Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+7' |
 |
Ўйин якунланди. "Манчестер Юнайтед" рақиби майдонида "Сити"нинг оғзидан чемпионлик ошини олиб кетди! |
90+3' |
 |
Габриел Жезус сариқ олди |
90+1' |
 |
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди |
90+1' |
 |
Данило огоҳлантириш олди |
90' |
 |
Вуууууҳ! Бурчак тўпидан кейин тўп Стерлинг орқали устунга тегиб қайтди! |
89' |
 |
ВУУУУУҲ! Де Хеа қутқармоқда! Сане чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Агуэро бош билан хавфли зарба берди. Давид де Хеадан ажойиб сэйв! |
88' |
 |
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз |
83' |
 |
"Сити" босимни ошириб бормоқда |
82' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Санчес ўрнига Рэшфорд тушмоқда |
81' |
 |
Пол Погба огоҳлантирилди |
79' |
 |
Фернандиньо сариқ олди |
79' |
 |
Такрорий лавҳа кўрсатдики, пенальти 100% экан, бундан ташқари Эшли Янг майдондан четлатилишга лойиқ қоидабузарликка йўл қўйибди |
77' |
 |
"МЮ" жарима майдончаси ичида Агуэро йиқилди. Ҳакам пенальти йўқлгини кўрсатди. |
76' |
 |
"Манчестер Сити"да ўзгариш: Гюндоган ўрнига Серхио Агуэро тушди |
72' |
 |
"Сити"да иккита ўзгариш: Давид Силва ўрнига Кевин де Брюйне, Бернарду Силва ўрнига Габриел Жезус туширилди |
71' |
 |
Стерлинг ўнг томондан жарима майдончасига кириб келиб, бурчак тўпи ишлади |
69' |
 |
ГОООООООЛ! Крис Смоллинг, 2:3! Алексис Санчес жарима тўпини ўйинга киритди. "МЮ" ҳимоячисининг ёлғиз ўзи дарвозани ишғол қилиб кетди! |
67' |
 |
Данило дарвоза яқинига узатма берди. "Сити" футболчилари тўпни эгаллай олишмади |
66' |
 |
Гюндоган жарима зарбасини тепди. Ноаниқ |
60' |
 |
Вууҳ! Лингард олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
58' |
 |
Вууууҳ! Давид Силва рақиб дарвозабон майдончаси чап томонида тўпни эгаллаб, Сане томон узатма берди. Аммо де Хеа тўпни эгаллаб олди |
55' |
 |
ГООООООЛ! Пол Погба, 2:2! Даҳшат! Санчеснинг суперпасидан кейин франциялик футболчи бош билан дарвозани ишғол этди! |
53' |
 |
ГОООООООЛ! Пол Погба, 2:1! Санчес чап қанотдан икки футболчидан ўтиб кетди, жарима майдончасига узатма берди. Матич кўкраги билан тўпни Погбанинг йўлига ташлаб берди. Пол бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
51' |
 |
ВУУУУУУҲ! Давид Силва жарима майдончасига кираётган Раҳимга узатма берди. У тўпни эгаллаб қулай жойга очилаётган Гюндоганни тўп билан таъминлади. Илкай берган зарбадан кейин тўп устун ва тўсин кесишган жойга тегиб, майдонни тарк этди |
49' |
 |
Вуууҳ! Погба жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Эдерсон бурчакка йўл олаётган тўпни эгаллаб олди |
49' |
 |
Меҳмонлар кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳозирча самарасиз |
47' |
 |
"МЮ" яхши ҳужум ташкил қилди. Лукаку чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва 11 метрли нуқта атрофида очилаётган Лингардга узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Сити" - "Юнайтед" 2:0. Танаффус. "Ман. Сити" 45 дақиқаси кам чемпион! |
45' |
 |
Ромелу Лукаку сариқ олди |
43' |
 |
Жарима майдончасига етказилган узатмага Гюндоган бош билан зарба берди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди |
41' |
 |
Хавфли ҳужум! Сене чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни орқароққа ташлаб берди. Стерлинг 13 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп Де Хеанинг қўлига келиб тушди |
37' |
 |
Андер Эррера сариқ карточка олди. У Фернандиньони очиқчасига чалиб йиқитди |
36' |
 |
ЭҲҲҲҲҲҲ, РАҲИМ! У яна бир марта "МЮ"ни кечирмоқда. Бу сафар Давид Силва уни бирга-бир вазиятга чиқарди. Стерлинг яна бир марта юқорига тепиб юбормоқда |
33' |
 |
ВУУУУҲ! Раҳим "МЮ"ни кечирди. Фернандиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Тўпни юқоридан ўтиб кетди. Гвардиола бошини чангаллаб қолди... |
31' |
 |
ГООООООООЛ! Илкай Гюндоган, 2:0! "Сити" футболчилари рақиб мудофаасини парчалаб ташлашди. Барчаси Де Хеанинг тўпни муваффақиятсиз ўйинга киритишидан бошланди. Стерлинг икки ҳимоячи орасида тўпни ўтказиб Гюндоган етказди. Илкай қолган футболчиларни чалғитиб, дарвоза томон аниқ зарба берди. |
29' |
 |
Янг чап қанотдан узатма берди. Анча муваффақиятсиз. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди |
25' |
 |
ГОООООООЛ! Венсан Компани! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
24' |
 |
"МЮ" жарима тўпини ўйинга киритди. Лукаку мезбонлар жарима майдончаси ичида ёлғиз тўпни қабул қилди, аммо офсайд |
22' |
 |
ВУУУУУҲ! "Шаҳарликлар" ҳисобни очишлари мумикин эди. Меҳмонлар дарвозабон майдончаси яқинига етказилган узатма учун курашда Бернарду Силва ҳимоячидан устун келди ва қийинчилик билан бўлса-да дарвоза томон зарба беришга муваффақ бўлди. Де Хеа оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди |
20' |
 |
Меҳмонлар майдон марказида тўпни олиб қўйишди. Давид Силва олис масофадан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ |
19' |
 |
Тўп назорати мезбонлар томонига ўтди. "Юнайтед" кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда |
16' |
 |
"Сити"нинг ҳужуми самарасиз якунланди |
15' |
 |
Ўйин тенгкурашлар остида кечмоқда. Алексис Санчес офсайдда қолди |
8' |
 |
Бу сафар ҳакамлар хато қилишди. Стерлинг ўнг қанотда Янгдан ўтиб кетаётганида Эшли уни тортиб йиқитди. Аммо ҳакамлар фол қайд этишмади |
5' |
 |
Эътиборга молик вазият. Давид Силва чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Тўп эса кутилмаганда йиқилиб тушган Эшли Янгнинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади |
3' |
 |
Мезбонлар ҳаворанг, Моуриньо жамоаси эса қизил рангли формада ҳааркат қилишмоқда |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
Англия чемпионатида чемпионлик жанги бошланмоқда. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилмоқда. |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |