Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' |
 |
Ўйин тугади, эътиборингиз учун раҳмат! |
90' |
 |
2 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
 |
Сўнгги дақиқалар хотиржам ўтмоқда |
86' |
 |
Роналду жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади, жуда ноаниқ |
82' |
 |
Бетис ҳужум қилмоқда, бироқ вазият зарбагача етиб бормаяпти |
80' |
 |
Кастро жарима зарбасини яхши амалга ошира олмади, унинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
78' |
 |
Мората ажойиб тўп ошириш орқали Роналдуни дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Бундай қулай вазиятни ҳужумчи қўлдан бой бермади! |
78' |
 |
ГОООЛ!!! Роналду!!! |
78' |
 |
Зозуля огоҳлантирилди |
76' |
 |
Роналду жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади, у жонли деворга тегиб қайтди |
75' |
 |
Бензема ўрнига Мората туширилди |
75' |
|
Ўйин сурати бироз пасайди |
71' |
 |
Роналду жарима майдони ичидан зарба йўллади, Адан қийинчилик билан тўпни қайтара олди |
69' |
 |
Роналду ва Бензема чиройли комбинация орқали голли ҳужум уюштирмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
67' |
 |
Мартин ўрнига Себальос туширилди |
66' |
 |
Сехудо жарима майдони ичига кириб келди ва зарба йўллади, жуда ноаниқ |
65' |
 |
Ковачич ўрнига Лукас Васкес туширилди |
62' |
 |
Роналду тўпни жарима майдони ичига Бенземага оширганида, у тўпга улгурмади. Бироқ чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Иско уни эгаллаб олди ва дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади! Жуда чиройли гол! |
62' |
 |
ГОООЛ!!! Иско!!! |
61' |
 |
Кастро жарима майдони ичида зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни тўсиб қолишди |
60' |
 |
Ташаббус мезбонларга ўтди, улар фаол ҳужум ташкил қилмоқда |
57' |
 |
Бетиснинг ҳужумлари давом этмоқда, Реал қийинчилик билан ҳимояланяпти |
55' |
 |
Сехуда дарвозабон билан юзма-юз чиқди ва осонлик билан гол урди! |
55' |
 |
ГОООЛ!!! Сехудо!!! |
55' |
 |
Бетис жуда фаол ўйнамоқда, жамоа вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда |
53' |
|
Дарвоза томон йўлланган аниқ зарбалар сони - 0-8 |
52' |
 |
Хоакин дарвозабон билан юзма-юз чиқиб зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
50' |
 |
Пеццелла огоҳлантирилди |
50' |
 |
Хоакин бўш қолган дарвозага гол уролмади. Пиччини ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Навас уни эгаллаб оломади, натижада Хоакин ҳисобни қисқартириши мумкин эди |
49' |
 |
Брашанац ўрнига Сехудо туширилди |
49' |
 |
Алегрия ўрнига Зозуля туширилди |
48' |
 |
Мезбонлар тўпни назорат қилишга уринмоқда, бироқ Реал ҳам фаол ўйнамоқда |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45' |
 |
Биринчи бўлим тугади, бироз дам оламиз |
45' |
 |
Қарши ҳужумда Роналду тўпни жарима майдонига оширди. Ўнг қанотдан кириб келган Бэйл тўпни марказга, Искога етказди. У эса яқин масофдан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Жуда чиройли комбинация! |
45' |
 |
ГОООЛ!!! Иско!!! |
44' |
 |
Пиччини ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида Кастро уни дарвозага йўллай олмади |
42' |
 |
Рақибига оёғи билан зарба бергани учун Иско огоҳлантирилди |
40' |
 |
Бетис ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўймоқда. натижада рақиб биринчи бўлимдаёқ йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди |
39' |
 |
Бензема узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегди ва жарима майдонида эътиборсиз қолдирилган Марселога келиб тушди. У эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди! |
39' |
 |
ГОООЛ!!! Марсело!!! |
37' |
 |
Реал тўпни назорат қилмоқда |
35' |
 |
Пиччини узоқ масофадан зарба йўллаганида, тўп дарвозанинг узоқ бурчаги ёнидан ўтиб кетди. Бетис ҳисобни қисқартириши мумкин эди |
33' |
 |
Реал ҳужум қилишда давом этмоқда. Марсело жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллаганида, Адан тўпни оёқлари билан қайтара олди |
31' |
 |
Кроос тўпни Бензамага етказди, у эса чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди! |
31' |
 |
ГОООЛ!!! Бензема!!! |
30' |
 |
Рубен Кастро узоқ масофадан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
28' |
 |
Бэйл узоқ масофадан зарба йўллади,аммо ҳимоячилар тўпни тўсиб қолишди |
26' |
 |
Роналду бир ҳаракатда ҳимоячини ортда қолдирди ва узоқ масофадан зарба йўллади, аммо Адан тўпни осонлик билан ушлаб олди |
24' |
 |
Реал ишончли тарзда тўпни назорат қилмоқда |
22' |
 |
Роналду яна бир имкониятга эга бўлди. Иско тўпни жарима майдонига оширганида, у яқин масофадан дарвозани ишғол этолмади |
20' |
 |
Мезбонларнинг биринчи зарбаси. Кастро узоқ масофадан тўпни дарвоза томон тепганида, жуда ноаниқ кетди |
19' |
 |
Реал ўйинда катта ташаббусга эга бўлмоқда |
17' |
 |
Роналду чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Адан уни осонлик билан эгаллаб олди |
15' |
 |
Реал яна бир имкониятни йўққа чиқарди. Марсело тўпни жарима майдонига етказганида Бэйл яқин масофадан зарба йўллади, бироқ Адан тўпни қайтаришга улгурди |
13' |
 |
Реалнинг бурчак зарбаси, марсело тўпни жарима майдонига етказди, аммо ҳимоячилар уни қайтара олишди |
11' |
 |
Ковачич дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди, бироқ ҳимоячи унинг оёғи остидан тўпни тепиб юборишга улгурди |
9' |
 |
Бетиснинг хавфли ҳужуми! Пиччини ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, бироқ Марсело тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
7' |
 |
Реал ҳисобни ошириши мумкин эди. Ковачич тўпни жарима майдонига етказганида, Роналду яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
6' |
 |
Мезбонларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади |
4' |
 |
Кроос чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилардан баланд сакраган Варан боши билан уни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади |
4' |
 |
ГОООЛ!!! Варан!!! |
2' |
 |
Роналду чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олди |
1' |
 |
Реал майдон марказида тўпни назорат қилмоқда |
0' |
 |
Ўйин бошланди |
' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда |
' |
|
Сизларни Бетис - Реал Мадрид ўйинини биз билан онлайн кузатиб боришга таклиф қиламиз |
' |
|
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари |