Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Ювентус" ўз уйида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва амалда ярим финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди |
90+5' |
|
Неймарнинг узатмасидан кейин СУарес бош билан зарба берди. Тўпни Буффон эгаллаб олди |
90+1' |
|
Лемина огоҳлантириш олди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
"Юве"да ўзгариш: Пьянич ўрнига Андреа Барцальи тушди |
88' |
|
Гомешнинг узатмасидан кейин Ракитич тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо шерикларига аниқ узатма бера олмади |
87' |
|
Мессининг зарбаси жонли деворга тегди ва Суарес бурчак тўпи ишлади |
86' |
|
Месси жарима майдончаси ярим айланаси олдида жарима зарбаси ишлади |
81' |
|
"Ювентус"да ўзгариш: Дибала ўрнига Томас Ринкон тушди |
80' |
|
Вуууҳ! Месси чап қанотдан узатма берди. Умтити дарвозабон майдончасидан даврозани ишғол эта олмади |
78' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Буффонга нисбатан фол ишлатилди деб топилди |
78' |
|
Вуууҳ! Неймар бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди. Уругвайлик футболчи вазяитдан фойдалана олмади. Бурчак тўпи |
75' |
|
Суареснинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Тўпни Роберто эгаллаб, орқароқдаги Суаресга берди. Уругвайлик футболчининг зарбаси наниқ бўлди |
74' |
|
Хедира огоҳлантириш олди. Симуляция учун |
73' |
|
"Ювентус"да ўзгариш: Куадрадо ўрнига Марио Лемина тушди |
72' |
|
"Ювнетус" рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо Хедира тўпни офсайдда қабул қилди деб топилди. Лайнсмен адашди |
69' |
|
Вууууҳ! Неймар чизиғи устидан берган зарбани Кьеллини қўли билан қайтарди. Ҳакам вазиятни пайқамади шекилли, акс ҳолда пенальти белгиланиши керак эди |
68' |
|
ВУУУУУУУҲ! МЕссининг пасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга қочиб кетиб, зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. "Барса" имкониятлардан фойдалана олмаяпти |
66' |
|
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумда фол қайд этилди |
63' |
|
Манжукичга сариқ карточка кўрсатилди |
62' |
|
Неймар ҳужум чизиғига ўтган Пике томон узатма берди. Тўпни Буффон эгаллади |
61' |
|
"Кўк-анорранглилар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз |
55' |
|
ГООООООООЛ! Жоржио Кьеллини, 3:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди! Қойил, "Юве"! |
54' |
|
ВУУУУУУУҲ! Игуаин бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Тер Штеген қайтарди! |
54' |
|
Луис Суарес огоҳлантирилди |
53' |
|
Вуууууҳ! Куадрадонинг пасидан кейин Игуаин жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
52' |
|
Вууууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Иньеста 17 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
51' |
|
Неймар олис масофадан жуда ноаниқ зарба берди |
50' |
|
Вууууҳ! Маскеранонинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо уни бироз ўзидан узоқлаштириб юборгани учун Буффон эгаллаб олди |
48' |
|
Вуууҳ! Хедира олис масофадан хавфли зарба йўллади. Бироз ноаниқ |
47' |
|
Вуууууҳ! Месси жарима майдончасига кираётган Суарес томон узатма берди. Ҳимоячи жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қайтариб қолди. Лионель тўпга етиб келдди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
"Барса"да ўзгариш бўлди: Жереми Матьё ўрнига Андре Гомеш тушди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ювентус" - "Барселона" 2:0, танаффус |
45' |
|
"Юве" бурчак тўйини ўйинга киритди. Матьё бош билан тўпни қайтарди |
44' |
|
Вууууҳ! Игуаин жарима майдончаси бурчагидан ноқулай зарба берди. Тер Штеген тўпни ўз олдига қайтарди. Матьё тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
39' |
|
Вуууууҳ! Матьё чап қанотдан етказган узатмани Суарес бош билан дарвозага бурди, аммо тўп Кьеллинининг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди |
30' |
|
Месси рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо бироз аввал — тўпни Хедирадан олиб қўйишдан олдин ўйин қоидасини бузган деб ҳисобланди |
29' |
|
Тўп назорати каталонияликларда, аммо "Юве" ишонч билан ҳимояланмоқда |
22' |
|
ГОООООООООЛ! Пауло ДИБАЛА, 2:0! "Ювентус" қарши ҳужумда "Барса"ни жазолади. Манжукич чап қанотдан олдинга ўтиб, Дибалага узатма берди. Аргентиналик футболчи аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
21' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Маскерано бош билан зарба берди. Ноаниқ |
21' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Месси ажойиб пас билан Иньестани бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Андрес жарима майдончаси ичида йўллаган нозик зарбани Буффон қайтариб қолди! |
18' |
|
Пьянич ўнг ыанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмон ҳимоячилари тўпни қайтаришди |
16' |
|
Каталонияликлар ҳужум вариантларини излашмоқда. Ўйин темпи юқори |
12' |
|
Месси жаримадан ноаниқ зарба йўллади |
12' |
|
"Ювентус" ўз жарима майдончаси бурчагида Мессига нисбатан фол ишлатди |
11' |
|
Меҳмонлар тўп назоратини ўз томонларига тўлиқ оғдириб олишди |
7' |
|
ГОООООООООЛ! Пауло Дибала, 1:0! Куадрадо ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Дибалага узатма берди. Аргентиналик футболчи айланма зарба билан "Барса" дарвозасининг олис бурчагина ишғол қилди! |
5' |
|
Туринликлар "Барса" футболчиларига нисбатан кучли прессинг ишлатишмоқда |
3' |
|
Вуууууҳ! "Ювентус" ҳисобни очиши мумкин эди. Жаримадан етказилган узатмага Игуаин бош билан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
1' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида чорак финал босқич доирасида "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди. |