Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
 |
Ўйин якунланди! "Бетис" - "Барселона" - 1:1! |
90+3' |
 |
Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан тўхтатди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
90' |
 |
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 1:1! Мессининг пасидан кейин Суарес бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
89' |
 |
Месси жаримадан узатган тўпни Адан эгаллади |
89' |
 |
"Барса" жарима майдончаси зарбаси тепади |
88' |
 |
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
87' |
 |
Месси жармиа майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди |
85' |
 |
"Бетис"да ўзгариш: Алегрия ўрнига Матиас Нехуель тушди |
84' |
 |
Серхи Роберто офсайдда қолди |
83' |
 |
Мессининг узатмаси чиройли бўлди, аммо Адан тўпни эгаллаб олди |
81' |
 |
ЭҲҲҲҲҲ, Кастро! БИрга бир вазиятда Тер Штеген дарвозасига гол ура олмади!!! |
80' |
 |
Мессининг жаримадан зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
79' |
 |
Эҳҳҳҳҳ, ҳакамлар! Ҳимоячи тўпни чизиқдан қайтарди деб баҳоланган вазиятда футболчи тўпни ярим метр ичкаридан қайтарган экан!!! |
79' |
 |
Луис Суаресга нисбатан фол ишлатилди. Мессининг нуқтаси |
78' |
 |
Андре Гомеш сариқ карточка олди |
78' |
 |
ВУУУУУҲ! Даврозага кираётган тўпни "Бетис" ҳимоячиси яна чизиқ устида қайтариб қолди! |
78' |
 |
Рубен Кастро олис масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллади |
77' |
 |
Вуууууҳ! "Барса" дарҳол ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. ҲИмоячи чизиқ устидан тўпни қайтарди |
75' |
 |
ГООООООЛ! "Бетис" ҳисобни очди! Бурчакдан етказилган тўпни Тер Штеген муваффақиятсиз қайтарди, Алегрия эса уни дарвозага буриб қўйди! |
74' |
 |
ВУУУУУУҲ! Рубен Кастро! Унинг 15 метрдан йўллаган зарбаси натижасида тўп устунга тегиб қайтди! Пике тўпни майдон ташқарисига чиқаришга улгурди! |
73' |
 |
Бетис жарима тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпга эга чиқди |
72' |
 |
Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бормоқда. Баҳс тугашига 18 дақиқа қолди, аммо Барса ҳамон ҳужум ташкил қила олмаяпти |
71' |
 |
ВУУУУУҲ! Себальос олис масофадан хавфли зарба йўллади! Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди! |
70' |
 |
Иван Ракитич огоҳлантирилди |
69' |
 |
Батисда ўзагриш: Рубен Пардо ўрнига Райан Донк тушди |
68' |
 |
"Барселона"да бирданига иккита ўзгариш бўлди: Дин ўрнига Альба, Арда Турон ўрнига Серхи Роберто туширилди |
67' |
 |
Петрос сариқ карточка олди |
64' |
 |
Тер Штеген яна жароҳат олди. Ҳужум пайтида Алегрия дарвозабоннинг бошидан тепиб юборди |
63' |
 |
Бетис ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
61' |
 |
Тер Штеген жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
60' |
 |
Тер Штеген ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни рақибларга олдириб қўйди. Аммо мезбон футболчиси Алегрия бўш қолган дарвозага тўпни жойлай олмади. |
59' |
 |
"Барса"да ўзгариш: Денис Суарес ўрнига Андре Гомеш тушди |
59' |
 |
Бетис яна бурчак тўпидан самарали фойдалана олмади |
56' |
 |
Вуууҳ! Мезбон футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
54' |
 |
Бетис бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз чиқди |
52' |
 |
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Видаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади |
52' |
 |
Каталониялик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин тўпни Себальос эгаллаб олди. Аммо Пике хавфни бартараф этди |
50' |
 |
Алеиш Видаль қоида бузди. Мезбонлар жарима майдончанинг чап қанотидан жарима зарбаси тепишади |
49' |
 |
Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди |
48' |
 |
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиб кетди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус |
45' |
 |
Биринчи бўшимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
 |
Рубен Кастронинг жаримадан зарбаси анча ноаниқ бўлди |
43' |
 |
Жерар Пике сариқ карточка олди. У ҳужумчини тўхтатмаса, хавфли вазият юзага келарди |
43' |
 |
Арда Турон жамоасининг яхши ҳужумини бузиб қўйди |
42' |
 |
Мессининг пасидан кейин Луис Суарес яккама-якка вазиятга чиқаётганди, марказий ҳимоячи "подкат" орқали тўпни олиб қолди |
41' |
 |
Эҳҳҳ, Суарес! Неймарнинг узатмасидан кейин бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Адан яхши ўйнади. Гол бўлмади, аммо ҳакам Неймарни офсайдда деб топиб, хато қилганди |
40' |
 |
Бетис ҳимоядан чиқаётганида тўп ҳакамга тегиб ортга қайтди ва Брса хавфли вазиятга эга бўлиши мумкин эди |
38' |
 |
ВУУУУУҲ! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Антонио Адан зарбани қайтарди! |
34' |
 |
Вууууҳ! Бетиснинг хавфли ҳужуми! Мезбонлар якуний зарбани беришга улгуришмади. Ракитич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
29' |
 |
Бетис футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Пике бош билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи |
26' |
 |
Неймар жаримадан зарба беришни қойиллатимади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
25' |
 |
Мезбон ҳимоячилари Неймарни қулатишди. Жарима майдончасининг ён чизиғи ёнида |
24' |
 |
Эҳҳҳ, Рубен Кастро! Жарима майдончасига кириб келди-ю, ўз вақтида зарба бермади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
22' |
 |
Барселона биринчи бўлимда анча суст ҳаракат қилмоқда. Бундан фойдаланган мезбонлар бир нечта ҳужум ташкил қилишди. |
19' |
 |
Вууууҳ! Себальос олис масофадан кучли зарба йўллади. Тер Штеген маҳорат билан зарбани қайтарди |
17' |
 |
Бетис бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбон футболчиси чалқанча услубда зарба бериш чоғида Арданинг юзига тепиб юборди |
13' |
 |
Каталонияликлар олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
12' |
 |
ВУУУУУҲ! "Барселона" футболчилари қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Рубен Кастрога совға қилишди. Ҳужумчи жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятда зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
11' |
 |
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, мезбон футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ |
10' |
 |
"Бетис" майдон марказида тўпни эгалаб олиб, хавфли ҳужум ташкил қилди. Пике тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи |
7' |
 |
Бурчак тўпини мезбонлар қайтаришди, такрорий ҳужум пайтида Неймар етказган тўпни Адан эгаллаб олди |
6' |
 |
Вууҳ! Ракитич ўнг қанотдан етказган узатмага Луис Суарес 6 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
4' |
 |
Денис Суарес "Бетис" жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам пенальти учун асос етарли эмас деб ҳисоблади |
2' |
 |
Биринчи аниқ зарбани мезбон футболчиси берди. Олис масофадан йўлланган тўпни Тер Штеген эгаллаб олди |
0' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" вакиллари киритиб беришди |
' |
 |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
|
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Барселона" сафарда "Бетис"га қарши баҳс олиб боради |