| 90' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ. Реал навбатдаги йирик ғалабасига эришди. Кейинги турда эса "Классико". Ўтказиб юборманг. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90' |
 |
Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди. Яна икки дақиқадан сўнг Леванте футболчилари енги тин олишади ва ўйин тугайди.... |
| 88' |
 |
Мезбонлар нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилишмоқда.... |
| 84' |
 |
Хамес (ёки Жеймс) ҳисобни 6:0га етказиши мумкин эди. Эди.... |
| 81' |
 |
ГООЛ!! Ронолду, эмас..Иско! |
| 78' |
 |
Ўйин масаласи ҳал бўлди. Шунчаки биргина интирга сақланиб турибди. Қайси бири тезроқ амалга ошади? Леванте мавсумда ўз майдонидаги илк голини урадими, ёки Роналду шу ўйиннинг ўзида навбатдаги хет-трикини нишонлашга улгурадими? |
| 76' |
 |
Дарвоқе, Альваро Арбелоанинг майдонда пайдо бўлганини пайқамай қолибмиз. Ҳимоячи Марселонинг ўрнида ўйиннинг қолган дақиқаларида майдонда ҳаракат қилади. |
| 75' |
 |
Ўйинда туб бурилиш ясаш мақсадида Леванте таркибида ўйинчи алмаштирилди. Рубен Гарсия ўрнига Шуметра майдонга тушди |
| 70' |
 |
Мезбонлар тушкунликка тушиб қолишди. Леванте футболчилари ўз мухлисларини ҳам ҳафа қилишмоқда. Стадионга ташриф буюрганлар бирин-кетин стадионни тарк этишмоқда. |
| 67' |
 |
Кроос майдонни тарк этди, унинг майдонга Ильяраменди тушди |
| 66' |
 |
Камараса ўрнига Баррал майдонга тушди. |
| 65' |
 |
ГОЛ! Хамес ёки Жеймс. Ҳуллас Родригес Реалнинг ўйиндаги 4-голини киритмоқда! Тони Кроос ассистент. |
| 63' |
 |
Роналдуга яхшилаб эътибор берсангиз, унинг авзойидан "Мен бугун камида хет-трик қилмоқчиман", деяётгандек.... |
| 61' |
 |
Роналду икки ҳимоячини машғулот пайтидагидек осонлик билан алдаб ўтди ва Мариньони яна бир марта ҳафа қилди! Ўзи, умуман, Испанияда Роналду ҳафа қилмаган дарвозабон қолмади шекилли.... |
| 60' |
 |
ГОООЛ! Бир, икки, уч ва ким?....Абатта, Роналду!! |
| 57' |
 |
Ўйин анча тезлашди. Леванте футболчилари Реалга шунчаки таслим бўлишни исташмаяпти. Виктор Каасадесус ҳозир узоқдан зарба берди. Бироқ Начо тўпни тўсиб қолди. |
| 52' |
 |
Роналдуда яна бир имконият. Кутилмаганда тезкор ҳужум ва Роналду томон ерлатиб узатилган вертикал тўп оширилиши гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Мариньо ҳозир мезбонларни голдан қутқариб қолди. |
| 49' |
 |
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Леванте футболчилари жонлироқ ҳаракат қилишмоқда. Яна бир жарима тўпи, бу сафар қанотда. |
| 48' |
 |
Кутилганидек мезбонлар иккинчи бўлим бошидан олдинга ташланишди ва Реал жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи ишлаб олишди. |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошидан Леванте сафида ўзгариш. Хайме Гавилан ўрнига Виктор Перес ўйинни давом эттиради. |
| 46' |
 |
Иккинчи тайм бошланди! |
| 45' |
 |
Танаффус! Реал унча кўп куч сарфламай танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди. |
| 44' |
 |
Танаффусга чиқиб кетиш арафасида Леванте футболчиларидан яна бири Педро Лопес огоҳлантирилди. |
| 42' |
 |
Чичаритода яна бир имконият бўлганди, аммо бироз ноаниқ. Мексикалик ҳужумчи бугун астойдил ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳар доим ҳам Бенземенинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушавермайсан. Бундай имкониятдан фойдаланиш керак. |
| 40' |
 |
Дарвоқе, Леванте ушбу мавсумда ўз майдонидаги учрашувларда ҳали бир маротаба ҳам гол ура олмаган. Нохуш анъана бугун ҳам давом этадиганга ўхшайди бу кетишда.... |
| 39' |
 |
Энди Реал анча эркин ҳаракат қилишни бошлади. Леванте футболчилари эса ўзларини йўқотиб қўйишгандек. |
| 38' |
 |
Гол урилган вазиятда Чичаритога қанотдан ажойиб тарзда тўпни узатиб берган Хамес Родригесга олқишлар! |
| 37' |
 |
ЧИЧАРИТО!!!! Реал иккинчи голни урди. |
| 35' |
 |
Реал ҳавфли ҳужум уюштирди. Модричнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни бурчакка чиқариб юборди. |
| 32' |
 |
Касадесус мезбонлар таркибида анча тер тўкмоқда. Қанотдан узатилган тўпга бироз бўйи етмади. |
| 31' |
 |
Рубен Реал жарима майдонида Начо билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Пенальти эмас. |
| 30' |
 |
Мезбонлар анча тер тўкишмоқда. Майдоннинг ҳар бир қаричида. Асабийлашишмоқда |
| 28' |
 |
Хайме Гавилан майдон марказида Модрични тортиб йиқитди. |
| 26' |
 |
Охоо. Ана вазият. Бурчакдан оширилган тўпга Леванте футболчиларидан бири бош билан зарба берди. Тўпни эса дарвоза чизиғидан Модрич олиб чиқди. Хорватиялик футболчига Касильяс рахмат дейишга ҳам улгурмади. |
| 25' |
 |
Роналдунинг иккинчи жарима тўпи ҳам ноаниқ чиқди ва шу заҳоти Леванте қарши ҳужумга ўтиб бурчак тўпи ишлаб олди. |
| 24' |
 |
Мезбонлар вакили Виктор Камарасага сариқ карточка кўрсатилди. |
| 24' |
 |
Дастлабки жарима зарбаси ноаниқ чиқди. Аммо Роналдуда яна бир имконият. Бу сафар жарима тўпи сал узоқроқда, 30 метрлар. Яна Роналду. |
| 22' |
 |
Чамаси 20 метрлардан Леванте дарвозаси томон ҳавфли жарима зарбаси. Роналду учун имконият. |
| 20' |
 |
Реал бурчак тўпини амалга оширди, аммо самарасиз. Крооснинг зарбасини эса мезбонлар ҳимоячилари қайтаришди. |
| 18' |
 |
Майдон марказида иккала жамоа футболчилари ҳам кўп тўп йўқотишмоқда. Аммо, Реал рақибига қараганда барибир тезроқ ҳаракат қилаётгандек. |
| 16' |
 |
Леванте жонланди. Тўп сўнгги икки дақиқа Реал жарима майдонига яқин жойда. |
| 15' |
 |
Тезкор гол уриб олган Реал бемалол ўйнамоқда. Мезбонлар нимадир қилишга уринишмоқда. |
| 11' |
 |
ГООЛ! Ким бўларди, албатта Роналду! 0:1. Ҳисоб очилди. Энди голлар ёмғирини кўрсак ҳам ажаб эмас. Левантенинг ҳимояси жуда ёмон таассурот қолдирмоқда. |
| 10' |
 |
Чичаритони йиқитишди. Пенальти!! |
| 08' |
 |
Йўқ, мезбонлар ҳам футбол ўйнашни билишшини ҳавфли ҳужум билан кўрсатиб қўйишди. Виктор Касадесуснинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. |
| 06' |
 |
Реал ўйиндан-ўйинга очилмоқда. Левантеда эса аҳвол чатоқ. Леванте Ла Лиганинг 7та турида бор йўғи 5 очко тўплай олган. Қолаверса, келишилган ўйинлар билан боғлиқ можарога аралашиб қолган. Ўйиннинг 6 дақиқаси ортда қолди. Реалда гол уриш учун 2та яхши имконият бўлди. |
| 03' |
 |
Яна ҳужум, яна зарба ва яна Роналду...Португалиялик мавсум бошини анча юқори суратда бошлади. |
| 02' |
 |
Ўйиннинг илк ҳафли ҳужумини Роналду гол билан якунлаши мумкин эди. Бироз аниқлик етишмади. Роналдуни сўнгги ўйинларда тўхтатишнинг ўзи иложи бўлмаяпти. |
| 01' |
 |
Бошладик! |
| ' |
 |
Ассалому Алайкум, яна 2 дақиқадан сўнг Ла Лига 8-туридан ўрин олган Леванте ва Реал ўртасидаги учрашув бошланади. |