| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
| ' |
|
Май ойи тўлалигича МАДРИДга аталадиган бўлди. Шуниси аниқки, иккила мусобақа ҳам соврини ҳам катта эҳтимол билан Испания пойтахтига йўл олади |
| ' |
|
Ла-лига доирасида кечаётган "Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги чемпионлик жанги ЕЧЛга ҳам кўчди. |
| ' |
|
Диего Симеоне бугунги баҳсда Моуриньони мағлуб эта олди! |
| ' |
|
Демак, Лиссабонда Мадрид дербиси! |
| ' |
|
"Челси" - "Атлетико" - 1:3. Мадриднинг иккинчи жамоаси ЕЧЛ финалида! |
| 90+5' |
 |
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! |
| 90+5' |
 |
Азааааррр!!! 14 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади! Куртуа тўпни эгаллаб олди! |
| 90+4' |
 |
Вууууҳҳҳҳҳ!!!!! Азар Куртув билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвоза устунини нишонга олмоқда! Устундан қайтган тўп эса жарима майдончаси чизиғи устида турган Террига келиб тушди. Жон тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Ноаниқ |
| 90+3' |
 |
Этo'о жарима майдончаси зарба йўллашга муваффақ бўлди. Ҳимоячилар тўпнинг дарвозагача боришига йўл қўйишмади |
| 90+2' |
|
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилишда Демба Ба техник хатога йўл қўйди ва тўпни йўқотди |
| 90+1' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Шюррле жарима майдончаси ичида йиқилди. Такрорий лавҳа шуни кўрсатдики, унинг ўзи йиқилишга уринган. Ҳакам пенальти бермай, тўғри иш қилди |
| 89' |
|
Ўйиннинг боришига қараб туриб, учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганига ишониш қийин. Футболчилар тинимсиз ҳаракатда бўлишмоқда. Бетиним югуришмоқда |
| 87' |
 |
Этo'о майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва катта тезликда олдинга бораётган Шюрлега ташлаб берди, лекин ундан тўпни олиб қўйишди |
| 85' |
 |
Кристиан Родригес Азар ва Шюрлени ёш билан қилиб алдади, Азар югуриб бориб ундан тўпни олиб қўйди |
| 82' |
 |
Арда Турон ўрнига Кристиан Родригес тушду |
| 80' |
 |
Азар қанотдан жарима майдонига кириб борди, ҳимоячидан қайтган тўпга ўткир бурчакдан яна Азар зарба йўллади, Куртуа ўз ўрнида |
| 77' |
 |
Виллиан ўрнига Шюрле тушди |
| 75' |
 |
Фантастикааааааааааа Костадан тўпни қабул қилиб олган Арда ҳисобни 3:1га етказди |
| 73' |
 |
Арда Турон 1:3 |
| 72' |
 |
Гоооооооооооооооооооол |
| 71' |
 |
«Челси» жарима зарбаси тепди. Виллианнинг тўп узатишидан кейин Ба ҳаводаги курашда устун келди, лекин Куртуага қарши қўполлик қилинди. |
| 69' |
 |
Коке икки марта қаторасига бурчакдан тўп тепди, ҳас сафар стандарт самарасиз бўлди |
| 67' |
 |
Фернандо Торрес ўрнига Демба Ба тушди |
| 67' |
 |
Адриан Лопес ўрнига Раул Гарсия тушди |
| 66' |
 |
Адриан Лопес Азарга қарши қўпол ўйнади сариқ карточка |
| 64' |
 |
Этo'Ога сариқ карточка ҳам кўрсатилди |
| 62' |
 |
Эх Этo'О!!!!!! Тушиб қилган иши пеналти ишлаш бўлди, рақиб фойдасига |
| 60' |
 |
Диего Коста пенальтидан аниқ фойдаланди 1:2 |
| 59' |
 |
Ух пенальти. Этo'О Костани йиқитди |
| 57' |
 |
Эшли Колу ўрнига Самуэль Этo'О тушди |
| 55' |
 |
!!!!!!!! Рамиресга қарши қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан кейин Терри тўпни боши билан дарвозага йўллади, Куртуа катта қийинчилик билан тўпни қайтарди |
| 53' |
 |
Ухх Давид Луис қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонидаги Торресга ҳаволатиб узатди, Куртуа ўз ўрнида |
| 50' |
 |
Майдон марказида Коке Торреснинг юзига уриб юбирди, фол |
| 48' |
 |
Ухххххххххх!!!!!!!! Коке қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳимоячилардан ўтиб, Ардага бориб тушди, унинг зарбасини Шварцер қайтарди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади |
| 45' |
 |
Арда жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, тўп чиқиб кетаётгандай эди, лекин кимдир уни дарвоза яқинига қайтарди, Адриан тўпни дарвозага йўллади |
| 44' |
 |
Гооооооооооооооооооол |
| 42' |
 |
Коке тўпни жарима майдонига узатди, Шварцер ўз ўрнида |
| 41' |
 |
Қанот яқинида Рамирес Луис Фелиппени тўхтатиб қолди |
| 39' |
 |
ТОРРЕС қойил голни нишонламади ва айбдорларча қўлини кўтарди. Бу буюкларга хос ҳаракат. Уни тарбиялаган жамоага урган голини нишонламади Торрес, нишонлашни хоҳламади |
| 37' |
 |
Ухххххххххх Виллиан нималар қиляпсан? Виллиан қанотдан иккита ҳимоячини аёвсизларча алдади ва тўпни Аспига узатди, испаннинг пасини ФЕРНАНДО ТОРРЕС дарвозага йўллади |
| 37' |
 |
Гооооооооооооооооооооол |
| 37' |
 |
Коста энди қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилди, лекин бу ерда Жон Терри деган ҳимоячи унга ҳеч қандай имконият қолдирмади |
| 35' |
 |
Ухххххх ҳаводаги курашда Диего Коста Террига қарши қўпол ўйнади, жуда жуда қўпол ўйнади |
| 33' |
 |
Ҳуҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ Коке томонидан узатилган тўпни Жон Терри қайтарди. |
| 32' |
 |
Кэхилл жарима майдонига кириб бораётган Костани тўхтатиб қолди, сариқ карточка |
| 30' |
 |
Луис Фелиппе қанотдан олдинга борди, Рамирес жуда яхши ҳаракат қилди ва тўпни рақибга текказиб чиқариб юборди |
| 28' |
 |
«Челси» бугун жуда кўп жаримадан тўп тепмоқда, ҳар сафар ҳимоячилар яхши ўйнашяпти, айниқса Суарес |
| 26' |
 |
Азар ўз услубида қанотдан марказга ўтган ҳолда зарба йўллади, Арда тўпни қайтарди, бурчак тўпи |
| 24' |
 |
!!!!!! Иванович аутдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Давид Луис тўпни қабул қилиб олди ва ўз устидан ошириб дарвозага йўллади, ноаниқ |
| 22' |
 |
Уххххх Рамирес тўп билан олдинга бораётган эди, Миранда тўпни тепиб юборди |
| 20' |
 |
Ухххххххх Коста жарима майдонига кириб борди ва ўткир бурчакдан зарба бермоқчи эди, Кэхилл фантастик ҳаракати билан тўпни қайтарди |
| 18' |
 |
Қарши ҳужумда Азарга тўп узатилди, лекин Хуанфран Азардан тезроқ югурди ва тўпни аутга тепиб юборди |
| 17' |
 |
Виллианнинг зарбаси нафақат жонли девордан, балки дарвозанинг ҳам анчагина тепасидан ўтиб кетди |
| 15' |
 |
Виллиан тўпни жарима майдонифа эмас, унинг ташқарисидаги Рамиресга узатди, Коке Рамиреси йиқитди, энди жарима майдини устида жарима зарбаси тепилади |
| 14' |
 |
Азар ўнг қанотда ҳимпоячиларни алдашга киришган эди, Арда уни қулатди, фол |
| 13' |
 |
Аспиликуэта қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига ҳаволатиб узатди, Марио Суарес тўпни қайтарди |
| 11' |
 |
Коке тўпни ҳужумдаги Костага узатди, Кэхилл ундан тўпни олиб қўйди ва ҳужумни қайтарди |
| 9' |
 |
«Челси»нинг навбатдаги ҳужуми чап қанотдан ривожланди, лекин Эшли Коул ҳамда Азарларнинг комбинациясини Хуанфран узиб қўйди |
| 7' |
 |
Ҳуҳҳ «Атлетико» илк дақиқаларда ҳужумга зўр бермоқда. «Челси» футболчилари шошиб қолишмоқда |
| 5' |
 |
!!!!!!!!!!!!!! Ухххххххххххх «Атлетико» бурчакдан тўп тепди, ҳимоячидан қайтган тўпни Коке жарима майдонига узатди, тўп тўсиннга тегди!!!!!!!! Кейинчалик ҳимоячилар уни тепиб юборишди |
| 3' |
 |
Ух Арда жуда фаол. Қанот яқинида тўпни эгаллаб олган Турон тўпни жарима майдонига узатмоқчи бўлди, лекин унинг паси зарбага айланди ва Чех қийинчиликсиз уни эгаллаб олди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди. |
| ' |
 |
Тито Виланова ва Бошков хотирасига бир дақиқалик сукут сақланмоқда. |
| ' |
 |
Бугун Арда Турон асосий таркибда майдонга тушган. |
| ' |
 |
Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишди. Ўйинни Никола Риццоли бошқаради |
| ' |
 |
Сизларни Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Челси» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз. |
| ' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |