Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" - "Легия" - 5:1. |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
90+1' |
|
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага "Реал" футболчиларидан бири жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Бензема дарвозабон майдончаси ичида бош билан тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
89' |
|
Роналду гол уриши учун жамоадошлари шароит яратишмоқда. Аммо Криштианунинг омади келмаяпти |
88' |
|
Ўххххх! Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 15 метрлардан зарба берди. Аркадиуш тўпни тўсин устидан ўтказиб юборди |
88' |
|
Вадис олис масофадан зарба берди. Ноаниқ |
87' |
|
Оҳо! Николич деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Навас тўпни майдон ташқарисига уриб юборди |
84' |
|
ГОООООЛ! Альваро Мората! Роналдунинг узатмасидан кейин ҳужумчи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозани ишғол қилди! |
83' |
|
ВУУУУУУҲ! Роналду жарима майдончаси остонасида Бензема билан чиройли "девор" ўйнади ва яккама-якка вазиятда гол ура олмади! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
79' |
|
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Асенсио ўрнига Матео Ковачич тушди |
79' |
|
Вууууҳ! Бензема жарима майдончаси ичида Роналду томон узатма берди. Криштиану 7-8 метрлардан тўпни дарвоза томон бурди. Бироз ноаниқ |
77' |
|
Польшаликлар олдинга ўтишмоқда, аммо хавфли вазият ярата олишмаяпти |
73' |
|
Варвашаликлар сафида бирданига 2та ўзгариш бўлди |
72' |
|
Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади |
71' |
|
Қарши ҳужумда "Легия" футболчиси чап томондан жарима майдончасига кирдию, аммо на аниқ зарба берди, на аниқ узатма |
68' |
|
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 4:1! Мората чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Васкес тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди |
66' |
|
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида Мората жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
64' |
|
"Легия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди |
64' |
|
"Мадрид"да яна бир ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Альваро Мората тушди |
63' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Лукас Васкес тушди |
63' |
|
Криштиану Роналду сариқ карточка олди |
60' |
|
Жаримадан етказилган узатмага Червински бош билан зарба берди. Ноаниқ |
59' |
|
Польшалик яхши узатмалар орқали ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб келишди. Сўнгги узатмани мезбонлар қайтаришди ва хавфни бартараф этишди |
55' |
|
Гильерме жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
52' |
|
Ҳакам "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Асенсио жарима майдончаси ичида рақиб футболчисининг йиқилишига сабабчи бўлди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади |
52' |
|
Криштиану жаримадан ерлатиб зарба берди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
51' |
|
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Роналдуга нисбатан фол ишлатилди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45' |
|
Ҳакам вақт қўшмади. Жамоаларни танаффусга таклиф этди. Ҳозирча "Реал" - "Легия" - 3:1. Танаффус |
45' |
|
Роналду жарима майдончаси ичида Бэйл томонидан ўзига етказилган узатмани товони билан ортга қолдирди. Аммо Бензема тўпни эгаллай олмади |
40' |
|
Қарши ҳужумда Бензема Роналду билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо Криштианунинг узатмаси ноаниқ бўлди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
37' |
|
ГОООООЛ! Марко Асенсио, 3:1! Роналду жарима майдончаси ичида Данилодан узатма қабул қилди ва тўпни орқароққа қолдирди. Ёш футболчининг зарбаси аниқ бўлди |
36' |
|
ВУУУУҲ! Бэйл ўз жарима майдончаси олдида тўпни меҳмонларга олдириб қўйишди. "Легия" футболчиси жарима майдончаси ичида аниқ зарба бера олмади |
33' |
|
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, Маларж тўпни қайтарди |
32' |
|
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Бенземага йиқитилди. Роналду учун яхши имконият |
30' |
|
Вууууҳ! Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни Асенсио жарима майдончаси чизиғи устида эгаллади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
30' |
|
Меҳмонларнинг бурчак тўпини мезбонлар эгаллашди ва ҳужумга ўтиб, бурчак тўпи ишлашди |
29' |
|
"Легия"нинг хавфли ҳужуми. Данило тўпни майдон ташқарисига буриб юборди |
27' |
|
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас Роналдуга узатма берди. Криштиану 12 метрлардан зарба беришга уринди, аммо тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
26' |
|
Марсело чап қанотдан етказган узатмани польшалик ҳимоячилар қайтаришди |
23' |
|
Вууууҳ! Данило ўнг қанотдан берган узатма Роналдудан ўтиб кетди ва Бензема 12 метрлардан арба берди. Маларж зарбани қайтарди. Чиройли сэйв |
22' |
|
ГООООООЛ! Мирослав Радович дарвозани ишғол қилди! 2:1! |
21' |
|
"Реал" дарвозаси томон пенальти! Данило жарима майдончаси ичида фол ишлатди |
19' |
|
ГОООООЛ! Марсело, 2:0! Бензема жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва орқароққа узатма берди. Марселонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан рекошет ҳолатида тўрга бориб тушди |
16' |
|
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0! Уэльслик футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни чап оёғига тўғрилаб, олис бурчак томон аниқ зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтара олмади |
15' |
|
Чап қанотдан Марсело етказган узатмага рақиб жарима майдончаси ичида Роналду сакради, аммо ета олмади |
12' |
|
ВУУУУУҲ! Дарвоза устуни "Реал"ни голдан қутқариб қолди! Гильерменинг узатмасидан кейин Ожижа-Офоэ зарба берди. Тўп олис устунга тегиб қайтди |
11' |
|
Радович офсайдда қолди |
9' |
|
ВУУУУҲ! Польшаликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишди ва олдинга қараб юришди. Томаш Йодлевиц яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўпни Навас оёғи билан қайтарди |
8' |
|
Роналдунинг чап қанотдан етказган узатмасини Бэйл дарвоза томон бурди. Ноаниқ |
7' |
|
Тибо Муллен "Реал" дарвозаси томон 22 метрлардан аниқ зарба берди. Навас тўпни эгаллади |
6' |
|
Оҳо! Жарима майдончаси чизиғи олдидан Роналду зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, устун ёниидан ўтиб кетди |
5' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин тўп ҳимоячининг оёғида дарвозабон майдончасидаги Роналдуга келди, аммо Криштиану буни кутмагани учун дарвоза томон зарба бера олмади |
5' |
|
Роналдунинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, жарима майдончасига борди. Бензема тўп учун курашда бурчак тўпи ишлади |
4' |
|
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагча 35 метр |
3' |
|
Ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Данилога узатма берилди. Қанот ҳимоячиси тўпга ета олмади |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Эътиборингизни Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсига қаратамиз. "Реал" ўз майдонида Варшаванинг "Легия"сини қабул қилмоқда |