Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунига етди. "Арсенал" - "Борнмут" - 3:1. Венгер жамоаси ўз очколарини 28тага етказиб олди |
90+5' |
|
Борнмут бурчак тўпи ишлади |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди |
90+1' |
|
ГООООООООЛ! Алексис Санчес, 3:1! Қарши ҳужумда Ўзил жарима майдончасига кирган Жируга пас берди ҳамда Оливье тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Санчес ҳимоячиларни ортда қолдирди ва бў дарвозани ишғол қилди! |
90' |
|
Вуҳ! Жарима майдончаси бурчагидан етказилган узатмага Лис Муссет бош билан зарба берди. Ҳужумчи аниқ зарба бера олмади |
88' |
|
Гослинг сариқ карточка олди |
87' |
|
"Арсенал" кетма-кет 3 марта рақиб дарвозасига босим ташкил қилди. Иш аниқ зарбагача етиб бормади |
85' |
|
Афобе офсайдда қолди |
84' |
|
Қарши ҳужумда Санчес Ўзилни бирга бир вазиятга чиқарадиган узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтариб қолди |
81' |
|
Ўзил жарима тўпини рақиб дарвозаси яқинига етказди. Жиру тўпни эгаллай олмади |
80' |
|
Жордан Айб чап қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
76' |
|
ВУУУУҲ! Борнмут бурчак тўпини ўйинга киритди ва Афобе дарвозабон майдончаси ичида оёқ билан зарба берди. Чех оёғи билан тўпни қайтарди ва ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди |
75' |
|
Арсеналда ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Аарон Рэмзи, Уолкотт ўрнига Оливье Жиру тушди |
73' |
|
Вуууҳ! Қарши ҳужумда олдинга чизиққа етказилган тўпни Ўзил рақиб жарима майдончаси олдида эгаллади ҳамда товони билан пас бериб, ёрдамга келган Алексга узатма берди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди |
73' |
|
Гарри Артер сариқ карточка олди |
72' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритди. Арсенал жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Хавф бартараф этилди |
70' |
|
Борнмутда ўзгариш: Жуниор Станислас ўрнига Жордан Айб тушди. |
69' |
|
Гранит Жака олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
66' |
|
Канонирлар тўпни назорат қилишмоқда |
63' |
|
"Борнмут"да ўзгариш: Уилсон ўрнига Беник Афобе тушди |
62' |
|
Алексис Санчес сариқ карточка олди. Рақиб футболчиси тўпиғига хавфли зарба берди |
61' |
|
Яна бир қарши ҳужум. Оксейд-Чемберлен чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди |
60' |
|
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Санчес тўп билан чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Ўзил йўлига тўпни думалатиб берди. Аммо Месут тўпга бироз ета олмади |
58' |
|
Борнмут футболчилари бурчак тўпи ишлашди ва уни ўйинга киритишди. Мезбонлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишди |
53' |
|
ГОООООЛ! Тео Уолкотт, 2:1! Ўзил рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни эгаллаб турди ва олис устун томон етказди. Тўп эса ҳимоячининг бошига тегиб, ўша томонга кетди. Начо Монреал тўпни дарҳол нарига устун томон юқоридан етказди. Уолкотт эса бош билан дарвозани ишғол қилди! |
53' |
|
Мезбонлар кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда |
48' |
|
Борнмут бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қайрши ҳужумга ўтишга уринишди. Тўп марказда майдонни тарк этди |
47' |
|
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Ўзил дарвоза яқинига етказди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Борнмут" - 1:1. Танаффус |
45+3' |
|
Вууууҳ! Санчес жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Арсенал навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
42' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди |
42' |
|
Арсенал қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Уолкотнинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлидан майдонни тарк этди. Ҳакам бу вазиятни кўрмади |
38' |
|
Вууууҳ! Санчес рақиб жарима майдончаси ичида Ўзил билан "девор" ўйнади ва 8-9 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
37' |
|
Эл-Ненни 22 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
36' |
|
Тўпни Борнмут футболчилари назорат қилишмоқда |
31' |
|
Меҳмон ҳимоячилари яна хатога йўл қўйишларига бир бахя қолди. |
30' |
|
Борнмут футболчиси офсайдда қолди |
28' |
|
Вуууҳ! Меҳмонлар чиройли комбинация орқали Арсенал мудофаасини ёриб ўтди. Ҳужумчи дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Яқин бурчакка кираётган тўпни Чех қайтарди |
27' |
|
Ўзил жарима тўпини дарвоза олдига етказди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди |
26' |
|
Жарима майдончасининг ўнг томонида — шундоққина чизиқ олдида ҳимоячи Санчесга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси |
25' |
|
Вууууҳ! "Борнмут" дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Тўп жаримадан ўйинга киритилганидан кейин меҳмонлар футболчиси 7-8 метрлардан бош билан зарба берди. Унга ҳеч ким халал бермаётганди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
23' |
|
ГООООЛ! Каллум Уилсон, 1:1! Чех зарба йўналишини топа олмади |
22' |
|
Начо Монреал сариқ карточка олди |
22' |
|
Вуҳ! "Арсенал" дарвозаси томон пенальти! |
20' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Чех уни эгаллаб олди |
19' |
|
Борнмут футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди |
16' |
|
"Арсенал"да мажбурий ўзгариш: Дебюши ўрнига Габриель Паулиста тушди |
12' |
|
ГОООООООЛ! Алексис Санчес, 1:0! Ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйиб, тўзпни дарвозабонга етказиш чоғида Санчесга бериб қўйди. Алексис дарвозабонни алдаб, бўш дарвозани ишғол қилди |
8' |
|
Венгер шогирдлари жарима тўпини олдиндан тайёрланган комбинация шаклида ўйинга киритишди. Эл-Ненни 14 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
7' |
|
Алекс Окслейд-Чемберлен чап қанотдан жарима майдончасига кираётганида Симон Френсис рақибини чалиб чиқитди ва сариқ карточка олди |
6' |
|
Ҳозирча очиқ ўйин бормоқда. Борнмут футболчиси офсайдда қолди |
2' |
|
Қарши ҳужумда меҳмонлар хавфли вазият яратишди. Адам Смит 20 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
2' |
|
Вууууҳ! Чап қанотдан ерлатиб "Борнмут" жарима майдончасига етказилган узатмани Ўзил 7-8 метрлардан дарвоза томон тепди. Ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди |
0' |
|
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "Арсенал" футболчилари киритиб беришди. |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
|
Ҳозирда "Арсенал" 25 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Борнмут" 15 очко билан 11-ўринни банд этган |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. Англия Премьер-лигасининг 13-тур ўйинлари давом этади. "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилмоқда. |