Динамо 1-5 Локомотив

Сўровнома

  • Сизнингча, «France Football»нинг «Олтин тўп»-2017 соврини кимга насиб этади?

  • Натижалар | Жами овоз: 3391 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 21.11.2017

      06.00 Мадҳия.
      06.05 Кўрсатувлар тартиби.
      06.10 «Қувноқ стартлар».
      06.35 «Спортимиз маликалари».
      07.00 «Sport onlayn».
      07.35 «Бизнинг спорт».
      08.00 Спорт янгиликлари.
      08.10 «Болалар спорти».
      08.35 Франция чемпионати шарҳи.
      09.05 «Спорт сабоқлари».
      09.30 «ФИФА».
      10.15 Футбол. Олий лига. «Олмалиқ» – «Навбаҳор».
      11.55 Рақамлар, натижалар, рейтинглар.
      12.00 «Sport onlayn».
      12.30 Спорт янгиликлари.
      12.40 «Техноспорт».
      12.55 Таэквондо. WTF. Ўзбекистон чемпионати.
      14.00 Новости спорта.
      14.10 Футбол. Олий лига. «Бунёдкор» – «Бухоро».
      16.00 «Эътироф».
      16.10 «Ифтихоримсан, спорт!»
      16.30 Спорт янгиликлари.
      16.35 Теннис ATP-WTA турнири.
      17.55 Кўрсатувлар тартиби.
      18.00 «Соғломжон-полвонжон».
      18.30 Новости спорта.
      18.45 «Техноспорт».
      19.00 Таэквондо. WTF. Ўзбекистон чемпионати.
      20.05 «Спорт хандаси».
      20.15 «Спорт- маркет».
      20.30 Спорт янгиликлари.
      20.50 «Соғлом турмуш сари».
      21.10 Самбо. Жаҳон чемпионати.
      22.10 Германия чемпионати шарҳи.
      22.40 Баскетбол.
      00.00 Мадҳия.
      00.05 Таэквондо. WTF. Ўзбекистон чемпионати.
      01.10 Новости спорта.
      01.20 «Машҳурлар».
      01.45 Германия чемпионати шарҳи.
      02.10 Баскетбол.
      03.35 Самбо. Жаҳон чемпионати.
      04.40-06.00 Теннис ATP-WTA турнири.
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 21.11.2017

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 21.11.2017

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.11.2017

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.11.2017

      ТВ-Дастур киритилмаган!

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

7-тур, 2 октябрь, соат 16:00

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Антони Марсиал (69)

1 : 1

СТОК СИТИ

Жо Аллен (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
17.Дейли Блинд
03.Эрик Байи
21.Андер Эррера
06.Поль Погба
25.Антонио Валенсия
14.Жесси Лингард
08.Хуан Мата
09.Златан Ибраҳимович
19.Маркус Рэшфорд
  33.Ли Грант (Д)
08.Глен Жонсон
17.Райан Шоукросс
20.Жефф Кэмерон
15.Бруно Мартинс Инди
03.Эрик Питерс
06.Гленн Уилан
22.Жердан Шакири
10.Марко Арнаутович
04.Жо Аллен
12.Вильфрид Бони
ЗАҲИРА
20.Серхио Ромеро (Д)
36.Маттео Дармиан
07.Мемфис Депай
27.Маруан Феллайни
16.Майкл Кэррик
10.Уэйн Руни
11.Антони Марсиаль
  24.Шэй Гивен (Д)
02.Фил Бардсли
16.Чарли Адам
25.Питер Крауч
27.Боян Кркич
18.Маме Диуф
19.Жонатан Уолтерс

Матн

90+5'
Марсиал чап қанотдан узатма берди ва ҳимоячи тўпни қайтарди. Шу пайтда ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва ўйин якунланди. "МЮ" ўз уйида 2 очко йўқотди. "Сток" эса мавсумдаги учинчи очкосини қўлга киритди
90+2'
Навбатдаги бурчак тўпи пайтида Погба фол ишлатди
90+1'
Руни бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Валенсия ўнг қанотдаги Руни етказди. Уэйнинг узатмасини ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
"Сток Сити"да ўзгариш: Шакири ўрнига Фил Бардсли тушди
89'
ВУУУУУҲ! Такрорий ҳужум пайтида Рэшфорд ўнг қанотдан узатма берди. Погбанинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди!
89'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Крауч қайтарди
86'
Вуууҳ! Ибра! Златан 11 метрли нуқта яқинида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Грант бу зарбани қайтарди
83'
"МЮ"да зудлик билан ўзгариш: Эррера ўрнига Мемфис Депай тушди
82'
ГООООООЛ! Жо Аллен, 1:1! Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Де Хеа тўпни қўлидан чиқариб юборди ва ён томонга кетган тўпга биринчи бўлиб Арнаутович етиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп Давидга тегиб, ундан ўтди ва тўсинга тегиб қайтди. Жо Аллен бўш дарвозани ишғол қилди!
81'
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Руни дарвоза томон тепди. Ли Грант тўпни эгаллаб олди
77'
"Сток"да ўзгариш: Бони ўрнига Питер Крауч тушди
74'
Рэшфорд ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
73'
Оҳо! Бурчакдан тўп ўйинга киритилди ва олис устун томон етказилди. Ибранинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Ли Грант қайтаришга муваффақ бўлди
71'
ВУУУУУУҲ! Погба ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Руни тўпга ета олмади, аммо нариги томонга ўтган тўпни Марсиал эгаллади ва орқароққа узатди. Рунининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
69'
ГООООООООЛ! Антони Марсиал, 1:0! Мезбонларнинг ҳужуми пайтида тўп фрнациялик футболчига келди ва у 13 метрлардан олис бурчакни аниқ нишонга олди
68'
Оҳо! Ибра жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
67'
"МЮ"да иккита ўзгариш: Мата ўрнига Руни, Лингард ўрнига Антони Марсиал туширилди
66'
Вуууҳ! Лингард жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
64'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
61'
Златан офсайдда
60'
Хуан Мата 25 метрлардан зарба берди. Грант ўз ўрнида!
59'
Оҳо! Погба жарима майдончаси бурчагидан аниқ зарба берди. "Сток" посбони тўпни эгаллаб олди
57'
Мата майдон марказидан олдинга чизиқдаги Ибраҳимовичга узатма берди. Тўпга Златан ета олмади, уни Грант эгаллади
56'
Златан Ибраҳимович огоҳлантирилди. Швециялик футболчи ҳаводаги тўп учун курашда рақиб футболчисининг юзига тирсак билан урди
55'
ВУУУУУУУҲ! Шакири-Арнаутович-Аллен комбинациясидан кейин Жо 10 метрлардан зарба берди. Зарба кучли чиқмади ва тўпни де Хеа эгаллади
55'
Андер Эррера сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси тиззасига бутсасининг тишлари билан тепди
54'
Меҳмонлар жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказишди. Манкунианликлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. "Сток" посони хавфни бартараф этди
49'
Бурчак узатмасини самарали чиқмади
49'
Лингард ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва орқароққа узатма берди. Погбанинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Сток" дастлабки 45 дақиқа давомида мезбонларнинг босимига дош бера олди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44'
Погбанинг узатмасини Валенсия жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ва орқароққа узатма берди. Лингарднинг 17 метрдан берган зарбасидан кейин тўп меҳмонлар вакилига тегиб қайтди
38'
Манкунианликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар ҳушёр ҳаракат қилишди
34'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
31'
Яхши вазият! Лингард ўнг қанотдан олис устун томон узатма берди. Ибраҳимович берган зарба натижасида тўп аввал ҳимоячига сўнгра, Златаннинг ўзига тегиб майдонни тарк этди
30'
"Сток" футболчилари кўпчилик бўлиб ўз жарима майдончалари атрофида ҳимояланишмоқда
27'
ВУУУУҲ! Ибраҳимович чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Лингард жуда яқин масофадан зарба берди. Грант сўнгги паллада тўп йўлига қўлини узатди ва тўп устун ёнидан майдонни тарк этди
26'
Бу сафар Шакирининг узатмани Арнаутович томон ўтди. Марко жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Ўта ноаниқ
25'
Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Шакири чап қанотдан очиқ зоналар томон очилаётган жамоадошларига аниқ узатма бера олмади
23'
Бурчакдан етказилган узатмага Погба бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
22'
Оҳо! Хуан Мата жарима майдончаси чизиғи устидан "парашют" зарба берди. Ли Грант тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
18'
Рэшфорд чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячининг оёғидан юқорига кўтарилган тўпни Ибраҳимович жарима майдончаси ичида ортга қараб бош билан урди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
16'
ВУУУУУҲ! Ибраҳимович Матадан келган узатмани товони билан жарима майдончаси чизиғи устида турган Эррерага етказди. Андер эса ичкарига кираётган Погбани тўп билан таъминлади. Полнинг зарбасига аниқлик етишмади
14'
Вуууууҳ! "Сток" футболчилари ўнг қанотдан яхши комбинация ташкил қилишди ва Жо Аллен ўша қанотдан жарима майдончасига кириб, орқароққа узатма берди. Тўпга Жефф Кэмерон зарба берди. Зарба унчалик кучли чиқмади, тўпни "МЮ" посбони эгаллаб олди
13'
Нтонио Валенсия сариқ карточка олди. Майдон марказида у Эрик Питерс оёғига хавфли ташланди
11'
Валенсия ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига кирди, аммо Арнаутович гавдаси билан тўп йўлини тўсиб, унинг майдонни тарк этишини кута бошлади. Антонио тўпни майдонда олиб қолди ва уни орқароққа етказди. Тўпни "Сток" футболчилари эгаллаб олишди
9'
Оҳо! Жефф Кэмерон жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Давид де Хеани тўпни эгаллаб олди
8'
Манкунианликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидиришмоқда
3'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар майдон марказига қайтаришди
2'
вуууууууҳ! Погбанинг жарима майдончасига берган ажойиб узатмасидан кейин Златан дарвозабон билан бирга вазиятга чиқди ва 7-8 метрдан зарба йўллади. "Сток" посбони зарбани қайтарди. Ўткир бурчак остидан берилган такрорий зарбадан сўнг тўп Ли Грантга тегиб, майдонни тарк этди
0'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Англия Премьер-лигасида 7-тур ўйинлари давом этади. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Марат Бикмаев 22
2 Драган Черан 17
3 Санжар Рашидов 14
4 Достонбек Ҳамдамов 13
5 Игорь Сергеев 13
6 Суҳроб Бердиев 11
7 Зоҳид Абдуллаев 11
8 Иван Нагаев 10
9 Баҳром Абдураҳимов 9
10 Бобур Абдухолиқов 8

Суратли сўровнома

Кимнинг жамоаси кучлироқ?

Зиданнинг «Реал»и
4906
49.8%
Гвардиоланинг «Барселона»си
4945
50.2%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.