' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
"Реал" 3 очко билан жадвалнинг қуйироқ қисмига жойлашадиган бўлди. "Атлетико" эса ўз очколарини 7тага етказди ва "Барса"ни қувишда давом этади |
' |
|
"Реал" кетма-кет икки марта "Атлетико"га ютқазмоқда, "Мадрид" кетма-кет иккинчи марта Ла лигада мағлубият аламини тортмоқда... |
90+3' |
|
Ўйин тугади. "Реал" - "Атлетико" - 1:2! |
90+2' |
|
Чичарито яхши пас билан Роналдуни бирга-бир вазиятга чиқараётганди, ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўши берилди |
90' |
|
Вууууҳ, Гризманн барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Олис масофадан етказилган тўпни эгаллаб олган Антуан Пепедан қочиб кетиб, Касильяс билан юзма-юз ҳолатда дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
90' |
|
Кроос томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Мойя эгаллаб олди |
90' |
|
Марио Суарес ҳам майдонни "сариқ"сиз тарк этмайдиган бўлди... |
87' |
|
Рамос жарима зарбаси ишлади. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Мойя эгаллаб олди |
86' |
|
Сариқ карточкалар роса кўпайиб кетди. Хуанфранга навбатдаги сариқ карточка. Роналду ортидан тепгани учун |
85' |
|
Коке тўпни ноқулай тарзда жарима майдончасига узатди. У ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
85' |
|
Модрич сариқ карточка олди. У Марио Суаресни чалди |
83' |
|
Жамоанинг ўйини қовушмаганидан кейин Роналдунинг ўзи олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегбҳиб қайтди |
81' |
|
Роналду ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига кириб борган Чичарито томон узатди. У тўпга бироз ета олмади ва посбон тўпни эгаллади |
79' |
|
Вууууҳ, Иско! Жарима майдончаси ичидан зарба берди. Ҳимоячи деярли дарвоза олдида тўпни боши билан қайтарди. |
77' |
|
"Атлетико"да футболчи алмашди. Манжукич майдонни тарк этди. Марио Суарес майдонга тушди |
76' |
|
Арда Турон учинчисида "Реал"ни жазолади. Ўнг қанотда тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди ва Турон аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди! |
76' |
|
ГООООООООЛ, 1:2! |
75' |
|
Турон яна мезбонларни кечирмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Арда бош билан зарба берди. Тўп Пепенинг бошига тегиб, майдонни тарк этди |
74' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иско 20 метрлардан зарба берди. Зарба қовушмади |
73' |
|
Вуууууҳ, Арда Турон! У чап қанотда очилди ва тўпни эгаллаб, бир ҳимоячидан қочди ва 15 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини деярли силаб ўтиб кетди... |
72' |
|
"Реал"да ўзгариш. Ўйини қовушмаган Бэйл ўрнига Иско туширилди |
72' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Роналду бош билан зарба берди. Анча ноаниқ чиқди зарба. |
70' |
|
Майдон эгаларининг ўйини унчалик кескин чиқмаётганига Бэйлнинг суст ўйини ҳам сабабчи бир томондан |
69' |
|
"Реал" иккинчи бўлимда ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олганича йўқ |
67' |
|
Чичарито дебют ўйинида "сариқ" олди. Майдон марказида Сикейрани ортида чалгани учун |
66' |
|
Ўнг қанотдан тўп яна юмшоқ тарзда етказилди. Родригеснинг зарбаси ҳам юмшоқ чиқди. Мойя муаммога дуч келмади |
64' |
|
"Атлетико"да ҳам ўзгариш бўлди. Рауль Хименес майдонни тарк этди, Антуан Гризманн туширилди |
64' |
|
Бензема майдонни тарк этди. Чичарито тушди |
63' |
|
Арбелоа огоҳлантириш олди |
63' |
|
Чичарито майдонга тушадиган бўлди. Узр сўраймиз, биз таркибни олган манбада Эрнандес йўқ эди. У бугун дебютини нишонлайди |
61' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Годин бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди |
60' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Габи ўрнига Арда Турон туширилди |
60' |
|
Хамеснинг ўнг қанотдан етказган юмшоқ узатмасига Бэйл бош билан зарба берди. Тўпни Мойя эгаллаб олди |
59' |
|
"Атлетико" хавфли ҳужум ташкил қилди. Манжукичнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
57' |
|
"Матрасчилар" яхши ҳимояланишмоқда. Анчелотти жамоаси тўпни назорат қилгани билан босим уюштира олмаяпти |
54' |
|
Габи огоҳлантириш олди. Майдон марказида Хамесни чалиб йиқитиб, мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми олдини олди |
51' |
|
Пепе олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ бўлди бу зарба |
49' |
|
Меҳмонлар чап қанотда, дарвозагача 30 метрлардан жарима тўпини ўйинга киритишди. Касильяс тўпни эгаллаб олди |
47' |
|
Родригес 25 метрлардан кучли ва анча ноаниқ зарба берди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда |
' |
|
Ҳозирча ҳисоб - 1:1 |
45' |
|
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус |
44' |
|
Коке рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб, чап оёқда зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади |
40' |
|
Вууууҳ, Мойя ўз жамоасини қутқармоқда! Роналду ўнг қанотдан кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бензема яқин масофадан бош билан кучли зарба берди! Мигель Мойя реакция намойиш қилиб, зарбани қайтарди! |
38' |
|
Катта устунлик "қаймоқранглилар" томонида. Бензема жарима майдончасининг чап томонида бир футболчидан ўтиб, ерлатиб зарба берди. Ноаниқ |
34' |
|
Эҳҳҳҳҳҳ, Бензема! Криштиану бу сафар чап қанотда тўпни эгаллаб, Каримни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчига ҳеч ким халал бермаётганди, унга техникаси панд бериб қўйди. У тўпни ўзига бўйсундиришда қаттиқ тепиб юборди ва посбон тўпни эгаллаб олди |
33' |
|
Роналду бугун асосан ўнг қанотда ўйнамоқда. Ҳозир у мазкур қанотдан бир футболчини алдаб, бироз марказ томон сурилди ва зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди |
31' |
|
Коэнтрау чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мойя тўпни эгаллаб олди |
30' |
|
Тўп назорати мезбонлар томонида |
26' |
|
Дарвозабон ўзидан чап томонга, тўп эса қарама-қарши бурчакка кириб кетди |
26' |
|
ГОООООЛ! Роналду, 1:1! |
25' |
|
Роналдуни чалгани учун Сикейра огоҳлантириш олди |
25' |
|
Пенальти! Роналду ишлади! |
23' |
|
Бэйл жарима зарбасини жуда хавфли тепди. Мойя бир амаллаб тўпга қўлини чўзди. Бензема тўпни эгаллаб олиб, ҳужумнинг иккинчи тўлқинига асос солди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга посбон эга чиқди |
22' |
|
Диего Годин Роналдуни чалгани учун огоҳлантириш олди. Жарима майдончасига яқин жойдан жарима зарбаси тепилади |
21' |
|
Бэйл ўнг қанотдан узатмани амалга оширди. Бензема ва Роналдуга нисбатан Миранда ишончлироқ ўйнади ва тўпни қайтарди |
20' |
|
Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан зарба берди. Кучсиз чиққан зарбани Мойя эгаллаб олди |
19' |
|
Бензема жарима майдончаси ташқарисидантўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига айлантиришга ҳаракат қилди. Бироз ноаниқ |
19' |
|
Роналду сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани сабабли бўлиши керак |
18' |
|
Яна Коке тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Оқлар хавфни бартараф этишди |
18' |
|
Хуанфран бурчак тўпи ишлади |
16' |
|
Хамес жарима майдончаси чизиғи устида тўп учун курашда меҳмон ҳимоячисидан устун келди. Бироқ тўпни дарвозабон Мигель Мойя эгаллаб олди |
15' |
|
"Реал" секин уйғонмоқда. Роналду ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. Хамес Родригеснинг зарбаси эса ерга тегиб, кейин дарвоза устидан ўтиб кетди |
14' |
|
Роналду жарима майдончасининг ўнг бурчагида зарба йўллади. Кучли, аммо ноаниқ. |
13' |
|
"Реал" нуқтаи назаридан ўйин ғалати бошланди. Анчелотти шогирдлари ўйиннинг бошидан рақиб дарвозаси томон умуман босим уюштиришмади. Буни ҳис қилган "Атлетико" олдинга ўтди, бурчак тўпи ишлади ва гол урди. |
10' |
|
Коке бурчак тўпини яқин устун ёнига узатди ва Тиагу қийинчиликсиз бош билан дарвозани ишғол қилди! |
10' |
|
ГОООООООООЛ, Тиагу Мендеш, 0:1!!! |
10' |
|
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритади. |
8' |
|
Тўпни жарима майдончасига дастлаб меҳмонлар олиб киришди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди, такрорий узатма Касильясга насиб этди |
5' |
|
Майдонда жимжитлик. Ҳар иккала жамоа бир-биринчи жуда яхши билади. Пайт пойлашмоқда ҳозирча |
2' |
|
"Реал" 2 дақиқадан бери майдон марказида ушлаб турибди. Жамоа шошмоқчи эмас |
1' |
|
Ўйинни "Реал" бошлаб берди! |
' |
|
Бир дақиқалик сукут сақланди... |
' |
|
Жамоалар аллаыачон майдонда. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай |
' |
|
Хавьер Эрнандес ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Демак, Чичаритонинг Мадриддаги дебюти кейинроққа қолади |
' |
|
Мадрид дербиси! Испания чемпионатида "эл-классико"дан кейин савия бўйича иккинчи ўринга чиқиб бормоқда. |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли испан футболи мухлислари! |