' |
|
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "В" гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва чорак финалда Таиланд билан баҳс юритади |
90+7' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! |
90+6' |
|
Австралияликларнинг ҳужуми самарасиз якунлади |
90+5' |
|
Эҳҳҳҳ, Аслиддин Абдиев бирга-бир вазиятда шошиб қолди ва ноаниқ зарба берди |
90+3' |
|
Вуууҳ, қарши ҳужумдан кейин Отабек Шукуров ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди |
90+3' |
|
Бизникилар фақат ҳимояланишмоқда ва тўпни эгаллаган заҳоти вазиятдан узоқлаштиришмоқда. |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди |
90+1' |
|
Австралиянинг бурчак тўпи бартараф этилди |
90' |
|
Ўринбоев ўрнига Рустам Ашурматов туширилди |
89' |
|
Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 19:30да бошланади. "Спорт" каналимиздан олган маълумотларимизга қараганда, ўйин телеканал орқали жонли эфирда трансляция қилиниши режалаштириляпти. |
88' |
|
Забиҳилло Ўринбоев замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади |
86' |
|
Борьелло томонидан 17 метрдан йўлланган зарбани Ҳамроев эгаллаб олди |
81' |
|
Забиҳилло Ўринбоев!!! Аввалги ўйиндаги айбини ювгандек бўляпти. ҲИсобни ушлаб қолиш керак! |
81' |
|
Забиҳилло Ўринбоев!!! Аввалги ўйиндаги айбини ювгандек бўляпти. ҲИсобни ушлаб қолиш керак! |
81' |
|
ГОООООООООООООООООООООООЛ! ГООООООООЛЛЛ!
|
80' |
|
БАА - Индонезия - 4:1га етди. Биз эса Ўзбекистон-Австралия ўйинидан янгилик кутяпмиз. Ҳамон - 0:1 |
75' |
|
Ёдингизда бўлса, 2 йил аввал ўсмирлар ўртасидаги ОЧда Ҳиндистон терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнаб, бизни чорак финалга олиб чиққанди. Бу сафар Индонезия бизга ёрдам қўлини чўзармикин? Қийинов. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолди, Индонезия 2та тўп фарқи билан ютқазмоқда. Ундан кўра ўзимиз битта гол урганимиз маъқулроқ |
73' |
|
Ёшларимиз ўтказиб юборилган голдан кейин сал-пал фаоллашгандек кўринишмоқда, аммо бу ҳали кам. |
70' |
|
Терма жамоамиз билан Мьянмага йўл олган ЎФФ матбуот котибининг Янгондан хабар беришича, иккинчи бўлимда устунлик австралияликлар томонида бўлмоқда. |
67' |
|
Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг иккинчи бўлими ўртасига келганида терма жамоамиз ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди... |
60' |
|
Ўйиннинг 60 дақиқаси ортда қолди. Дуранг натижа сақланиб турибди |
56' |
|
Ўзбекистон - Австралия ўртасидаги ўйиннинг ҳозирча фақат ҳисобини биламиз - 0:0. Манба қидиришда давом этяпмиз |
52' |
|
Индонезия битта жавоб тўпини БАА даврозасига йўллаб, ҳисобни бироз қисқартирди - 3:1 |
50' |
|
БАА ёшлар терма жамоаси Индонезия дарвозасига учинчи голни киритди. Ўзбекистон - Австралия ўйинида эса ҳамон 0-0 |
46' |
|
Ўзбекистон-Австралия ўйинининг иккинчи бўлими бошланди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Австралия - 0:0. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
"Спорт" каналида узилган трансляция интернетда ҳам кўрсатилмаяпти. Демак, Янгоннинг ўзида қандайдир техник муаммо юзага келган |
42' |
|
Ўзбекистон ва Австралия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳамон ҳисоб очилмади - 0:0 |
39' |
|
Австралия посбони тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди ва тўни бизникилар эгаллаб олишди. Аммо вазиятдан унумли фойдалана олмадик |
38' |
|
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. |
37' |
|
Жамоамиз прессинг уюштирди ва рақиб жарима майдончасининг чап бурчагида ўйин қоидасини бузди |
37' |
|
Ўнг қанотдан етказилган тўпга ҳавода Ўринбоевга нисбатан ҳимоячи эпчилроқ ўйнади |
36' |
|
Терма жамоамиз футболчилари "девор" орқали рақиб жарима майдончасига кириб боришди, аммо сўнгги дамда тўп йўқотилди |
33' |
|
Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич - 50/50 бўлмоқда |
30' |
|
Жарима майдончасига етказилган жарима тўпини рақиб футболчилари қайтаришди |
29' |
|
Австралия ҳимоячиси Скотт Галловей огоҳлантириш олди. У футболчимизга нисбатан тик оёқ билан ўйнади |
28' |
|
Ўринбоев 18 метрдан дарвозанинг олис юқори бурчагига жойламоқчи бўлди. Тўп устун ёнида ярим метр масофадан ўтиб кетди |
27' |
|
Рақиб футболчиси 20 метрдан зарба беришга уринди. Тўп ҳимоячимизнинг оёғига тегиб, ўз кучини пасайтирди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
26' |
|
Австралия ҳам ҳужумга кўпчилик бўлиб ўтмаяпти |
23' |
|
БАА терма жамоаси Индонезия дарвозасига иккинчи голни урди. Имкон бўлганида биз ҳам Австралия дарвозасига 1та гол уриб қўйишимиз керак |
22' |
|
Ўзбекистонликлар қарши ҳужум натижасида Жавоҳир Соҳибовни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди. Сардоримиз посбондан тўпни олиб ўтди ва дарвозабонга урилиб йиқилди. Шукруллоҳ эса пенальти белгиламади |
21' |
|
Терма жамоамиз футболчиси 20 метрдан кучли зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо Туртелл тўпни эгаллади |
18' |
|
Футболчиларимиз чап қанотдан жарима майдончасига кириб борган Шомуродовга тўпни узатишди. Элдор сўнгги чизиқ ёнида тўпни эгаллаб, яна орқага қайтарди. Жарима майдончаси чизиғи устида тўпни Шукуров эгаллади, аммо зарба беришга улгурмади, тўпни ундан олиб қўйишди |
16' |
|
Шомуродов чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етазди. Тертелл мушти билан тўпни уриб юборди. Тўпни эгаллайдиган футболчи топилмади |
15' |
|
Австралия хавфли ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончамизга ёриб кирди. Яхшиямки, ҳужумчи ўзининг офсайдда қолганини билиб, тўпга тегинмади |
14' |
|
Равшан Ҳайдаров шогирдлари қарши ҳужум асосида ўйнашмоқда. Австралия биринчи рақам остида ўйнашга қанчалик тайёр, буни билиб оламиз |
11' |
|
БАА терма жамоаси Индонезия дарвозасини ишғол қилди. Аммо у ўйинни бизга алоқаси йўқ |
11' |
|
Австралияликлар дарвозагача 25 метрдан жарима зарбаси тепишади |
10' |
|
Қарши ҳужум пайтида олдинга кўпчилик бўлиб ўтяпмиз, худди ҳозирги вазяитда бўлганидек. Шукуровнинг узатмасини Шомуродов эгаллай олмади |
9' |
|
Равшан Ҳайдаров бу ўйинга эҳтиёткор тактика танлагандек. Биз тўпни ҳужум чизиғига комбинацион ўйин орқали эмас, олис масофадан узатма орқали етказяпмиз |
7' |
|
Олис масофадан узатилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилган Шомуродов, бир ҳимоячи таъқиби остида тўпга зарба берди. Тўп дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди |
4' |
|
Терма жамоамиз иккита ҳужум ташкил қилди. Дастлаб чап қанотдан олдинга ўтган футболчимиз жарима майдончаси ичида тўпни олдириб қўйди. Чап қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган узатма эса кенгуруларга насиб этди |
3' |
|
Ўзбекистон оқ, Австралия қора формада ўйнамоқда |
1' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ва Австралия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди! |