Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якнуланди. ""Манчестер Сити" мавсумдаги илк мағлубиятини қайд этди. |
| 90+2' |
 |
Вуууҳ! МЕҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришди ва Агуэро 12 метрлардан зарба йўллади. Льорис тўпни эгаллаб олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 даиқа қўшилди |
| 90' |
 |
Манчестерликлар сўнгги кучларини ҳужумга бағишламоқда |
| 85' |
 |
"тоттенхэм"да ўзгариш: Деле Алли ўрнига Георгес Н'Куду тушди |
| 82' |
 |
Ихеаначо жарима майдончасига кирди, аммо ўзидан ўзи йиқилиб тушди |
| 80' |
 |
Вуууууҳ! Давид Силванинг узатмасидан кейин Агуэро 12 метрлардан зарба берди. Ҳимоячининг оёғига тегиб, тўсин остига кираётган тўпни Льорис дарвоза тепасидан кўтариб юборди |
| 78' |
 |
Стерлинг жарима майдончаси бурчагидан ичкарига узатма берди. Мезбон ҳимоячиси тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Гюндоган зарба берди. Ноаниқ |
| 75' |
 |
Эҳҳҳ, Ихеаначо! Агуэронинг узатмасидан кейин Келечи бирга-бир вазиятда зарба берди. Льорис зарбани қайтарди! |
| 72' |
 |
Агуэро офсайдда қолди |
| 71' |
 |
"Тоттенхэм"да ўзгариш: жароҳат олган Муса Сиссоко ўрнига Эрик Дайер тушди |
| 70' |
 |
Стерлинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Льорис тўпни осонгина эгаллаб олди |
| 69' |
 |
"Тоттенхэм"га қойил қолиш керак. Гвардиола шогирдларига ўйин бермаяпти |
| 66' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Хесус Навас ўрнига Келечи Ихеаначо туширилди |
| 65' |
 |
ВУУУУҲ! Эрик Ламела йўллаган зарбани Браво қайтарди! |
| 64' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "Манчестер Сити" дарвозасига! Фернандиьно жарима майдончаси ичида Деле Аллини йиқитди |
| 62' |
 |
Хесус Навас чап қанотдан жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп устундан анча наридан ўтиб кетди |
| 58' |
 |
Браво тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди ва Сон уни эгаллаб олиб, 18 метрдан зарба берди. Клаудио тўпни эгаллаб олди |
| 56' |
 |
Раҳим Стерлинг сариқ карточка олди |
| 53' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Фернандо ўрнига Гюндоган тушди |
| 53' |
 |
Чап қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончаси ташқарисига етказилди. Фернандиньо тўпни ерга туширмасдан тепди. Ноаниқ |
| 50' |
 |
ВУУУУУҲ! Чап томондан берилган узатма натижасида Агуэро жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп Льориснинг қўли орқали устунга тегиб қайтди! |
| 50' |
 |
Мезбонлар кучли босим ташкил қилишмоқда |
| 47' |
 |
Вууууҳ! Ваньяма жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Бравонинг қўлидан майдонни тарк этди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлимга старт берилди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" - 2:0. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Оҳо! Жарима майдончасига кираётган Агуэрога узатма берилди. Льорис дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни ён томонга уриб юборди. Хесус Навас бўш қолган дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 43' |
 |
Қарши ҳужумда Сон Хеунг Мин офсайдда қолди |
| 42' |
 |
Дэнни Роуз сариқ карточка олди |
| 41' |
 |
"Тоттенхэм" кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда |
| 40' |
 |
Клаудио Браво ўзига етказилган тўпни тепиб юбориш ўрнига, Сон Хеунг Минни алдашга киришди ва тўпни йўқотишига оз қолди |
| 38' |
 |
ГОООООООЛ! Деле Алли, 2:0! Мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Сон Хеунг Мин жарима майдончасига кираётган жамоадошини кўрди ва нозик пас берди. Алли 12 метрдан дарвозани аниқ нишонга олди! |
| 35' |
 |
Коларов офсайдда қолди |
| 34' |
 |
Майдон эгалари жарима тўпини ўйинга киритишди. "Сити" ҳимоячиси Коларов узатмани қайтарди |
| 31' |
 |
Серхио Агуэро йўллаган зарба хавфли бўлди. Льорис зарбани қайтарди |
| 30' |
 |
Виктор Ваньяма сариқ карточка олди. У шундоққина жарима майдончаси остонасида Агуэрони қўполлик билан йиқитди. Дарвозагача 19 метр |
| 29' |
 |
Ламела офсайдда қолди |
| 28' |
 |
Яхши вазият. Чап қанотдан келган узатмани Силва тўхтатмасдан жарима майдончасига кираётган Стерлинг томон узатди. Раҳим дарвоза олдига тўпни етказди, аммо уни Льорис эгаллаб олди |
| 28' |
 |
Силванинг узатмасини Агуэро мезбонлар жарима майдончаси атрофида қабул қилди ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 26' |
 |
Жарима майдончасига кирган Стерлингга узатма берди. Раҳим тўпни янада қулайроқ позицияга узатди, аммо у ерда "шаҳарликлар"дан ҳеч ким йўқ эди |
| 22' |
 |
Вууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Серхио Агуэро тўпни қабул қилиш чоғида ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгилашга асос топмади |
| 21' |
 |
Вууууҳ! Кристиан Эрикссен йўллаган зарба натижаси тўп устундан 20 см. масофадан ўтиб кетди! |
| 20' |
 |
Отаменди сариқ карточка олди. Аргентиналик футболчи ўз жарима майдончаси ярим айланаси ичида Деле Аллининг оёғига хавфли ташланди ва уни йиқитди |
| 18' |
 |
Лондонликлар ҳозирча "Сити"га эркин ўйнаш имкониятини беришмаяпти |
| 16' |
 |
Ламела жарима тўпини ўйинга киритди. Сабалета бош билан қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба натижасида тўп юқорига кўтарилди ва уни Браво дарвоза чизиғи устида эгаллаб олди |
| 15' |
 |
Отаменди қанотда тўпни қўли билан ўйнади. Мезбонлар жарима зарбасини тепади |
| 11' |
 |
Вууууҳ! Сон чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Браво оёғи билан зарбани қайтарди |
| 9' |
 |
ГООООООЛ! Александр Коларов, автогол, 1:0! Дэнни Роуз чап қанотдан узатма берди. Дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячи кутилмаганда тўпни ўз дарвозаси томон буриб юборди. |
| 8' |
 |
Майдон тенгкураш, меҳмонлар тўп назоратини ўзлари томон оғдиришга ҳаракат қилишмоқда |
| 5' |
 |
Кореялик футболчи ўйинга киритган бурчак тўпини Браво эгаллаб олди |
| 5' |
 |
Сон Хеунг Мин чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи |
| 4' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Хесус Навас ўнг қанотдан ерлатиб рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Давид Силва 2-3 метрдан тўпни дарвозага бура олмади! Тўп унинг оёғига тегмай қолди |
| 1' |
 |
Сон Хеунг Мин ўнг томондан меҳмонлар жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 0' |
 |
Қадрли футбол мухлислари! "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиб кетди |