Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Биринчи ўйин якунланди. "Реал" - "Атлетико" 3:0. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
88' |
|
Вуууууҳ! Марселонинг узатмасидан кейин Модрич бош билан тўпни жарима майдончасига олиб кирди ва зарба берди. Бироз ноаниқ |
86' |
|
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:0! Хет-трик! Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чизиқ устидан тўпни орқага етказди. Португалиялик футболчи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди! |
83' |
|
Савич сариқ олди. Роналдуга нисбатан хавфли ўйнагани учун |
81' |
|
Асенсио чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Васкес оёқ билан зарба берди. Ноаниқ |
80' |
|
Гайтан чап қанотдан узатма берди. Торрес тўпга ета олмади |
77' |
|
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди |
77' |
|
Жарима тўпи ўйинга киритди. Навасга нисбатан фол ишлатилди |
76' |
|
Марсело ўз қанотида фол ишлатди. |
75' |
|
Корреа ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Каземиро тўпни қайтарди |
73' |
|
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Рақиб ҳимоячиларининг хатосидан кейин Роналду зарбавор вазиятга чиқди ва 14 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
72' |
|
Асенсио чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди |
72' |
|
"Атлетико" жарима тўпини ўйинга киритди, аммо Савич ҳужумда фол ишлатди |
68' |
|
"Атлетико"да учинчи ўзгариш: Карраско ўрнига Анхель Корреа тушди |
67' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Марко Асенсио тушди |
67' |
|
Исконинг узатмасидан кейин Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо жуда ноаниқ зарба берди |
62' |
|
Иско жарима майдончасидаги Бензема томон узатма берди. Облак тўпни эгаллади |
60' |
|
Рамос хатога йўл қўйиб, тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди. Коке олис масофадан заба берди. Ноаниқ |
58' |
|
"Атлетико"да иккита ўзгариш бўлди: Гамейро ўрнига Фернандо Торрес, Сауль ўрнига Николас Гайтан тушди |
57' |
|
Карраско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди |
53' |
|
Сауль огоҳлантириш олди. Начони йиқитди |
52' |
|
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади |
51' |
|
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Роналду жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
48' |
|
Иско сариқ олди. Керакмас жойда Эрнандеснинг оёғини босиб |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
"Реал"да мажбурий ўзгариш: Карвахаль ўрнига Начо тушди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Атлетико" 1:0. Танаффус |
45+1' |
|
Карвахаль жароҳат олган кўринади |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Бўлим сўнгида мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
41' |
|
Симеоне шогирдлари кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иш зарбагача етиб бормади |
36' |
|
Вууууҳ! Меҳмонлар Каземиродан тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Карвахаль хавфни бартараф этди. Акс ҳолда рақибнинг икки футболчиси Навасга қарши чиқиб кетарди |
35' |
|
Қироллик клуби тўпни назорат қилмоқда |
32' |
|
Вууууҳ! "Атлетико" олдиндан ўйланган комбинацияни амалга оширди. Гризманн берган узатмага Годин ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
31' |
|
"Атлетико" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди |
29' |
|
ВУУУУУУУҲ! Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончаси олдига узатма берди. Бензема чалқанча услубда зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди. Чиройли гол бўларди. "Атлетико"га омад уклиб боқди бу вазиятда |
26' |
|
Коке огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Модрични қўли билан тортиб йиқитди |
24' |
|
Вуууууҳ! Марсело чап қанотдан етказган тўпни Облак мушт билан уриб юборди. Модрич тўпни эгаллади ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
22' |
|
Бурчак тўпини мезбонлар бартараф этишди |
22' |
|
"Атлетико" жарима тўпини ўйинга киритди ва бурчак тўпи ишлади |
20' |
|
Вууууҳ! Карвахаль тўп билан олдинга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бенземанинг зарбаси аниқ чиқди, аммо тўпни Облак эгаллади |
17' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Кокенинг ажойиб узатмасидан кейин Гамейро бирга-бир вазиятга чиқди ва Навасни алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Кейлор "Реал"ни қутқарди! |
17' |
|
Вууууҳ! Бурчак зарбаси ўйинга киритилганидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иско эса жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди |
16' |
|
Вууууууҳ! Мезбонлар яна бир бурчак тўпини ўйинга киритишди. Варан бош билан хавфли зарба берди. Облак қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
15' |
|
"Реал" тўпни назорат қилди ва бурчак тўпи ишлади |
10' |
|
ГОООООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:0! "Мадрид"нинг ушбу дақиқалардаги босими ўз самарасини берди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтарди. Каземиро ўша заҳоти тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Португалиялик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди |
9' |
|
Каземиро юқоридан жарима майдончасига кираётган Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
8' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди |
7' |
|
ВУУУУУУУҲ! Карвахаль ажойиб равишда ҳужумга қўшилди. У Иско билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, Годинни алдади ва бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Облак зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Бензема дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилди |
6' |
|
Диего Симеоне шогирдлари бугун асло ҳимояга ётмоқчи эмас, улар гол уришмоқчи |
3' |
|
"Матрасчилар" қарши ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан етказилган узатмага ҳеч ким етиб бора олмади |
0' |
|
Учрашув боланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бошланиш арафасида. "Реал" ва "Атлетико" майдонда саф тортишди. |