Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 44 тага етказиб олди |
90+3' |
|
Хавфли вазият! "Хетафе" жаримадан тўпни ўйинга киритди. Латаса яқин масофадан бош билан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
90' |
|
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Фатининг зарбаси жуда ноаниқ бўлди |
85' |
|
"Барса"дан хавфли ҳужум. Дембеле ажойиб рейд уюштириб, Кессиэни тўп билан таъминлади. Франк 10-11 метрдан йўллаган зарбани дарвозабон қайтарди |
84' |
|
"Хетафе"да бирданига 3 ўзгариш бўлди |
82' |
|
Энес Унал сариқ карточка олди |
81' |
|
Оҳо! Альбанинг узатмасидан кейин Фати дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Посбон қутқарди. Боз устига, Фати офсайдда қолганди |
77' |
|
"Барса"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Маркос Алонсо тушди |
77' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Майораль ўрнига Порту туширилди |
74' |
|
Меҳмонлардан яхши ҳужум. Майораль бош билан аниқ зарба бера олмади |
72' |
|
"Хетафе" бурчак зарбасини амалга оширди. Мезбонлар тўпни эгаллашди, аммо қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади |
68' |
|
Вазиятни ВАР кўриб чиқаётган бўлиши мумкин. Қарор сариқ бўйича қолди. Қизил карточка берилмади |
67' |
|
Усмон Дембеле сариқ карточка олди |
62' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Альгобия ўрнига Стефан Митрович тушди |
62' |
|
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Кессиэ туширилди |
60' |
|
"Барса" яна бир яхши имкониятга эга бўлди. Альбанинг узатмасидан кейин Фати тўпни ўзига бўйсундиришда техник хатога йўл қўйди ва ҳимоячи тўпни қайтарди. Усмон тўпни эгалладию, ноаниқ зарба йўллади |
57' |
|
Рафинья "Хетафе" дарвозаси олдига яхши пас берди. Ҳимоячи қийинчилик билан тўпни қайтармаганида Фати дарвозани ишғол қилиши мумкин эди |
53' |
|
Педри чиройли пас билан Фатини ҳужумга бошлади. Аммо Ансу тўпни олдинга ўтиб кета олмади ва вазиятни қўлдан чиқарди |
48' |
|
"Хетафе" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
"Барселона"да иккита ўзгариш бўлди: Бальде ўрнига Жорди Альба ва Кристенсен ўрнига Эрик Гарсия туширилди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Хетафе" - 1:0. Танаффус |
45+2' |
|
"Барса" кетма-кет 2 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Альдерете сариқ карточка олди. Дембелега нисбатан ишлатган қўполлиги учун |
43' |
|
"Хетафе" яна бир ўта хавфли ҳужум ташкил қилди: тики-така услубида. Ўнг қанотдан берилган узатмага олис устун томондаги футболчи ета олмай қолди. Узатма тезроқ бўлиб кетди |
41' |
|
ВУУУУУҲ! Педри қўпол хатога йўл қўйди: у дарвозабон томон берган пасини ҳужумчи эгаллаб олди ва Тер Штеген билан яккма-якка вазиятга чиқиб кетди. Марк-Андре яна қутқармоқда! |
40' |
|
Дембеле ўнг қанотга ўтиб ўйнай бошлади ва у бурчак зарбаси ишлади |
35' |
|
ГОООООЛ! Педри, 1:0! "Барселона" марказда тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Рафинья чап қанотдан жарима майдони марказига етказган тўпга Педри биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. |
32' |
|
ВУУУУҲ! "Хетафе" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Марк-Андре тер Штеген яккама-якка вазиятда жамоасини қутқарди! |
30' |
|
Гави 20 метрлардан чап оёқда зарба берди. Дарвозабон Давид Сория тўпни эгаллаб олди |
29' |
|
Бугунги ўйинда тўпни энг кўп йўқотаётган футболчи бу — Усмон Дембеле |
23' |
|
Фати яхши имкониятдан фойдалана олмади. У рақиб дарвозаси яқинида тўпни қабул қилди, аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборгани учун зарба беришга улгурмади |
21' |
|
Бальде икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, меҳмонлар жарима майдонига кириб борди ва Дембелега пас берди. Ҳужум якунига етмай қолди |
20' |
|
Рафинья ўнг қанотдан рақиб дарвозаси яқинига яхши узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди |
15' |
|
Дембеленинг қанотдан узатмаси ноаниқ бўлди |
10' |
|
Тўп назорати тўлалигача каталонияликлар томонида |
7' |
|
"Барса" ижросидаги дастлабки зарба. Дембеленинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди |
5' |
|
Меҳмонлар жарима майдонига узатма берилган пайтда "Хетафе" сакраб тўпни уриб юборди. Сўнгра ўз ҳимоячисига урилиб кетди. Иккиси ҳам жароҳат олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
4' |
|
Вууууҳ! "Хетафе" гол урд! Аммо узатма берилаётганида офсайд бўлган экан. Гол бекор қилинди. |
3' |
|
Олис масофадан "Хетафе" жарима майдонига узатма берилди. Хви тўпни ўзига бўйсундира олмади |
1' |
|
Учрашувни "Хетафе" бошлаб берди |
' |
|
Левандовски 3та ўйиндан иборат дисквалификацияни ўташни бошлади. Шу боис, бугун у майдонга тушмайди |
' |
|
Ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар эсдалик учун расмга тушиб олишди |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган "Барселона" 18-тур доирасида ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилмоқда. |