Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин яккунланди. "Ливерпуль" - "Арсенал" - 3:1. |
90+4' |
|
Давид Луис жаримадан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
90+3' |
|
Ван Дейк сариқ карточка олди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Мхитарян офсайдда қолди |
87' |
|
Ляказеттда яхши имконият. Юқоридан етказилган узатмани Александр кўкраги билан ўзига бўйсундиришга уринди, аммо зарба беришга улгурмади |
85' |
|
ГОООООЛ! Лукас Торрейра, 3:1! "Арсенал"нинг ҳужуми ниҳоят самара берди. Обамеянг томонидан етказилган узатмани футболчи 11 метрли нуқта устида қабул қилди ва зарба берди. |
81' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Уиллок ўрнига Александр Ляказетт туширилди |
76' |
|
"Арсенал" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади |
75' |
|
"Ливерпуль" ўйин темпини туширди. Клопп шогирдлари қайд этилаётган ҳисобга қарши эмас албатта. |
70' |
|
"Ливерпуль" ижросида хавфли ҳужум. Салоҳ чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, Мане томон узатма берди. Сўнгги паллада марказий ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди |
69' |
|
"Ливерпуль"да футболчи алмаштирилди: Вейналдум ўрнига Жеймс Милнер туширилди |
68' |
|
Пепе ўнг қанотдан узатма берди. Адриан тўпни илиб олди |
57' |
|
Ҳисобда ортда бораётган "Арсенал" негадир катта куч билан олдинга ташланмаяпти. Бунга шошилмаяпти |
64' |
|
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин яхши вазиятга эга бўлганди, амом Давид Луиз тўпни дарвоза томон буришга улгурмади |
61' |
|
"Ливерпуль" иккита ҳужум ташкил қилди. Фирмино томонидан йўлланган зарбани Лено эгаллади |
58' |
|
ГООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ, 3:0! Мисрлик ҳужумчи Давид Луисни алдаб ўтиб кетиб, жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди! |
56' |
|
Вуууҳ! Робертсон чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмага Салоҳ бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
53' |
|
"Ливерпуль" ўзига ишонган ҳолда рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар орқали босимни ошириб бормоқда. |
52' |
|
Вууууҳ! Пепенинг узатмасидан кейин Обамеянг яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Матип ортдан етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
49' |
|
ГООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ, 2:0! Мисрлик футболчи Ленога ҳеч қандай имконият қолдирмади! |
48' |
|
Жарима майдони ичида Салоҳнинг формасидан тортиб қолгани учун Давид Луис сариқ карточка олди |
47' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозаси томон |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Арсенал" 1:0. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Вуууууҳ! Салоҳ-Мане рақиб жарима майдони ичида бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Сўнгги паллада тўпни Гендузи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбормаганида, Муҳаммад дарвозани забт этиши мумкин эди |
43' |
|
Фирмино ижросида яна бир чиройли ҳаракат. У жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиш жараёнида бир ҳимоячини яхши алдаб ўтдию, аммо дарвозабон хавфни бартараф этди |
43' |
|
Фирмино! Жарима майдонига ёриб кираётган Салоҳ томон чиройли узатма берганди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тепиб юборди |
41' |
|
ГООООООЛ! Жоэль Матип, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозани ишғол қилди. |
40' |
|
Хавфли! Ён чизиқдан ташлаб берилган тўпни Салоҳ жарима майдони ичида қабул қилди ва ўгирилганча чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
39' |
|
Майдон эгалари томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси "Арсенал" учун тахликали бўлди. Аммо берилган зарбалар натижасида тўп дарвозагача етиб бормади |
37' |
|
Робертсон чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Лено тўпни осонгина илиб олди |
34' |
|
Эҳҳҳҳ, Пепе! "Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритдию, аммо меҳмонлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Аниқроғи, майдон маркази томон қайтарилган тўпни тўхтатиш чоғида Хендерсон қўпол хатога йўл қўйди. Пепе тўпни эгаллаб олиб, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Николя негадир дарвозабоннинг ўзига зарба берди. Адриан эса зарбани қайтарди |
31' |
|
Вууууҳ! "Арсенал"нинг кам сонли ҳужуми хавфли чиқди. Пепе 18 метрлардан олис юқори бурчак томон айланма зарба берди. Тўп тўсин ва устун кесишган жойдан ярим метр масофадан ўтиб кетди |
30' |
|
Трент ўнг қанотдан етказган узатмани "Арсенал" посбони эгаллаб олди |
23' |
|
Тўп назорати тўлалигича "Ливерпуль" томонида |
21' |
|
Вууууҳ! Мане ажойиб совғадан фойдалана олмади! Себальос бурчакка яқин жойда тўпни ўз жарима майдончасига етказди. Садио Мане пенальти нуқтаси устида тўпни эгаллаб олди-ю, дарвоза томон зарба берди. Тўпни Лено эгаллаб олди |
20' |
|
Робертсон ўз қанотидан узатма берди. Салоҳ узатмага ета олмади |
19' |
|
"Арсенал" қарши ҳужум ташкил қилди. Пепе 24 метрлардан аниқ зарба берди. Тўпни Адриан эгаллади |
17' |
|
"Ливерпуль"нинг дастлабки дақиқалардаги босимидан чиқиб кетган "канонирлар", энди ўзлари тўпни назорат қилишмоқда |
13' |
|
Мане чап қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза яқинига узатма беришга уринди, аммо тўп ҳимоячи орқали дарвозабонга бориб тушди |
11' |
|
ВУУУУУУҲ! "Арсенал" ҳисобни очишга жуда яқин келди! Меҳмонлар олдинга чизиққа узатма беришди, Адриан олдинга югуриб чиқдию, тўпни тепиб юборишда муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Тўпни Обамеянг эгаллаб олиб, 17 метрлардан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди |
9' |
|
"Ливерпуль" бурчак зарбасини амалга оширди. Вейналдум жарима майдони ичида тўпни эгалладию, чап оёқда аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
7' |
|
Меҳмонларнинг дастлабки ҳужуми муваффақиятсиз чиқди. Николя Пепе ўнг қанотдан олдинга ўтиб, ҳимоячиларни алдамоқчи бўлдию, тўпни йўқотди |
4' |
|
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
2' |
|
Вуууууҳ! "Ливерпуль" ҳисобни очиши мумкин эди. Робертсон чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвозабон майдони томон узатма берди. Фирмино тўпга ташланишга бироз кеч қолди. Акс ҳолда дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни буриб қўйиши мумкин эди |
1' |
|
Тўпни ўйинга мерсисайдликлар киритиб беришди |
' |
|
"Ливерпуль" қизил, "Арсенал" эса тўқ кўк ранг рангли формада ўйнайдий |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келиш арафасида |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия чемпионатининг 3-тури доирасида марказий ўйин "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. "Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилмоқда. |