Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
 |
"Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Қаршиликлар "С" гуруҳига бориб жойлашишди |
| 90+4' |
 |
Голдан кейин ҳакам ўз ҳуштагини чалди ва ўйинга якун ясади. "Насаф" - "Ал-Файсалий" 5:1. |
| 90+4' |
 |
ГОЛ" Албан Меҳа жарима зарбасини голга айлантирди. Қувватов тўпга етди, аммо уни қайтара олмади |
| 93' |
 |
Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади. Дарвозагача 28 метр |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 87' |
 |
ГООООООООЛ! Одай Заҳрон, 5:0! Автогол! Нарзуллаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва шеригига узатма берди. Аммо ҳимоячи бош билан тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди |
| 85' |
 |
ВУУУУҲ! Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Қувватов қутқарди! |
| 84' |
 |
"Ал-Файсалий"да ўзгариш: Менди Доменик ўрнига Аҳмад Исрайваҳ туширилди |
| 81' |
 |
"Насаф"да ўзгариш: Одил Ҳамробеков ўрнига Санжар Рашидов туширилди |
| 81' |
 |
Хавфли зарба! Маҳди ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 79' |
 |
Бугун 12893 нафар томошабин учрашувни бевосита "Марказий" стадионда кузатиб бормоқда |
| 76' |
 |
Юсуф Равшдеҳ ўрнига Маҳди Ал-Амеҳ туширилди |
| 76' |
 |
Қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди |
| 75' |
 |
"Насаф"да ўзгариш: Азизжон Ғаниев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев туширилди |
| 74' |
 |
Меҳмонлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иккинчиси пайтида Қувватов тўпни қабул қилиб олди |
| 73' |
 |
"Файсалий" бурчак тўпи ишлади |
| 70' |
 |
Жасур Ҳасанов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди |
| 69' |
 |
Меҳмонлар жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришди. Зарба кучли эмас |
| 65' |
 |
Оҳо! "Ал-Файсалий"нинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчи жарима майдончаси ичида тўхтатиб берди. Маҳмуд ал-Марди 14 метрлардан зарба берди. Қувватов ўз ўрнида |
| 61' |
 |
ГОООООООЛ! Драган Черан, 4:0! "Насаф" легионери пенальтини хотиржамлик билан голга айлантирди. |
| 59' |
 |
Пенальти! "Ал-Файсалий" дарвозасига! Кенжабоев тўпни ҳимоячининг устидан ўтказиб, ундан ўтиб кетаётганида рақиб футболчиси уни йиқитди |
| 56' |
 |
Халил 22 метрлардан зарба берди. Тўп Қувватовга насиб этди |
| 54' |
 |
Меҳа ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Анча ноаниқ |
| 53' |
 |
ГООООООООЛ! Азизжон Ғаниев, 3:0! Ажойиб гол! Қаршиликлар чиройли комбинация ташкил қилишди. Ҳасанов дарвоза яқинига узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Азизжон 18 метрдан аниқ зарба билан "тўққизлик"ни ишғол этди! |
| 49' |
 |
ГОООООООЛ! Бобур Абдухолиқов, 2:0! Бу сафардан бурчакдан етказилган узатмани ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! |
| 48' |
 |
Вууууҳ! Черан олис масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячининг белига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди |
| 47' |
 |
Вуууҳ! Лукаш Гикиевич олис масофадан зарба берди. Бироз ноаниқ |
| 46' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Қувватов эгаллаб олди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлимга старт берилди |
| ' |
|
Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Насаф" - "Ал-Файсалий" 1:0. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 42' |
 |
Иорданияликларнинг ҳужуми. Қувватов тўпга эга чиқди |
| 41' |
 |
Эҳ, Абдухолиқов! Ҳасанов чап қанотдан рақиб дарвозаси олдига узатма берди. Бобур эса тўпнинг ҳимоячидан ўтиб кетишини кутмагани боис, зарба беришга улгурмади. Тўп ундан майдонни тарк этди |
| 37' |
 |
Бурчккдан етказилган узатмани ҳимоячи Лукичнинг ўзига қайтарди. Славко ўткир бурчак остидан зарба берди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
| 37' |
 |
Жаримадан зарбани Шарофитдинов йўллади, тўпни жонли деворга тегди. Сўнгра Ғаниев зарба берди. Бурчак тўпи |
| 36' |
 |
Одай Заҳрон сариқ карточка олди. У хавфли вазиятга чиқаётган Кенжабоевни йиқитди |
| 32' |
 |
Славко Лукич огоҳлантириш олди. |
| 25' |
 |
"Файсалий"нинг хавфли ҳужуми. Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келишди ва футболчи ўткир бурчак остида зарба берди. Санжар тўпни эгаллаб олди |
| 19' |
 |
Жаримадан етказилган узатмага Эшмуродов 14 метрлардан бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 19' |
 |
Халил Бениатия сариқ карточка олди. У Чераннинг футболкасидан очиқчасига тортиб қолди |
| 17' |
 |
ВУУУҲ! Санжар Қувватов муқаррар голдан қутқарди! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Албан Меҳа жарима майдончамизга олиб кириб кетди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Қавватов тўп тезлиги пасайтирди ва тўпни Эшмуродов эгаллаб, хавфни бартараф этди |
| 15' |
 |
"Насаф" яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳакам дарвозабон Абулайлага нисбатан фол ишлатилди деб ҳисоблади |
| 11' |
 |
ГООООООООЛ! Игорь Голбан, 1:0! Лукич томонидан етказилган узатмани Голбан дарвозабон майдончаси ичида бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
| 9' |
 |
Қаршиликлар рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни олиб қўйишди ва Жасур Ҳасанов кучли зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз |
| 8' |
 |
Иорданияликлар яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Рақиб футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Қувватов тўпни эгаллаб олди |
| 6' |
 |
"Файсалий" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнашди бу вазиятд |
| 4' |
 |
Меҳмонларнинг илк ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди. Ўнг қанотдан жарима майдончамизга кираётган ҳужумчига узатма берилди. Эшмуродов хавфни бартараф этди |
| 3' |
 |
Тўп чап қанотдан рақиб жарима майдончасига етказилди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Ҳамробеков 17 метрлардан дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 2' |
 |
Жасур Ҳусановнинг узатмаси рақиб жарима майдончасигача етиб бормади |
| 2' |
 |
Ўнг қанотдан Кенжабоевга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси тепамиз |
| 1' |
 |
Диққат учрашув бошланди. Тўпни ўйинга майдон эгалари киритиб беришди. |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Насаф" кўк, "Файсалий" оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади |
| ' |
 |
Осиё чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичи доирасида «Насаф» ва «Ал-Файсалий» ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |