| ' |
|
БАРЧАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!! |
| ' |
|
ФИНАЛДАМИЗ ЎРТОҚЛАР!!!!
|
| 90+4' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ!!! |
| 90+4' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларнинг энг сўнггиси бошланди! яна 30 сония! |
| 90+3' |
 |
Ўсмир футболчиларимизнинг оёқ томирлари тортишиб қолмоқда. Шифокорлар ва ёрдамчи ходимлар майдонга чиқиб келишди |
| 90+2' |
 |
Эронлик икки нафар футболчи олдинга интилганди. Ислом Исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 90+1' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчиси ортда қолди |
| 90' |
 |
Ўйиннинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
|
Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Эрон ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Ҳимоячиларимиз Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий 15 метрдан зарба йўллаш имконини беришди. 9-рақамли ҳужумчининг берган зарбаси дарвозабонимизнинг ўнг бурчагига бориб тушди |
| 87' |
 |
Гол! Эрон иккинчи голни урди! |
| 86' |
 |
Эроннинг хавфли ҳужуми. Ҳимоячимизнинг оёғидан сакраган тўпни Сарвар Каримов эгаллаб олди. |
| 85' |
|
Ўйиннинг асосий вақти тугашига роппа-роса 5 дақиқа қолди. Ўйинда деярли тўхталишлар бўлмаяпти |
| 84' |
|
Эрон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет бурчак тўпларини ўйинга киритмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар ва дарвозабонимиз хавфни бартараф этиб туришибди. |
| 82' |
 |
Терма жамоамизда ўзгариш бўлди. Иззатилла ИБроҳимов (15) ўрнига Ойбек Эркинов (18) майдонга тушди |
| 81' |
 |
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Эронликлар сардори бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Бахтимизга зарба ноаниқ. |
| 80' |
 |
Ух! Сарвар Каримов дарвоза тўсини остига кириб кетаётган тўпни амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи! |
| 80' |
 |
Терма жамоамиз ҳужумчиларидан бири тўпга бироз кеч қолди, акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди. |
| 79' |
|
Эронликлар ўнг қанот чизиғига яқин жойдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу стандар мезбонларга наф келтирмади. |
| 77' |
|
Нуралиев шогирдлари майдонда ишонч билан тўп суришмоқда ва яхши ҳимояланишмоқда! Бўшашиш керакмас! Яна озгина қолди! |
| 76' |
|
Ўсмирларимиз рақибнинг ҳамлалалрини бартараф этиш билан бирга ҳужум қилишни ҳам унутишмаяпти! |
| 75' |
 |
Мезбонлар футболчиларидан бири огоҳлантирилди |
| 71' |
|
Акобир Тўраев ўйин давомида жуда яхши ишлади, гол ура олмаган бўлса ҳам. Шоҳжаҳондан гол кутиб қоламиз |
| 70' |
 |
Терма жамоамиз таркибида иккинчи ўзгариш: Акобир Тўраев (11) ўрнига ҳужумчи Шоҳжаҳон Аббосов (21) |
| ' |
|
"Бунёдкор" ва "Аделаида" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланиши билан Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари орасидаги ўйин "Спорт" канали орқали трансляция қилинади |
| 67' |
|
Акобир Тўраев бугун офсайдда қолиш бўйича рекорд ўрнатса керак. Йўқса ҳисоб ҳозир 3:1 эмас, 6:1 ёки 7:1 бўлармиди... |
| 67' |
|
Муҳиддин ҳам курашдан қочмайди, ҳар бир тўп учун курашади, худди ҳозиргидек. Ўзи вазият яратади, фақат тўғри зарба берса бўлди. |
| 65' |
 |
Саид Иззатуллоҳийга бундай зарбалар учун имкон бермаслик керак, эй! Ҳимоячиларимиз ё Сарварнинг сэйвларини кўргилари келдими? |
| 63' |
|
Ўзбекистон ўсмирлари таркибидаги энг ёрқин ўйинчи - ҳимоячи Жамшид Болтабоев. Умуман курашдан қочмайди. Ҳақиқий жангчи |
| 61' |
 |
Ажойиб ҳужум вакилларимиздан. Муҳиддин вақтида оширди, Акобир эса ҳам чиройли, ҳам ақлли ўйнади. Гол бўлишига сал қолди. :) |
| 60' |
 |
Эрон таркибида иккинчи ўзгариш: ҳужумчи Ризо (10) ўрнига ҳимоячи Содиқ Муҳаррамий (18) |
| 59' |
|
Давлатов бугунги ўйинда майдон марказида жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширди, биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди. |
| ' |
|
"Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинининг биринчи бўлими тугади. ҲИсоб 1:1 |
| 58' |
 |
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида илк ўзгариш: Улуғбек Давлатов (6) ўрнига Муҳиддин Одилов (23). Ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушди. |
| 58' |
|
Эрон бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган, Сарвар Каримов эса ўз ўрнида ишончли турибди |
| 56' |
 |
Эрон таркибида биринчи ўзгариш: Муҳаммадризо Базаж ўрнига Али Ҳазомий майдонга тушди |
| 53' |
|
Бу вақтда эса Иззатилла Абдуллаев ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин бўлган бироз кучлироқ зарбани бера олмади |
| 53' |
|
Эрон тезликни оширди, узоқдан ҳам зарбалар беришни бошлади. Ўйиннинг қийини энди бошланди |
| 52' |
 |
Ҳимоячилар ва дарвозабонимиз ўртасида тушунмовчилик ва сал қолса Амирмуҳаммад Мазлум дарвозани ишғол қиларди. |
| ' |
|
Эҳ, "Бунёдкор" олдинга чиқиб олиш мумкин эди! Ян Козак жуда қулай масофадан дарвозага зарба бера олмади! |
| 50' |
 |
Акобир Тўраев қулай вазиятга чиқаётганди, бироқ шубҳали офсайд қайд этилди. Мураббийлар штабимиз бундан норози |
| ' |
|
Бундай хатолар керакмас, Сарвар! |
| 49' |
 |
Сарвар Каримов жуда қўпол хатога йўл қўйди, агар Амирмуҳаммад Мазлумнинг зарбаси бироз кучлироқ бўлганида бўш дарвозамизга гол бўларди |
| 47' |
|
Ўсмирларимиз 2 тўп билан олдиндан боришмоқда. Иккинчи бўлимда бехато ва тартибли ўйин қилишимиз керак |
| 46' |
|
Таркибда ўзгаришлар йўқ. |
| 46' |
 |
Теҳрондаги "Пас" ўйингоҳида эса иккинчи бўлим бошланди! |
| ' |
|
"Жар"даги ўйин бир маромда кетмоқда. Хавфли вазиятлар ҳозирча йўқ |
| ' |
|
"Жар"даги ўйиннинг 26 дақиқаси ортда қолди. Ўйин темпи бироз тушди. Меҳмонлар олдинга ўтишга шошилишмаяпти |
| ' |
|
Мурзоев бу сафар бош билан зарба берди! Ноаниқ! Жасур ҲАсанов уни тўп билан таъминлаганди! |
| ' |
|
Эҳ, Мурзоев! Ҳозиргина дарвозабон билан бирга бир вазиятда ҳаммасини тўғри бажарди — дарвозага зарба берди. Яна Галекович! |
| ' |
|
"Бунёдкор" - "Аделаида" ўйинида бундан тахминан 10 дақиқа аввал Камолиддин Мурзоев 3-4 метр масофадан бўш қолган дарвозага гол ура олмаганди. АВстралияликлар дарвозабони Галекович ғайритабиий сейв билан тўпни қайтариб юборганди. |
| ' |
|
Кўз тегмасин, ҳозирча кайфиятлар яхши! |
| ' |
|
Теҳрондаги ўйин танаффусидан фойдаланиб, эътиборни "Жар"га қаратамиз! Бу ерда эса Лутфулла Тўраев гол урди!!!! |
| ' |
|
Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 3:1, Ўзбекистн фойдасига! Ҳаммаси зўр ҳозирча! Охиригача зўр бўлсин! |
| 45+2' |
 |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! |
| 45' |
|
Дилшод Нуралиев жойида ўтира олмаяпти. Тушунамиз, ҳаяжон кучли. |
| 45' |
 |
Кувайтлик Юсуф ал-Марзуқий биринчи бўлимдаги тўхталишларни тўлдириш учун 2 дақиқа қўшиб берди |
| 45' |
|
Ислом Исмоилов бугун бироз, бирооозгина ҳаяжонланяпти шекилли, Эроннинг чап қанотидан киришлар хавфлироқ |
| 44' |
|
Даҳшат! Отабек Шукуров майдон марказида тўпни эгаллаб, рақиб жарима майдонсигача ҳеч қандай тўсиққа учрамади! Ҳақиқий сардор! |
| 43' |
|
Бу болалар энди очилди! ОТАБЕК ШУКУРОВ!!! 3:1! БИЗ ОЛДИНДАМИЗ!!! |
| 43' |
|
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3-голни урди!!! |
| 43' |
 |
ГОО-О-О-О-О-О-О-О-ОО-Л!!!! |
| 42' |
|
Бугунги ўйинда дарвозабонимиз Сарвар Каримов ўз нуқтасини ўзгартириб, сўнгги ҳимоячи ўрнида ҳаракат қилиши нормал, шекилли |
| 40' |
|
Болтабоев - Иззаттилла комбинацияси яна хавфли бўлиши мумкин эди, сўнгги лаҳзада Акобир тушунмади жамоадошини |
| 38' |
 |
Ҳисобни ошириш учун яна бир зўр қарши ҳужум имконияти бўлганди, Улуғбек Давлатов тўпни узатишга кеч қолди ва ҳужум "ухлади" |
| 37' |
|
Энди Эронда бир жарима зарбаси, хавфли бўлиши мумкин. |
| 36' |
|
Майдон марказига яқин нуқтада Жамшид Болтабоев жарима тепди, тўп жарима майдончасидан қайтиб чиқди, Иззатилла эса!!! Ясади, хуллас! 2:1! |
| 36' |
|
Иззатилла Абдуллаев, суперзарба!!! |
| 36' |
 |
ГГООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ўсмирларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди!!! |
| 34' |
|
Кейин эса нормал ҳужум ташкил этиб, хавфли жарима зарбаси ишладик. Жамшид Болтабоев ўзини кўрсатармикин? Бу Жамшид Болтабоевнинг мусобақа давомидаги энг ёмон ва энг ноаниқ зарбаси бўлди. Ҳисоб ҳали ҳам 1:1 |
| 33' |
 |
Аҳ! Қандай имконият! Вакилларимиз олти киши бўлиб қарши ҳужумга ўтиб, уни ривожлантира олишмади. |
| 31' |
 |
Сарвар Каримов ҳам жойини ташлаб чиқди (хатомиди бу?), Иброҳим ҳам тўпга чиқди, қайтарди Иброҳим. Хавфли вазият бартараф этилди |
| ' |
|
Афсуски, Тошкентдаги ўйиннинг ҳам 4-дақиқасида ҳисоб очилди. Ян Рамсей гол урди |
| 30' |
 |
Иззатилла Абдуллаев тўпни ажойиб олиб қўйди, алдаб ўтди, лекин тўпни яхши ошира олмади. Йўқса, яхши ҳужум бўларди. |
| 28' |
|
Сарвар Каримов жойини ташлаб чиқиб, ғаройиб пас берди, лекин Акобир Тўраев офсайдда қолди. Ҳеч ким Сарвардан бундай пас кутмаганди |
| ' |
|
Тошкентдаги "Жар" стадионида эса щйин бошланди. Тщпни ўйинга меҳмонлар киритишди |
| 27' |
|
Ташаббус Эронда, биз қарши ҳужумга ўтмоқчимиз, ҳисоб эса 1:1 |
| 27' |
 |
Эрон яна бурчак зарбасини амалга оширди, эронликлар зарба беролишди, Сарвар Каримов ўз ўрнида! |
| 25' |
|
Эрон яна хавфли жарима зарбаси тепади. Тўп олдида яна Ҳуссайний. Ҳуссайнйининг зарбасини Акрамжон Комилов бош билан қайтарди, қарши ҳужумга ўтдик. Акобир тўпни ажойиб олиб қўйди. |
| 24' |
|
Жамшид Болтабоев ҳар доимгидек фаол. Ҳужумга ҳам қўшилиб, рақамдоши Амир Наср Озодонийнинг оёғига тепиб, ўз жойига қайтди |
| 22' |
|
"Спорт" канали энди эътиборни "Бунёдкор" ўйинига қаратади ва ОЧЛ ўйини танаффусида яна ушбу ўйинга ҳам қайтишади |
| 20' |
|
Майдон марказида Достонбек Ҳамдамовга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди. |
| 17' |
 |
Мазкур бурчак тўпи ҳам биз учун якунланди ва терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум уюштирди! Энди биз бурчак тўпи тепамиз! |
| 16' |
 |
Эронликлар бу ўйинда кўплаб бурчак тўпларига эга бўлишмоқда. МАна яна биттаси... |
| 15' |
|
Ҳисоб тенглашди, ҳаммаси жойида! Давом этамиз |
| 13' |
 |
Терма жамоамиз футболчиси Иброҳим Абдуллаев Достонбек Ҳамдамовни тўп билан таъминлади ва бу футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, посбоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, гол урди! |
| 13' |
 |
ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!! |
| 13' |
 |
Иззатилла Ибрагимов ўз қанотида (ўнг) тўпни қабул қилиб олди, аммо сирпаниб кетиб, тўпни йўқотди. |
| 12' |
 |
Акоби Тўраев ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Терма жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда |
| 10' |
|
Голдан руҳланган мебонлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда. Вакилларимиз голдан кейин ҳали ўзларига келиб олишмади |
| 9' |
 |
Ҳимоячимиз жарима майдончаси ичида тўпни узоқлаштира олмади ва тўпни эронлик футболчига бериб қўйди. Ҳужумчининг ўткир бурчак остидан берган зарбаси Сарварнинг қўлига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 9' |
 |
Учинчи бурчак тўпи... |
| 8' |
 |
Дарвозамиз олдида бурчак тўпи тепилди. Энди эса нариги бурчакдан яна бир марта тепилади |
| 6' |
 |
Акобир Тўраев огоҳлантирилди |
| 4' |
 |
ГООООЛ!!! Мазкур стандарт вазият гол билан якунланди. Тўп футболчиларимиздан бирига тегиб, рекошет ҳолатида секингина Сарвар Икромов қўриқлаётган давроза бурчагига бориб тушди. |
| 3' |
|
Дарвозамизга 25 метрлар масофадан жарима зарбаси белгиланди. |
| 1' |
|
Дастлабки ҳужумни Ўзбекистон уюштирди |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
|
Ўзбекистон ва Эрон давлатлари мадҳиялари янгради. Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда. |
| ' |
|
Кутиб олинг, Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' |
|
Ўйинни интернет орқали http://www.ustream.tv/afcu16 сайтидан кўриш мумкин. |
| ' |
|
Умуман, Эрон ўсмирлари мусобақа давомида, 4та ўйинда 14та гол уришган. Ўзбекистон эса 4 ўйинда 5та гол уришга муваффақ бўлган |
| ' |
|
Мусобақа давомида Али Ригий ва Мазлум 2тадан гол урган бўлса, Ризо Кармоллачаъб 3та гол урган |
| ' |
|
Эрон ўсмирлари устози Али Дўстмеҳр Ўзбекистонга қарши ўйинни учта ҳужумчи билан бошлайди: Мазлум, Ризо Кармоллачаъб, Али Ригий |
| ' |
|
Ушбу ўйинни ЎФФ матбуот хизмати вакили Муҳрим Аъзамхўжаев Эрондан туриб Твиттердаги @Uzbffonline аакаунти орқали матнли трнасляция қилмоқда. |
| ' |
|
"Спорт" каналидан олган хабарларимизга қараганда, телеканал ходимлари соат 18:00дан бошлаб мазкур ўйиннинг трансляциясини бошлашади ва соат 19:00дан "Жар" стадионида бошланадиган "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинига эътиборни қаратишади. |
| ' |
|
Яна 50 дақиқадан сўнг Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги қитъа чемпионатининг ярим финал баҳси бошланади. Яна 10 дақиқадан кейин жамоалар майдонга чиқишади ва чигалёзди машқларини бошлашади. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, сайтимиз меҳмонлари! |