Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Челси" — Европа лигаси ғолиби! |
90+3' |
|
Обамеянгнинг зарбасига аниқлик етишмади |
90+1' |
|
Вазиятлардан фойдаланишда "Арсенал"га омад етишмаяпти. Яхши ҳужум ташкил қилинган эди |
90' |
|
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди |
89' |
|
"Челси"да ўзгариш: Эден Азар ўрнига Дзаппакоста туширилди |
86' |
|
Ляказетт олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
84' |
|
ВУУУУУУУҲ! Яна Ляказеттдан омад юз ўгирди. Александр яна бир марта яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Бу сафар олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди |
82' |
|
ВУУУУУҲ! "Арсенал" футболчилари қандай қилиб гол ура олишмади! Ляказетт яккама-якка вазиятда йўллаган зарбани Кепа қайтарди |
81' |
|
Азарнинг узатмасидан кейин Аспиликуэта рақиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
79' |
|
Вууууҳ! Виллиан жарима майдончасига кирди ва хавфли зарба йўллади. Тўп Чехнинг қўлидан майдонни тарк этди |
77' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Месут Ўзил ўрнига Жозеф Уиллок туширилди |
76' |
|
"Челси"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Росс Баркли майдонга туширилди |
75' |
|
"Арсенал" дарҳол қарши ҳужум билан зарба берди. Обамеянг жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
75' |
|
"Челси" яхши комбинация ташкил қилди ва Азар 15 метрлардан яхши зарба берди. Чех қутқарди |
72' |
|
ГООООООЛ! Эден Азар, 4:1! Бельгиялик футболчининг ўзи майдон марказида тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумни гол билан якунланди. Ассистент - Жиру |
71' |
|
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Виллиан тушди |
69' |
|
ГООООООООЛ! Алекс Ивоби, 3:1! Ҳозиргиа захирадан майдонга туширилган футболчи олис масофадан дарвозани аниқ нишонга олди! |
68' |
|
Кристенсен огоҳлантириш олди |
67' |
|
"Арсенал"да 2та ўзгариш бўлди: Начо Монреал ўрнига Гендузи, Торрейра ўрнига Ивоби майдонга туширилди |
65' |
|
ГОООООЛ! Эден Азар, 3:0! Бельгиялик футболчи Петр Чехни осонлик билан доғда қолдирди |
64' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозасига! |
60' |
|
ГОООООООЛ! Педро, 2:0! Азар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўз вақтида очилган Педрога пас берди. Ҳужумчининг 12 метрдан берган зарбаси у қадар кучли чиқмади, шунга қарамай тўп олис бурчакка бориб тушди. Чех кеч қолди |
59' |
|
"Арсенал" ижросида яхши ҳужум. Ҳимоячилар қийинчилик билан бўлса-да хавфни бартараф этишди |
56' |
|
Педро огоҳлантириш олди. Ҳакам билан тортишгани учун |
51' |
|
Эмери жамоаси жарима тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади |
50' |
|
Жиру Европа лигасининг ушбу мавсумидаги энг яхши тўпурарга айланди — 11та гол |
49' |
|
ГОООООООЛ! Оливье Жиру, 1:0! Эмерсон чап қанотдан етказган узатмани ҳужумчи 11 метрли нуқта атрофида бош билан дарвоза томон бурди. Чех яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди |
49' |
|
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди |
46' |
|
Иккинчи тайм старт олди |
45' |
|
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади |
41' |
|
"Кўклар"нинг ҳужуми давом этади. Педронинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди |
39' |
|
"Челси" тезкор ҳужум ташкил қилди. Жиру жарима майдончаси чизиғи устидан аниқ зарба берди. Чех зарбани қайтарди. Сўнгра ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
34' |
|
Вуууҳ! Эмерсон чап қанотдан жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Чех зарбани қайтарди |
32' |
|
"Канонирлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Сократис бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ |
31' |
|
Аспиликуэта жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Сократисга тегиб қайтди |
30' |
|
"Челси" дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
28' |
|
Вууууҳ! Жака кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Тўп тўсинни силаб ўтиб кетди |
26' |
|
"Челси"да яхши имконият. Канте ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб келган Жируни тўп билан таъминлади. Оливье ўз техникаси қурбонига айланди ва тўп майдонни тарк этди |
25' |
|
"Арсенал" жарима тўпини ўйинга киритди. Қанотдан етказилган узатмани охир-оқибат Кепа эгаллаб олди. |
22' |
|
"Челси" посбони Аррисабалага ва ҳимоячи Аспиликуэта ўзаро тўқнашиб кетишди. Дарвозабон жароҳат олди |
20' |
|
"Арсенал" бурчак тўпи ишлади. Давид Луис узатмани жарима майдончасидан ташқарига чиқариб юборди |
18' |
|
Ляказетт жарима майдончаси ичида "Челси" посбони Аррисабалага билан тўқнашувда йиқилди. Ҳакам эса пенальти белгилашга жазм этмади. VAR ҳам ҳакамнинг қарори тўғри бўлганини тасдиқлади шекилли. Ҳужумчи ўзи йиқилишни истагандек кўринди |
16' |
|
"Арсенал"дан яна бир хавфли ҳужум. Жаканинг чиройли пасидан кейин Колашинац чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Унинг узатмасини Аспиликуэта майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди |
13' |
|
Томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда |
9' |
|
Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни "Арсенал" яратди. Майтланд-Найлс ўнг қанотдан олдинга ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Кепа мушт билан тўпни қайтарди. Обамеянг энг 14 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. |
8' |
|
Европа лигаси мусобақаси тарихида бугун илк марта VAR тизими ишламоқда |
4' |
|
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда |
1' |
|
Диққат ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "канонирлар" киритиб беришди |
' |
|
"Челси" кўк, "Арсенал" эса ўзининг "қизил-оқ" рангли формасида ҳаракат қилади |
' |
|
Европа лигаси Кубоги стадионга олиб чиқилди. Энди эса "Челси" ва "Арсенал" клублари стадионга чиқиб келишмоқда |
' |
|
Айни дамда Бокудаги стадионда финал ўйинига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда. |
' |
|
Лондоннинг икки — "Челси" ва "Арсенал" жамоалари нуфузли соврин учун Бокудаги "Олимпия" стадионида майдонга чиқишади. Ўйин бошланишига тахминан 15 дақиқа вақт қолди |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европада клублар ўртасидаги нуфузи бўйича иккинчи ўринда турувчи — Европа лигаси мусобақасининг финалига етиб келдик |