Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Учрашув якунланди. "Спартак" сафарда "Уфа" билан дуранг ўйнади. Остоннинг дебюти яна сурилди |
| 90+3' |
 |
Ўйиннинг охирги дақиқалари "ёнмоқда". "Спартак" Москвага 3 очок билан қайтмоқчи. Ҳужумлар тинмаяпти. "Уфа" дарвозабони Беленов ўйин қаҳрамонига айланмоқда |
| 90+3' |
 |
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
ЗАРБАА! Яна Соболев бош билан зарба йўллади, яна Беленов ўз ўрнида! |
| 84' |
 |
"Спартак" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ якуний зарбада футболчиларга аниқлик етишмаяпти |
| 83' |
 |
ВУУУҲ. Бакаев "Спартак"ни олдинга олиб чиқиши мумкин эди, зарбасига бироз аниқлик етишмади |
| 82' |
 |
"Спартак" сафида навбатдаги ўзгариш Ларссон ўрнига Глушенко туширилди |
| 80' |
 |
Зобнинга нисбатан қоида бузган Фольмер огоҳлантирилди |
| 78' |
 |
"Спартак" сафида ўзгариш Понсе ўрнига Зелимхан Бакае туширилди |
| 75' |
 |
Сухов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди, Беленов жамоасини голдан қутқарди |
| 73' |
 |
"Уфа" сафида ўзгариш: Олег Данченко ўрнига Оливье Тилль туширилди |
| 70' |
 |
Умяров узоқдан ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлди. Зарба эса анча ноаниқ |
| 67' |
 |
ЗАРБАА! Понсенинг ерлатиб йўллаган зарбаси тўғри Беленовнинг қўлига бориб тушди |
| 66' |
 |
"Уфа"лан жавоб ҳужуми. Данченко рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдонига кириб борди, бироқ "Спартак" ҳимоячиси Джикия ишончли ўйнаб тўпни олиб қўйди |
| 64' |
 |
Соболев ва Ларссон комбинацияси муваффақиятсиз якунланди. Александрнинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 62' |
 |
ВУУУ! Соболевнинг бш билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. "Спартак" жонланди |
| 59' |
 |
Ларссоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўғри мухлислар томон йўл олди |
| 56' |
 |
Ҳакам "Уфа" бош мураббийи Вадим Евсеевни огохлантирди |
| 52' |
 |
Суховнинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 48' |
 |
Никитин майдонга қайтди у ўйинни давом эттира олади |
| 47' |
 |
Икккинчи бўлим бошиданоқ "Уфа"нинг яна бир ҳимоячиси майдонни мажбуран тарк этадиган кўринади. Алексей Никитин жароҳат олганга ўхшайди |
| 45' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Тез орада қайтамиз биздан узоқлашманг |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
ВУУУҲ! Ларссоннинг брчакдан узатган тўпига "Спартак" футболчиси бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ |
| 36' |
 |
ЗАРБАА! Соболевнинг бош билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди |
| 36' |
 |
"Уфа" сафида мажбурий ўзгариш бўлди. Жароҳат олган Йокич ўрнига Фольмер майдонга тушди |
| 32' |
 |
"Уфа" ҳимоячиси Боян Йокич жароҳат олган кўринади. Шифокорлар уни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетди |
| 29' |
 |
Жамалетдиновнинг зарбаси москваликлар ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 25' |
 |
Учрашувдаги илк сариқа карточка. Ҳакам "Уфа" ҳимоячиси Аликинни огоҳлантирди |
| 23' |
 |
ЗАРБААА! Азер Алиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди |
| 18' |
 |
ГОООООООЛ! Бурчакдан ошириб берилган тўпга Понсе бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди |
| 17' |
 |
Айртон Лукаснинг қанотдан узатган тўпўини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи... |
| 15' |
 |
"Спартак" футболчиларининг жарима майдонига узатган тўпнии Беленов эгаллаб олди |
| 11' |
 |
ВУУУУҲ! "Уфа" дарвозабони Ларссоннинг зарбасини қайтарди |
| 10' |
 |
Пенальти. Ҳакам "Спартак" фойдасига пенальти белгилади |
| 9' |
 |
"Уфа"дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Зобниннинг узатмасидан кейин тўп "Уфа" ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда |
| 7' |
 |
"Уфа" ҳужумчиси Тимур жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлганди, ҳимоячилар қайтарди |
| 5' |
 |
Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Спартак" ҳужумга ўтишга ҳаракат қиляпти, "Уфа" ҳимоячилари ишончли ўнашмоқда |
| 2' |
 |
ГООООООЛ! "Уфа" ўйина тезкор гол уришга эришди. Бурчакдан ошириб берилган тўпга Аликин бош билан зарба йўллаб ҳисобни очиди |
| 1' |
 |
Ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ Жамалетдинов дарвоза томон зарба йўллади, Максименко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 1' |
 |
Учрашувга старт берилди. Ўйинни "Уфа" жамоаси бошлаб берди |
| ' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. |
| ' |
 |
Бугун Россия чемпионатининг 3-турида "Уфа" ўз майдонида "Спартак"ни қабул қилади. Бугунги ўйинда Остон Ўрунов "қизил-оқлар" сафида дебют қилиши мумкин. |