Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
 |
Ўйин тугади! "Барселона" қийин кечган ўйинда ғалаба қозонди |
90+1' |
 |
Вуууууҳ! Аутдан отиб берилган тўпга Годин бош билан зарба берди. Пике тўпни тепиб юборишга улгурди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
 |
"Барселона" тўпни назорат қилишга ўтди |
86' |
 |
ГООООООООЛ! Лионель Месси! 1:2! Жарима зарбаси "Барса" омад келтирди. Каталонияликлар рақиб жарима майдончаси ичида босим уюштиришди. Суареснинг узатмасидан кейин Месси зарба берди. Дастлабки зарбани ҳимоячи қайтарди, иккинчи зарбани Облак қайтара олмади! |
85' |
 |
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Андре Гомеш тушди |
82' |
 |
Лионель Месси сариқ олди. Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун |
80' |
 |
Вууууҳ! Аутдан отиб берилган тўпни Суарес гавдаси билан яхши ҳимоялаганча рақибдан олиб ўтди ва жарима майдончасига кириб, Мессига узатма берди. Лионель берган зарба йўлига ҳимоячи оёқ қўйишга улгурди |
79' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди |
78' |
 |
Неймар жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 27 метр масофа |
77' |
 |
Лука Динь майдонга тушди |
76' |
 |
Жереми Матьё жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмади. Майдонга Лука Динь тушишга тайёрланмоқда |
74' |
 |
Анхель Корреа огоҳлантирилди |
73' |
 |
Габи сариқ олди |
72' |
 |
"Атлетико"да ўзгариш: Гамейро ўрнига Анхель Корреа туширди |
71' |
 |
"Барселона"да ўзгариш бўлди: Иньеста ўрнига Иван Ракитич тушди |
70' |
 |
ГООООООЛ! Диего Годин, 1:1! Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди |
70' |
 |
Мезбонлар чап қанотда жарима зарбаси ишлашди |
68' |
 |
"Атлетико"да ўзгариш: Карраско ўрнига Фернандо Торрес тушди |
66' |
 |
Стефан Савич огоҳлантирилди. Ҳакамга кўп эътироз билдиргани учун |
66' |
 |
Карраско чап қанотдан ўта ноаниқ узатмани амалга оширди |
64' |
 |
ГООООООЛ! Рафинья! 0:1! "Барселона" босимни оширди, рақиб жарима майдончаси ичида кетма-кет зарбалар берди ҳамда Рафиньянинг зарбаси тўрга бориб тушди! |
62' |
 |
"Атлетико" қарши ҳужумда бурчак зарбаси ишлади |
61' |
 |
"Барса" босимни оширмоқда. Бу сафар ҳам Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
60' |
 |
"Барселона" тўпни назоратини ўзига оғдирди. Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Годин бош билан қайтарди |
57' |
 |
Каталонияликлар рақиб ҳужумини бартараф этишди |
56' |
 |
Ўйин қўполлашмоқда. Сауль Ньигес огоҳлантирилди. Неймарга нисбатан қўпол ўйин учун |
55' |
 |
Хавфли вазият! Врсалько ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига кириб, дарвоза олдига узатма берди. Гризманн бош билан аниқ зарба бера олмади |
55' |
 |
Ўйиндаги биринчи сариқ. Уни Бускетс олди. Майдон марказида Гризманни яққол йиқитди |
54' |
 |
Пике бурчак зарбаси ишлади ва уни Неймар ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
53' |
 |
Мессига нисбатан фол ишлатилди. ДаАрвозагача 30 метр |
52' |
 |
ВУуууууҳ! Гризманн жарима майдончасига чап томондан кирди ва яккама-якка вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Тер Штеген оёғи билан хавфни бартараф этди! |
51' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатма учун курашда Карраско фол ишлатди |
49' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Эҳҳҳ, Суарес! Мессининг чиройли узатмасидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо уругвайлик ҳужумчи аниқ зарба бера олмади |
47' |
 |
Гамейро офсайдда қолди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади |
43' |
 |
Вуууууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Облак чизиқ устида тўпни эгаллаб олди |
43' |
 |
Энди каталонияликлар босимни оширишмоқда
|
39' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Умтити эгаллади ва зарба берди. Ноаниқ |
38' |
 |
Вууууууҳ! Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Ян Облак маҳорат билан қайтарди! |
37' |
 |
Луис Суаресга нисбатан фол ишлатилди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида! |
35' |
 |
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Луис Суарес тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
34' |
 |
Вууууууҳ! Тер Штеген "Барса"ни голдан қутқармоқда! Гризманн майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва ҳужумга асос қолди. Гамейронинг узатмасидан кейин Антуан жарима майдончасига кирди ҳамда яккама-якка вазиятда нариги томондаги жамоадошига узатма берди. Тер Штеген унинг ниятини ўқиди ва тўпни эгаллаб олди! |
33' |
 |
Мезбонлар яхши ҳужум. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Гамейро олис устун томонда бош билан дарвоза олдига етказди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
32' |
 |
"Атлетико" учрашувдаги бешинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. ХАвфли вазият юзага келмади |
29' |
 |
Вуууҳ! "Барселона" рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакам голни бекор қилди. Суарес дарвозабонга нисбатан фол ишлатди деб ҳисоблади ҳакам |
27' |
 |
Гризманн жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
26' |
 |
ВУУУУУУҲ! Гризманн жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди! |
25' |
 |
"Барселона" баъзи-баъзида тўпни назорат қиляптию, ман хавфли ҳужум қила олмаяпти |
22' |
 |
Майдон марказида Неймар, Габи ва Врсалько тўқнашиб кетишди |
19' |
 |
"Атлетико" кетма-кет босим уюштирмоқда. "Кўк-анорранглилар" бир амаллаб ҳимояланишмоқда |
18' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмага Коке бош билан зарба беришга уринди. Бускетс тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
16' |
 |
Яна бир хавфли вазият! Гризманн жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Тер Штеген сэйв намойиш қилди |
16' |
 |
Вуууҳ! Габи жарима майдончасига узатма берди. Гамейро тўпга зўрға етдию, аммо тўп орқага — жарима майдончасига кетди. Габининг зарбасини тер Штеген эгаллади |
15' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди |
14' |
 |
Неймар чап қанотда Врсалькони чиройли алдаб ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
13' |
 |
"Барса" тўпни назорат қилмоқда |
9' |
 |
Оҳо! Олис масофадан етказилган тўпни тепиб юборишда Облак хатога йўл қўйди. Тўпни Месси эгаллаб олди. Аммо ҳимоячилар унга бўш қолган дарвоза томон зарба беришга йўл қўйишмади |
8' |
 |
Вууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
7' |
 |
Месси жарима тўпини олис устун томон етказди. Пике тўпга сакрамади, негадир |
6' |
 |
Чап қанотдан Суаресга нисбатан фол ишлатилди |
4' |
 |
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Умтити тўни эгаллади, бироқ Годин дарвоза томон зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
3' |
 |
Мадридликлар хавфли ҳужуми! "Барселона" жарима майдончасига етказилган узатма дарвозабон майдончаси яқинида очилган Карраскога етиб келди. Янник дарвоза томон аниқ зарба бера олмади! |
1' |
 |
Баҳс бошланди! |
' |
 |
Ассалому алайкум! Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Атлетико» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилмоқда. |