Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
 |
Ўйин якунланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қитъа чемпионатидаги илк баҳсда иродали ғалабани қўлга киритди. Табриклаймиз |
90+4' |
 |
Ваҳдан Ҳанонов огоҳлантириш олди |
90+3' |
 |
Тўп икки марта Тожикистон жарима майдончасига етказилди. Ҳимоячилар қайтаришди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
 |
Ўзбекистонликлар тўпни назорат қилишмоқда |
87' |
 |
Саиджамол чап қанотдан узатма берди. Тўп ўзбекистонликларгача етиб келмади |
86' |
 |
Тожикистонда ўзгариш: Паншанбе ўринга Ҳожибой Зиёев туширилди |
85' |
 |
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Олис масофадан берилган зарба ноаниқ бўлди |
83' |
 |
Яхшибоев шериги билан "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо тўпни олдириб қўйди |
82' |
 |
Қарши ҳужумдан фойдалана олмадик |
80' |
 |
Вуууҳ! Ўнг қанотдан жарима тўпи ўйинга киритилди. Абдухолиқов рақиб дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба беришга уринди. Тўп унинг бошига тегмай қолди. Хайриев бир амаллаб тўпни қайтариб қолди |
78' |
 |
Эҳҳ, Авилов! У чап қанотда бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди. Аммо на аниқ зарба берди, на узатма. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
76' |
 |
Исломжон Қобилов анча олис масофадан ўта ноаниқ зарба берди |
73' |
 |
ГОООООООООЛ! Жасурбек Яхшибоев, 2:1! Ўнг қанот ярим ҳимоячимиз марказ томон сурилди ва чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди! Ҳисобда олдинга чиқиб олдик! |
72' |
 |
ВУУУУУҲ! Алижонов олис масофадан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпни футболчимиз дарвоза томон тепа олмади |
70' |
 |
Вууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Абдухолиқов жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бир ҳимоячини алдаб зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
67' |
 |
ГООООООЛ! Саиджамол Давлатжонов, 1:1! Терма жамоамиз қисқа паслар орқали чап томондан жарима майдончасига киришди. Футболчимиз бир ҳимоячини алдади ва ўнг оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди |
64' |
 |
Эҳҳҳ, Абдухолиқов! Алижоновнинг узатмасини Бобур 11 метрли нуқта устида кўкраги билан қабул қилди ва зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди |
62' |
 |
Муҳитдинов олис масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади |
61' |
 |
Кейинги ҳужумда Алижонов олис масофадан зарба берди. Хайриев тўпни эгаллади |
60' |
 |
Жарима зарбаси жонли девордан нарига ўтмади |
59' |
 |
Жарима зарбаси тепамиз. Дарвозагача 28 метр |
58' |
 |
Ғаниев 40 метрлардан бефойда зарба йўллади ва тўпни Хайриевга совға қилди |
55' |
 |
Тожикистоннинг хавфли қарши ҳужуми. Майдон марказида тўпни эгаллаган футболчи жарима майдончамиз олдигача яқинлашиб келди ва зарба берди. Эргашев тўпни эгаллаб олди |
52' |
 |
Яхшибоев жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
51' |
 |
Абдухолиқов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади |
49' |
 |
Шароф Муҳитдинов жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба беришга муваффақ бўлди. Ноаниқ |
48' |
 |
Тожикистон яхши ҳимояланишда давом этмоқда |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
 |
Ўзбекистонда таркибида ўзгаришлоар бўлмоқда. Ғанижонов ўринга Бобур Абдухолиқов, Тўхтасинов ўрнига Жамшид Юсупов ва Санжар Қодирқулов ўрнига Саиджамол Давлатжонов тушди |
45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ўзбекистон - Тожикистон - 0:1. Танаффус |
45+2' |
 |
Санжар Қодирқулов бурчак тўпини ўйинга киритди. Хайриев тўпни эгаллаб олди |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
44' |
 |
Биринчи бўлимда бир марта берилган зарба Тожикистон дарвозаси устунига тегиб қайтганини инобатга олмаганда, термамизнинг ўйини чиқмади |
41' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани тожик дарвозабони эгаллаб олди |
40' |
 |
Назаримизда, Ўзбекистон термасига диспечер етишмаяпти |
36' |
 |
Абдураимов шогирдлари рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти |
34' |
 |
Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилмоқда, аммо хавфли вазият ярата олмаяпти |
31' |
 |
Ойбек Рустамов сариқ карточка олди. Назаримизда, вазият "сариқ"қа тортмасди |
28' |
 |
Шароф Муҳиддинов сариқ карточка олди |
25' |
 |
Футболчимиз жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
24' |
 |
Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Рақибларимиз кўпчилик бўлиб зич ҳимояланишмоқда |
20' |
 |
ГОЛ! Кароматилло Саидов, 0:1! Тожикистонликлар чиройли гол уришди. Жарима майдончасига етказилган узатмага Саидов 14 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп Эргашевнинг устидан ошиб ўтиб, тўрга бориб тушди |
18' |
 |
Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Тожикистонлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
14' |
 |
Футболчиларимиздан бири олис масофадан зарба йўллади. Хайриев тўпни эгаллаб олди |
12' |
 |
Жарима майдончамиз ичига кираётган Муҳаммаджонийга узатма берди. Ҳасан тўпга ета олмади. Тўпни Умиджон Эргашев эгаллаб олди |
11' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани тожикистонликлар қайтаришди |
10' |
 |
Азизжон Ғаниев олис масофадан жарима зарбаси тепди. Тўп тожикистонликлардан майдонни тарк этди |
7' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Тўхтасинов 22 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Такрорий зарба наониқ чиқди |
5' |
 |
Ўзбекистонликлар босимни ошириб боришмоқда. Яхшибоев икки-уч футбочлини алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади |
4' |
 |
Терма жамоамиз устунликни қўлга олишга уринмоқда |
0' |
 |
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси киритиб берди |
' |
|
Ҳар иккала терма жамоа айлана ҳосил қилиб, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарлик кўрмоқда |
' |
 |
Терма жамоалар майдонга чиқишди ва мамлакатлар мадҳияси янгради |
' |
 |
Қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг қитъа чемпионатида иштирокини бошламоқда. Дастлабки рақибимиз - Тожикистон |