Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "АРСЕНАЛ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" - 0:3 |
90' |
|
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди |
90' |
|
Вууууҳ! Стерлинг! Деярли яккама-яка вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
86' |
|
"Сити" хавфли ҳужум ташкил қилди. Раҳим бу сафар тўпни қизғанмади ва Маҳрезга пас берди. Риёд ўткир бурчак остида йўллаган зарбани Лено қайтарди |
85' |
|
"Сити"да ўзгариш: Менди ўрнига Зинченко туширилди |
82' |
|
"Канонирлар" тақдирга тан бериб бўлишди шекилли, улар олдинга ташланишмаяпти |
75' |
|
Стерлинг жарима майдони ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
74' |
|
Обамеянг ҳужумда очилди, жарима майдони бурчагидан зарба йўллади. Ноаниқ |
73' |
|
Сократис огоҳлантирилди |
72' |
|
Эдерсон ўз жарима майдонини тарк этиб, тўпни тепиб юбора олмади. Ҳимоячи унинг хатосини тўғрилади |
70' |
|
"Сити"да ўзгариш: Гюндоган ўрнига Риёд Маҳрез туширилди |
69' |
|
"Ман. Сити" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди. Лено тўпни эгаллаб олди |
68' |
|
"Шаҳарликлар" тўпни хотиржамлик билан назорат қилишмоқда |
65' |
|
Гюндоган рақиб жарима майдони ичида Стерлинг билан "девор" ўйнади, аммо Илкай тўпга ета олмади. |
62' |
|
Менди огоҳлантириш олди |
62' |
|
ВУУУУҲ! Жезус дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Лено зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Стерлинг эгаллаб, зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
61' |
|
Гюндоган сариқ карточка олди |
59' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Ўзил ўрнига Эмил Смит-Роу туширилди |
56' |
|
"Манчестер Сити"да ўзгариш: Фоден ўрнига Бернарду Силва туширилди |
53' |
|
Иккинчи бўлимнинг дебютида жамоалар фаол ҳаракат қилишмоқда. Тўп марказда кўп сақланиб турмаяпти |
48' |
|
Вууууҳ! Обамеянг дарвозани ишғол қилишига бир бахя қолди. Унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади |
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 0:3. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
42' |
|
ВУУУУУҲ! Кевин де Брюйне! Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди! Бельгиялик футболчининг жарима майдони ташқарисидан зарба берганидан сўнг тўп дарвозабоннинг қўлига бироз тегди ҳамда устунга тегиб қайтди |
41' |
|
"Арсенал"да ўзгариш бўлди. Аввалроқ майдонни тарк этган Колашинац ўрнига Букайо Сако тушди. "Тўпчилар" учинчи голни ўтказиб юборган пайтда 10 киши бўлиб ўйнаётган эди... |
40' |
|
ГОООООООЛ! Кевин де Брюйне, 3:0! Бельгиялик футболчи жарима майдони ярим айланаси чизиғи устидан аниқ зарба бериб, дарвоза бурчагини нишонга олди. Дарвозабон зарбани қайтара олмади |
38' |
|
Сеад Колашинац жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда. У ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади |
37' |
|
Ўзил ижросидаги навбатдаги жарима зарбаси самарасиз чиқди |
35' |
|
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родриго огоҳлантириш олди |
34' |
|
"Арсенал" кўп "стандарт"ни амалга оширмоқда, аммо "Сити" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда |
33' |
|
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Тўп назорат тенг, хавфли вазиятлар йўқ |
27' |
|
Гендузи "Сити" жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади. Балки VAR вазиятни текшираётгандир |
23' |
|
Пепе чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
19' |
|
Ўзил бурчакка яқин жойда белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон мушти билан тўпни уриб юборди |
17' |
|
"Ман Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо огоҳлантириш олди. У Обамеянгнинг оёғига тепди |
15' |
|
ГОООООЛ! Раҳим Стерлинг, 0:2! Кевин де Брюйне рақибнинг 3 ҳимоячиси таъқиби остида бўлаётганига қарамай чап томондан жарима майдонига кирди ва нариги томонда очиқ турган Раҳимга аниқ узатма берди. Стерлинг осонлик билан дарвозани забт этди! |
13' |
|
Ўзил майдон марказига яқин жойда белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
10' |
|
"Арсенал" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо муваффақиятсиз |
8' |
|
Мезбонлар ижросида хавфли ҳужум. Мартинелли чап қанотдан дарвоза олдига етказган узатмани посбон мушти билан уриб юборди. "Арсенал" футболчисининг зарбаси эса ноаниқ бўлди |
6' |
|
Мартинелли чап қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Эдерсон майдонда олиб қолди |
2' |
|
ГОООООООЛ! Кевин де Брюйне эса ҳисобни очди! Жезус чап қанотдан жарима майдони кириб, орқароққа узатма берди. Де Брюйне пенальти нуқтаси атрофидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! Даҳшатли старт! |
1' |
|
ВУУУУҲ! "Арсенал" ҳисобни очишига бир бахя қолди! Мартинелли олдинга ўтди, икки ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдонига кириб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганча зарба берди. Эдерсон зарбани қайтарди! |
1' |
|
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "шаҳарликлар" киритиб беришди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли АПЛ мухлислари. Англия чемпионатининг 17-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилмоқда. |