Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [6625]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4403]

Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"га таклиф қилишни истамоқда [2532]

Расман: "Ливерпуль" янги дарвозабон трансферини эълон қилди (фото) [2350]

АПЛнинг 3 клуби испаниялик 100 миллион евролик марказий ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда [2207]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2088]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2045]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [1840]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1834]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [1626]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

8-тур, 15 октябрь, соат 16:30. Бош ҳакам: Андре Марринер

ЧЕЛСИ

Диего Коста (7)
Эден Азар (33)
Виктор Мозес (80)

3 : 0

ЛЕСТЕР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
03.Маркос Алонсо
24.Гэри Кэхилл
30.Давид Луис
28.Сесар Аспиликуэта
07.Н’Голо Канте
15.Виктор Мозес
21.Неманья Матич
10.Эден Азар
11.Педро Родригес
19.Диего Коста
  01.Каспер Шмейхель (Д)
15.Жефф Шлупп
06.Роберт Хут
28.Кристиан Фукс
02.Луис Эрнандес
05.Вес Морган
11.Марк Элбрайтон
04.Дэнни Дринкуотер
13.Даниэль Амарти
09.Жейми Варди
07.Аҳмад Муса
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
26.Жон Терри
29.Натаниель Шалоба
34.Ола Эйна
14.Рубен Лофтус-Чик
23.Мичи Батшуайи
41.Доминик Соланке
  21.Рон Циелер (Д)
17.Дэнни Симпсон
10.Энди Кинг
22.Демарай Грэй
23.Леонардо Уллоа
26.Риёд Маҳрез
19.Ислом Слимани

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Челси" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Алонсо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
87'
Ўйин тақдири деярли ҳал. Жамоалар ўйинни охирига етказиб қўйиш учун ўйнашмоқда
80'
ГООООООЛ! Виктор Мозес, 3:0! Мозес ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва Шалобага узатма берди. Натаниель товони билан тўпни ичкарига узатди ва Мозес бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
78'
Жарима майдончаси чизиғи устида Матич зарба берди. Рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирган тўпни Шмейхель қайтарди
73'
ВУУУУУУУҲ! Диего Коста ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Шмейхел тўпни оёғи билан қайтарди. Канте эса 6-7 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қила олмади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
64'
ВУУУУУҲ!!! Давид Луиз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир бахя қолди. Тўп устунга тегиб қайтди!
61'
"Челси"нинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
57'
ВУУУУҲ! Қарши ҳужумда "Челси" футболчиси Мозес яккама-якка вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Шмейхель зарбани қайтарди
53'
Варди жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
52'
Аҳмад Муса чап томондан жарима майдончаси кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Куртуа тўпни эгаллади
51'
Сесар Аспиликуэта сариқ карточка олди.
48'
Шлупп чап томондан жарима майдончасига кирди ва Мозесни алдаётганида рақибига урилиб йиқилди. Марринер бу сафар ҳам пенальти белгилашга жазм этмади
46'
Педро "Лестер" жарима майдончаси ичида зарба берган пайтда тўп меҳмонлар ҳимоячиси қўлига тегиб қайтди. Маринер пенальти белгиламади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Лестер" - 2:0. Танаффус
45'
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
41'
Вууууҳ! Давид Луиз яна жаримадан зарба йўллади. 28 метрлардан берилган зарба аниқ бўлди. Шмейхель тўпни мушт билан уриб юборди
39'
Иккинчи бурчак тўпини Куртуа мушт билан уриб юборди
39'
Меҳмонлар ижросидаги бурчак тўпи натижасида тахликали вазият юзага келди. Давид Луис тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
38'
"Лестер" футболчиси ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Варди тўпни дарвоза томон бура олмади
35'
"Лестер"нинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатма натижасида тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
33'
ГОООООЛ! Эден Азар, 2:0! Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Азар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Шмейхелни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!
31'
Алонсо чап қанотдан жарима тўпини дарвоза яқинига етказди. Морган бош билан тўпни қайтарди
28'
ВУУУУУҲ! Давид Луис дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбасини йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди!
23'
Лондонликлар тўпни ва ўйинни тўлиқ назорат қилишмоқда. Раньери шогирдлари тўпни эгаллагандан кейин уни тезда йўқотишмоқда
20'
Педро ўнг қанотдан узатма берди. Ҳавода тўп учун курашда Азар ҳимоячига ютқазди
19'
Вууууҳ! "Челси" тўпни узоқ вақт назорат қилиб турди ва Канте жарима майдончасига узатма берди. Азар дарвозабон билан яккама-якка вазият тўпни ерга туширмасдан тепишга уринди. Тўп юқорига кўтарилди ва уни Шмейхель эгаллаб олди
17'
"Лестер" футболчиси чап қанотдан дарвоза яқинига ҳаводан узатма берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
13'
Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди
13'
Алонсо чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни рақиб жарима майдончасига етказди. "Тулкилар" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
"Челси" яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу сафар вазият зарбагача етиб бормади
7'
ГООООООЛ! Диего Коста, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани Матич оёғи билан бироз бурди ва тўп Диаго Костага келиб тушди. Ҳужумчи яқин масофадан зарба билан дарвозани ишғол қилди!
6'
Хавфли вазият! Мозес ўнг қанотдан узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегди ва яқин бурчак томон йўл олди. Шмейхель тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
5'
Азар бир футболчидан ўтиб кетди ва 18 метрлардан зарба берди. Анча ноаниқ
1'
"Челси" кўк, "Лестер" қизил рангли формада ўйнамоқда
0'
Англия Премьер-лигасининг 8-тури доирасида "Лестер" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.