Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин тугади. "Атлетик" - "Реал" - 1:2. |
| 90+3' |
 |
Кейлор Навас сариқ карточка олди |
| 90+3' |
 |
Уильямс офсайдда қолди |
| 90+2' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани мадридлик футболчи бош билан қайтарди |
| 90+2' |
 |
"Атлетик" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмага де Маркос бош билан зарба берди. Тўпни Навас эгаллаб олди |
| 86' |
 |
"Атлетик"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Сусаета тушди |
| 85' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Альваро Мората тушди |
| 84' |
 |
Ўйин темпи тушди, футболчилар катта куч йўқотишди |
| 79' |
 |
Қизиқ. Роналду ўринга Иско тушди |
| 77' |
 |
Вуууууҳ! Уильямс ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Навас қутқарди |
| 72' |
 |
ВУУУУУУҲ! "Реал" 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Дастлаб Бензема чап томондан дарвозабон майдончсига ёриб кириб, Роналдуга пас берди. Ҳимоячи бир амаллаб тўпни қайтарди. Марсело эса жуда яқин масофадан тўпни юқорига тепиб юборди! |
| 71' |
 |
Тони Кроос сариқ карточка олди |
| 68' |
 |
ГОООООООЛ! Каземиро, 1:2! Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп Роналдунинг бошидан дарвозабон майдончаси ичида очилган Каземирога келиб тушди. Бразилиялик ярим ҳимоячи деярли бўш дарвозани ишғол қилди! |
| 68' |
 |
Васкес дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 65' |
 |
ГООООООЛ! Ариц Адурис, 1:1! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Рауль Гарсия бош билан Адурис ташлаб берди. Ҳужумчи 3-4 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди |
| 63' |
 |
ВУУУУУУҲ! Навас! Иньяки Уильямс 10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Кейлор тўпни қайтарди! |
| 61' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Лукас Васкес тушди |
| 59' |
 |
"Атлетик"да ўзгариш: Лекуэ ўрнига Икер Муниаин тушди |
| 56' |
 |
Иньяки ўнг қанотда Марселодан ўтиб кетиб,жарима майдончасига кирди-ю, узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди |
| 54' |
 |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Марсело тўпни узатишда хатога йўл қўйди |
| 52' |
 |
Бензема офсайдда қолди |
| 51' |
 |
Вуууҳ! Модрич жарима майдончаси кирди ва товони билан Кроосга қолдирди. У ўзи зарба берса бўладиган вазиятда узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 49' |
 |
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Лапорт бош билан ноаниқ зарба берди |
| 46' |
 |
Вууууууҳ! Уильямс чап қанотдан етказилган узатмага Адурис баланд сакраб бош билан зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Рамос қайтарди ва Начо уни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетик" - "Реал" - 0:1. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этишди мадридликлар |
| 42' |
 |
Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар танаффусга чиқишга тайёр шекилли |
| 38' |
 |
"Реал" яхши ҳимояланмоқда |
| 35' |
 |
Эҳҳҳ, Бензама! Марселонинг узатмасидан кейин олис устун томонда дарвозага аниқ зарба бера олмади |
| 34' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп Марселонинг бошидан дарвоза томон кетди. Навас тўпни эгаллаб олди |
| 32' |
 |
Адурисда яхши имконият. Жаримадан етказилган узатмани Адурис бош билан дарвоза томон ўтказди. Тўп Арицга келиб тушаётгандек эди, аммо Карвахаль гавдаси билан яхши ўйнади |
| 31' |
 |
Бэйл офсайдда қолди |
| 29' |
 |
Мезбонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Начо бош билан қайтарди. Гарсия жарима майдончаси ташқарисидан бош билан ноаниқ зарба берди |
| 28' |
 |
Ариц Адурис сариқ карточка олди |
| 26' |
 |
Вуууҳ! Бэйл олис масофадан кучли ва аниқ зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишди тўпни эгаллаб олди |
| 25' |
 |
ГОООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Қарши ҳужумда Роналду чап қанотдан олдинга ўтди ва нариги томондан жарима майдончасига кираётган Бенземага узатма берди. Крим тўпни олис бурчакка жойлаб қўйди |
| 21' |
 |
Қизиқ! Жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи кутилмаганда ўтказиб юборди. Буни кетмаган Роналду ҳам тўпни эгаллай олмади |
| 19' |
 |
Вууууҳ! Рамос! Бурчакдан етказилгану узатмага Рамос бош билан зарба берди! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 18' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Аррисабалага мушт билан уриб юборди |
| 18' |
 |
Вууҳ! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томондаги Бэйлга узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 16' |
 |
ВУУУУУҲ! Жарима майдончасига кираётган Роналдуга узатма берилди ва Криштиану бир ҳимоячи таъқиби остида хавфли зарба берди. Дарвозабон сэйв намойиш қилиб, тўпни эгаллаб олди |
| 15' |
 |
ВУУУУУУУҲ! "Атлетик" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Жаримадан етказилган узатмани Гарсия бош билан олдинга ташлаб берди. Эрай 5-6 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 13' |
 |
Мезбонлар чап қанотдан тўпни "Реал" жарима майдончасига етказишди. Кроос тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Лекуе бош билан дарвоза томон бурди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 12' |
 |
"Бильбао" босимни давом эттирмоқда. Бурчак тўпи ишлади |
| 9' |
 |
Вууууҳ! "Реал" илк ҳужумниёқ голга айлантирди. Бенземанинг узатмасидан кейин Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Криштиануга пас берди. Роналду бироз офсайдда қолган экан |
| 8' |
 |
"Атлетик" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумда фол ишлатилди |
| 7' |
 |
Вуууҳ! "Атлетик"нинг хавфли ҳужуми. Мезбонлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келишди. Рауль Гарсиянинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини Навас қўлидан чиқариб юборди. Начо тўпни тепиб юборди |
| 6' |
 |
Адурис офсайдда қолди |
| 6' |
 |
Устунлик тўлалигача "Атлетик"да. "Реал" ҳали бирорта ҳам ҳужум ташкил қила олмади |
| 4' |
 |
Роналду тўп учун курашда оёғини юқори кўтаргани учун хавфли ўйин қайд этилди |
| 1' |
 |
Оҳо! Бильбаонинг хавфли ҳужуми. Қанот ярим ҳимоячиси чап қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасидаги Иняки Уильямсга етказди. Ҳужумчи тўпни дарвозага бура олмади. Тўп ундан майдонни тарк этди |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "Атлетик" футболчилари киритиб беришди. |
| ' |
 |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
Умуман олганда, Испания чемпионатининг ҳар бир ўйини шиддатли кечаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Шу боис, Ла лига ўзининг энг қизиқарли мавсумларидан бирини ўтказмоқда. |
| ' |
|
Ушбу жамоалар ўртасида Мадридда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 83-дақиқада Моратанинг голи эвазига ғалабани ўз томонига оғдиришганди. |
| ' |
|
Ҳозирда "Реал" Ла лигада пешқадамлик қилаётган бўлса, "Атлетик" 7-поғонани эгаллаб турибди. Мадридликлар "Бильбао"дан 18 очко олдинда боришмоқда. Шунга қарамай, бугун қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Боиси, басклар ўз уйида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишади. Бильбаоликлар ушбу мавсумда атиги 1 марта ўз уйида ютқазган (28 август куни "Барселона"га), 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда ғалаба қозонган. |
| ' |
 |
Испания чемпионатининг 28-тури доирасида Бильбаонинг "Атлетик" клуби ўз уйида "Реал"ни қабул қилмоқда. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |