Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90' |
 |
Ҳакам ўйинга бир сония ҳам қўшиб ўтирмади. Ўйин якунланди. "Реал" - "Гранада" - 5:0 |
90' |
 |
Вууууҳ! Артём Кравец бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Кейлор Навас яхши ўйнади |
89' |
 |
Роналду офсайдда қолди |
87' |
 |
Оҳо! "Реал" қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлди. Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба берди. Очоа зарбани қайтарди |
86' |
 |
Навас олдинга чиқиб, ён чизиққа яқин жойда тўпни эгаллади, аммо ўз вақтида тўпни тепиб юбормади. Ҳужумчи ундан тўпни олиб қўйишиша бир бахя қолди |
82' |
 |
Хамес Бенземадан узатма қабул қилди ва дарвозабон майдончасининг чап қанотидан дарвоза томон зарба берди. Очоа тўпни эгаллаб олди |
81' |
 |
Меҳмонларнинг тахликали ҳужуми. Навас ишончли ўйнади |
77' |
 |
"Гранада"да ўзгариш: Табанау ўрнига Эсекьел Понсе тушди |
75' |
 |
"Гранада" ҳужумчиси мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд |
73' |
 |
Эҳҳҳ, Роналду! Жаримадан етказилган узатмага даврозабон майдончаси олдида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза томон эмас, ортга кетиб қолди |
72' |
 |
Франк Табаноу огоҳлантирилди. Карвахалнинг оёғига тагига хавфли ташланди |
71' |
 |
Каземиро сариқ олди. Қўпол ўйин учун |
71' |
 |
Вууууҳ! Хамес жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп тўсин ва устун кесишган жой ёнидан ўтиб кетди |
70' |
 |
Габриель да Сильва сариқ карточка олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун |
68' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Марсело ўрнига Фабиу Коэнтрау тушди |
68' |
 |
Меҳмонлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади |
65' |
 |
Вуууҳ! Очоа жамоасини голдан қутқарди, бироқ Бензема офсайдда қолган экан |
62' |
 |
Роналду ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди, аммо унга ҳимоячи халал берди. Зарба муваффақиятли чиқмади |
58' |
 |
ГООООООЛ! Каземиро, 5:0! Хамес ўнг бурчакка яқин жойда белгилаган жарима тўпини олис устун ёнига етказди. Каземиро дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлаб қўйди! |
58' |
 |
"Реал" ҳужумкор ўйнашда давом этмоқда. Мезбонлар яна 4та гол уришмоқчи шекилли. |
57' |
 |
"Гранада" футболчиси Уче Агбо сариқ карточка олди |
50' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Марко Асенсио тушди |
50' |
 |
Мадриднинг тезкор ҳужуми. Қарвахаль ўнг қанотдан аниқ узатма билан тўпни Исконинг бошига қўндирди, аммо ярим ҳимоячи аниқ зарба бера олмади |
46' |
 |
Вуууҳ! Чиройли комбинация натижасида Бензема жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва чап оёқда зарба берди. Очоа тўпни қайтарди |
46' |
 |
"Реал"да ўзгариш бўлди: Тони Кроос ўрнига Хамес Родригес тушди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 4:0. Танаффус |
44' |
 |
Серхи Сампер сариқ карточка олди |
43' |
 |
Вууууҳ! Модрич Бензема билан "девор" ўйнаб олди ва 12 метрлардан зарба берди. Очоа тўпни эгаллади |
42' |
 |
"Гранада" футболчиси чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди |
37' |
 |
Иско! Жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Очоа чиройли сакраш орқали тўни қайтарди |
31' |
 |
ГОООООЛ! Иско, 4:0! Модрич ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси чизиғи устига узатма берди. Иско 5 метрдан дарвозани ишғол қилди! |
30' |
 |
Мерсело чап қанотдан ерлатиб дарвоза олдига узатма берди. Очоа тўпни эгаллаб олди |
27' |
 |
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:0! Марсело қанотдан етказиб берган узатмани португалиялик футболчи бош билан дарвозага жойлади |
20' |
 |
ГООООООЛ! Карим Бензема, 2:0! "Гранада" дарвозаси томон берилган зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Бензема дарвозага жойлаб қўйди |
19' |
 |
"Гранада"нинг камсонли ҳужумларидан бири бартараф этилди |
16' |
 |
"Реал" ҳужум қилишда давом этмоқда. Бу пайтда эса мезбонлар гол урган пайтганда Иско қоидабузарлик эвазига рақибдан тўпни олиб қўйгани такрорий лавҳалар орқали намойиш қилинди |
12' |
 |
ГООООООЛ! Иско, 1:0! Иско бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди |
10' |
 |
Марсело олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
6' |
 |
"Реал"нинг илк хавфли ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани Карвахаль эгаллади ва олис устун томон узатма берди. Узатмага ҳеч ким етиб бора олмади |
4' |
 |
Мадридликлар ўйин назоратини ўз қўлларига олишмоқда |
1' |
 |
Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Карвахалга узатма берилди. Ҳимоячи мувозанатни сақлай олмайман, йиқилиб тушди |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
Ўйин олдидан Криштиану Роналдуга "Олтин тўп"нинг топшириш маросими ўтказилмоқда. "Қироллик клуби" юлдузлари — Зидан, Роналдо, Фигу майдонга таклиф этилишди. Улар "Олтин тўп"ни Криштиануга топширишади |
' |
|
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. |
' |
|
"Реал" ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилмоқда. Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! 3 ҳафталик танаффусдан кейин Испания Ла лигаси ўйинлари даовм этади |