90+2' |
|
Ўйин тугади. "Реал" навбатдаги ғалабани қўлга киритди. |
90+2' |
|
Анхель Родригес худди ўша жойдан чалқанча услубда зарба берди. Аммо унинг оёғи тўпга тегмай қолди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
88' |
|
вууууҳ! Капанинг чап қанотдан узатмасини Деян Ликич қайси услубида (6 метрдан) дарвоза томон йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди! |
86' |
|
Ҳакам мезбонларга раҳм қилди ҳозир! Олис масофадан етказилган тўпни қабул қилишда посбон яна хато қилди ва тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўпни Бензема эгаллади ва дарвозабонни алдаб ўтаётганида, посбони уни йиқитди. Бу яққол пенальти эди! |
85' |
|
Роналдунинг Ла лигадаги голлари сони 20тага етди |
84' |
|
"Реал"да ўзгариш: Роналду ўрнига Арбелоа тушди |
83' |
|
Дарвозабон тўп йўналишини топди, амм зарба кучли бўлгани боис, тўп дарвоза бурчагига бориб тушди |
83' |
|
ГООООЛ! Роналду, 0:4! |
82' |
|
Пенальти! Роналду жарима тепган тўпига жонли девордаги футболчи қўли билан чиқди ва тўп қўлга тегди. Пенальти |
81' |
|
Жон Еррести огоҳлантириш олди. Марселонинг оёғига тепгани учун |
80' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди |
78' |
|
"Реал"да ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Коэнтрау тушди |
75' |
|
Тўп жарима майдончаси ичидаги Исконинг қўлига тегди. Пенальти йўқ |
73' |
|
Бэйл офсайдда қолди |
69' |
|
"Эйбар" ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишди. Марсело Роналду билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳимоячи гавдаси билан тўп йўлини тўсиб, майдонни тарк этишини таъминламоқчи бўлди. Марсело охиригача курашди ва тўни чизич устида тўхтатиб, дарвозабон майдончасига узатмоқчи бўлди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этаётганида ўша жойда пайдо бўлган Хамес Родригес тўпни қайтарди. Бензема муаммосиз дарвозани ишғол қилди! Такрорий лавҳада Хамес қайтарган тўп майдон кесиб ўтгандек таассурот уйғотди |
69' |
|
ГОООООЛ! Бензема, 0:3! |
67' |
|
Вуууҳ! "Реал" ҳимоясининг хатосидан кейин мезбонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотда Пепедан ўтиб кетган футболчи тўпни дарвозага яқин масофада турган шеригига узатди. Унинг зарбаси эса Рамосга тегиб қолди |
65' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Қаймоқранглилар" хавфни бартараф этишди |
65' |
|
ВУуууҳ! Искооо! Бензема-Роналду-Иско комбинациясидан кейин Иско 15 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
62' |
|
Роналду чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон узатмоқчи бўлди, тўп ҳимоячига тегди, жарима майдончаси ташқарисида турган футболчи томон Криштианунинг узатмасини бошқа футболчи эгаллаб олди |
56' |
|
Серхио Рамос катта куч билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқчи бўлганди, тўп трибунанинг устидан ошиб, шаҳар томон кетиб қолди:) |
54' |
|
Вуууҳ! Хамеснинг узатмасидан кейин Рамос бош билан 6 метрдан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга ноаниқ зарба берган Бензема офсайдда қолиб кетибди |
53' |
|
Хамесга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Криштиану учун имконият |
52' |
|
Сауль Берйон чап қанотдан жарима майдончаси яқинлашиб келди, аммо тўпни йўқотди |
50' |
|
Мезбонлар майдон марказида белгиланган жарима тўпини жарима майдончаси томон узатишди. Ҳужумчилардан бири тўпни кўкраги билан шерига узатди, аммо жамоадоши зарба беришга улгурмади. Яқиндагина ўрта мактабни якунлаган Серхио Рамос тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди |
47' |
|
"Эйбар" ҳужумчиси Арруабаррена олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. ҳозирча "Эйбар" - "Реал" - 0:2 |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дқаиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Иско ўнг қанотда Карвахаль билан "девор" ўйнади ва жарима майдончасига кириб келиб, тўп бироз орқароқда турган Роналдуга узатди. Криштианунинг зарбаси кучли эмас, аммо дарвозабон учун ноқулай бўлиб чиқди. Ирурета яқин юқори бурчакка йўлланган зарбани ўтказиб юборди |
43' |
|
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:2! |
43' |
|
Бурчакка яқин жойдан жарима тўпи амалга оширилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
42' |
|
Тўп Хамес Родригеснинг қўлига тегди. ҲАкам унга огоҳлантириш берди. |
41' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз чиқди уриниш |
38' |
|
Вууууҳ! Роналдунинг узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончаси чизиғи устида чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
37' |
|
Қизиқ вазият юзага келди. Майдоннинг марказий чизиғи қаршисига - энг юқорига ўрнатилган камерага тўп келиб тегди! Айнан ўша камера тасвирлари кўрсатилаётган эди! Қизиқ бўларкан:) |
37' |
|
ВУУУУУҲ! Мана ҳозир Ирурета қаҳрамонлик кўрсатди! "Реал"нинг кетма-кет иккинчи бурчак тўпидан кейин тўп такрорий равишда "Эйбар" дарвозабон майдончасига узатилди. Пепе бош билан Рамосга тўпни узатди. Серхионинг яқин масофадан берган зарбасини посбони иккинчи уриишда эгаллаб олди! |
36' |
|
"Эйбар" дарвозабони у қадар ишоннчли ўйнай олмаяпти. У ҳозир юқоридан узатилган тўпни қўлидан чиқариб юборди ва меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди |
35' |
|
"Эйбар" асло ҳимояда ўйнаётгани йўқ. Ҳозирча мезбонлар иккита яхши имкониятдан фойдалана олишмади |
32' |
|
"Эйбар" посбони Ирурета огоҳлантириш олди. |
31' |
|
ВУУУуҳ! Касильяс "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Арруаберрана жарима майдончаси ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Касильяс оёғи билан зарбани қайтарди! |
30' |
|
Тўп назорати Анчелотти шогирдларида |
27' |
|
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мадридликлар тўпни эгаллаб, олдинга ўтишди |
23' |
|
Ушбу вазиятда мезбон ҳимоячилари ҳакамнинг хуштагини кутиб, 2 марта алданишди. Иско тўпни ўнг қанотда очилган Роналдуга узатди. Криштиану тўпни дарвоза олдида турган Бензама узатди. Ушбу вазиятда Карим офсайдда турганга ўхшади. Ўйин тўхтатилмади, Бензема тўпни дарвозага эмас, яна ўша Роналду томонга тепиб юборди. Криштиану деярли чизиқ устида тўпни қайтарди (бу ерда ҳимоячилар яна чалғишди). Юқорига кўтарилган тўпга Родригес бош билан зарба бериб, ҳисобни очди! |
23' |
|
ГООООЛ! Хамес Родригес, 0:1! |
21' |
|
Тўп олис масофадан мезбонлар жарима майдончасига етказилди. Ирурета биринчи уринишда тўпни қўлдан чиқариб юборди. Бензама вазиятга яқин эди. Иккинчи уринишда дарвозабон тўпга эга чиқди |
18' |
|
Чап қанотдан тўп юқорилатиб жарима майдончасига етказилди. Тўпга Бензема, Бэйл ва "Эйбар" ҳимоячиси сакрадилар. Натижада ҳимоячи жароҳат олди. Унинг юзида қон кўринди |
16' |
|
ВУҲҲҲ! 25 метрдан белгиланган жарима тўпини Бэйл амалга оширди. Тўп траэкторияси дарвозабон учун жуда ноқулай бўлди. Дарвозабон қийинчилик билан зарбани қайтарди. Тўп юқорига кўтарилиб, тўсинга урилиб қайтди. Рамос тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади |
15' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Ярим ҳимоячи рақиб футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдочнасининг чап қанотида очилган шеригига тўпни узатди. Тўп Пепедан ўтмади |
14' |
|
"Реал" устунликни ўз қўлига олмоқда |
11' |
|
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпга Роналду сакради, аммо тўпга ета олмади |
10' |
|
Майдонда тенгкураш кечмоқда. Мадридликлар ҳали хавфли вазият ярата олишмади |
7' |
|
Вууууҳ! Формаси "Барселона"никига ўхшаб кетадиган "Эйбар" қисқа паслар асосида "РЕал" жарима майдончасига кириб келди, Рамос тўпниқ қайтарди. Қайтган тўпга 7-рақамли футболчи зарба берди. Тўп Пепенинг оёғидан майдонни тарк этди |
4' |
|
Вуууууҳ! Ўнг қанот чизиғидан тўпн улоқтириб берилди ва футбочлилардан бири боши билан тўпни ортга узатди. "Эйбар" ҳужумчиси Дель Мораль дарвозагача 6-7 метрдан қайчи услубида зарба берди! Тўп оёққа ўтирмади! Тўпни Касильяс эгаллаб олди |
3' |
|
"Реал" оқ, "Эйбар" кўк-қизил рангли футболкаларда ўйнамоқда |
2' |
|
Бэйл ўнг қанотда 2-3 футболчини алдаб, жарима майдончасига кириб келди ва тўпга қоқилиб йиқилди |
1' |
|
ЎЙин бошланди! |
' |
|
"Эйбар"нинг кичкинагина стадиони бугун машҳур "Реал"ни қабул қилмоқда. 8-9 минг нафар мухлис бор стадионда |
' |
|
"Эйбар" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф қиламиз |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! |